Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми?
Ҳа 10 90.91%
Йўқ 1 9.09%
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе

 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 11.06.2011 12:21   #11  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Шеър ёзиш кўнгил эҳтиёжи, сўзни шеърга солиш бир санъат. Нимаки кўп бўлса, унинг қадр-қиймати паст бўлади. Бугунги кунда шеър деб аталувчи шиғирлар ниҳоятда кўпайиб кетдики, бу ўз навбатида шеърнинг қадрини пасайтираётгандек назаримда...
Шеърни ҳеч ким бировдан ўрганиб ёзмайди, ҳеч ким бировга шеър ёзишни ўргатолмайди. Лекин шеърий иқтидори бор бўлган бошловчига маҳорат сирларини ўргатувчи устоз керак. “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар” деган ҳалқ мақолининг шеърий ҳунарга ҳам дахли бор. Матбуот саҳифаларида босилаётган сон-саноқсиз шеърларни ўқмганда шеърият у ёқда турсин шеърий нутқнинг ибтидоий қоидалари вайрон бўлаётганини сезиш қийин эмас. Ростини айтганда, ҳамма вақт ҳам истеъдод эгаси бўлган ҳақиқий шоирлардан кўра ноқобил ҳавасмандлар кўпроқ бўлган. Лекин ҳеч қачон шеър бунчалик ўз қадр-қийматини йўқотмаган бўлса керак. Шеърият деб номланувчи муқаддас даргоҳ бедарвоза шаҳар бўлиб қолди.
Биз матбуот саҳифаларини ҳавасмандликка кенг очиб қўйдик. Бу масаланинг иккита нозик томони бор. Биринчидан, яхши ният билан қўлига қалам олган, ватани, халқи меҳри билан ҳаяжонга тушган, ўз қалб туйғуларини оқ қоғозга туширмоқ истаги билан кечаларни бедор қилган ҳар бир йигит-қиз ҳар томонлама таҳсин ва мададга лойиқ. Бизнинг инсоний нуқтаи назаримиз шуни тақазо қилади. Иккинчи томондан эса, бир яхши йигитнинг эзгу орзусини рўёбга чиқариб минглаб, миллионлаб ҳақиқий шеърият мухлисларининг эътиқодини дарз кетказиш мумкин.
Лекин биз қанчалик шафқатли бўлмайлик, ҳаваскорнинг бошини силашга, инсоний яхшилик қоидасига кўра яшашга уринмайлик-адабиёт ўзи жуда бешафқат. Ҳаёт-ку яхши йигитларнинг, мулойим қизларнинг бошини силаши мумкин, лекин қайсар шеърият учун хушфеъл, эзгу ниятларнинг ўзи камлик қилади.
Учта хотин қишлоқ йўлида гаплашиб кетишяпти:
-Менинг ўғлим шифокор бўлса керак,-дейди биринчиси,-нега десангиз, ҳозирдан қайси касалга нима дорилигини айтиб беради.
- Менинг ўғлим ҳисобчи бўлса керак,-дейди иккинчиси,-нега десангиз, ҳозирдан ҳисоб – китобни яхши кўради.
- Менинг ўғлим шоир бўлса керак,-дейди учинчиси,-нега десангиз, ҳозирдан ёлғон гапиради.
Икки аёлнинг гапида ҳақиқат борми-йўқми билмадим, лекин учинчи аёлнинг гапида жуда нозик ҳақиқат бор.
Гар деса Фузулий, ки гўзалларда вафо вор,
Алданмаки, шоир сўзи албатта ёлондур.
Ҳа, шоир сўзи ёлғондир деган гап жуда қадимдан қолган ривоят қиладиларки, Нуширвони одил шоирларни ҳузурига чақирмб айтибди: “Бу не бетавфиқликки, сиз шоирлар мендек одил шоҳ давронида ёлғон шеърлар ёзасизлар? Ҳеч замонда ошиынинг оҳу фиғони саҳрога ўт қўядими? Қиз боланинг киприги ўқ бўлиб ошиқ йигитнинг кўкрагига санчилармиш. Бу гапга ким ишонади? Хуллас, шу бугундан бошлаб ким ёлғон шеър ёзса боши дорда, мулки талонда”.
Шу фармондан кейин узоқ вақт ҳеч ким шеъ ёзмай қўйди. Ниҳоят бир шоир шундай шеър ёзди:
Тонг отса юлдузлар сўниб осмонда,
Хўрозлар қичқирар Мозандаронда.
Халафда кечқурун қуёш ботади,
Кечаси одамлар ухлаб ётади.
Нуширвони одил ҳеч бир ёлғони йўқ, бошидан-охиригача ҳақиқат бўлган ушбу шеърни ўқиб елкасини қисди, бошини қашлади ва яна фармон берди: “Шоирлар ўша ўзининг ёлғонини ёзаверсин”.
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх