Цитата:
Сообщение от Erkin Vohidov
Устоз Ғайратий ҳеч қачон ҳеч биримизга “сен” деб мурожаат қилмаган. У болалигимиздан бизни ўзаро ҳурматга, бир-бировни қадрлашга ўргатди. “Шоир қавми, - дер эди у, - бир-бирига ўхшамаган бўлади. Кўнглида ҳеч қачон бошқасини тан олмайди. Лекин истеъдод эгасида мавжуд бўлган ақл, фаросат унга доим бир нарсани уқдириб туради: адабиётга бир хил фикрлайдиган инсонлар керак эмас. Шоирлар ўзларининг ҳар хиллиги билан қадрли”. Устознинг яна бир ўгити қулоғимдан кетмайди: “Адабиёт ҳалол, пок инсонларнинг даргоҳи. Унга шону шуҳрат таъма қилиб кирган, қалам ҳақидан келадиган бойликни ўйлаган киши ҳеч нарсага эриша олмайди. Аксинча, оқибатда беобрў бўлади. Сизлар ўқишни, ўрганишни, қунт билан меҳнат қилишни билинг. Сиз орзу қилган ҳамма нарса ўзи эшигингизни қоқиб келади”.
|
Миннатдорман, саволимга жуда гўзал қилиб жавоб берибдилар. Аллоҳ рози бўлсин!
Ижодларида мен кўрган камтарин шоиримиз ҳаётда ҳам камтарин ва хушфеъл, чинакам инсонпарвар эканликларига ҳар гал у киши билан ўтказиладиган ижодий учрашувларда гувоҳ бўламан. Шеъриятдаги Эркин Воҳидов ҳаётдаги Эркин Воҳидов билан ўзаро уйғун эканлиги учун ҳам ижодларига ҳурматим баланд. Зеро, қалам аҳли шундай бўла олиши керак деб ҳисоблардим.
Юртимизда "ҳалқум" деб эмас, "халқим" дея яшайдиган адиблар кўпаяверсин, ҳамиша!