|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#61 |
![]() |
Сўз лаззатини одами нодон билмас,
Нечунки, асал лаззатини ҳайвон билмас! – - деган эдилар Толибий ҳазратлари. Оллоҳ таоло “Ярал” деганларидан сўнг, мана шу сўз оламни яралишини бошлаб берган эди. Не ажабки, сўз қавми ўшандан буён инсониятни бошқариб келмоқда. Сўз халқларни, миллатларни бошқариб келмоқда. Тараққиётни бошқариб келмоқда. Сўз – йўлчи юлдуздай ўз ортидан оламни эргаштириб юрибди. Сўз, ҳаётда нимаики муаммо бўлса, у хоҳ катта бўлсин ҳаммасини ҳал қилиб келмоқда. Сўз ҳал қилмаган муаммо Ер юзида йўқ! Инсоният нимагаки эришган бўлса, авваломбор Худодан, кейин Сўздан миннатдор бўлиши керак. Сўз бўлмаганда катталар кичикларга, биладиганлар билмайдиганларга ҳеч нарса ўргатаолмаган бўлардилар. Агар Ер юзида ҳамма тушунадиган битта тил ва битта миллат бўлмаганида, инсоният бир – бири билан бемалол гаплашаолганида, ҳозиргидай турли тиллар, бир – бирини тушунаолмаслик муаммоси бўлмаганида, тараққиёт бугунги кундаги тараққиётдан бир неча баравар олдинда бўлар эди. Лекин, инсоният турли тилларга, турли миллатларга, элатларга бўлиниб ташланишида ҳам, биз билмаган, фақат Яратгангагина маълум бўлган ҳикмат бўлса керак. * * * Биз сўз ҳукмдори эмас, хизматкоримиз – деган эди Генриҳ Гейне. Ҳақиқатдан ҳам Сўзга ҳеч ким хукмдор бўла олмайди. Энг забардаст ёзувчилар ҳам фақат хизмат қилишади. Ҳоҳ Навоий бўлсин, ҳоҳ Фирдавсий, ҳоҳ Шота Руставели! Лекин ким сўзга қанча кўп хизмат қилса, уни қанча сайқалласа, қанчалик кўкка кўтарса, Сўз ҳам уни шунчалик баланд кўтаради, асрлардан – асрларга ардоқлаб олиб ўтади. Маҳмуд Қошғарий сўзга хизмат қилди, уни йиғди, изоҳлади, сўзни зийнатлаб улкан сўз хазинасини бунёд этди. Туркий халқларнинг барчаси асрлар давомида бу хазинадан баҳраманд бўлди, дарёлар беминнат оқиб, шаҳарларни обод этганидек асрлар бағридан беминнат дарё сингари оқиб келган бу сўзлар одамларни ҳаёт оқимида олиб юрибди. Имом ал - Бухорий хазратларининг сарвари оламдан кейинги ўринда туришдай юксак мақомга эришишларига асосий сабаб шу: - Ҳазрат, ҳадисларни, Пайғамбаримиз с.а.в сўзларини йиғдилар ва бу сўзлар Қуръони Каримдан кейинги энг буюк китоб “Саҳиҳи Бухорий”ни ташкил қилди. Имом Бухорий бу сўзларни ниҳоятда хассослик, билимдонлик, талабчанлик билан йиғар, бир сўз саҳиҳлигига иймон келтириш учун бир қанча саҳобийлар,тобеинлар, муҳаддислар, ровийлар сўзларини солиштирар, энг аниғинигина танлаб оларди. Навоий – сўз заргари эди. У сўзга доҳиёна тафаккур ва буюк қалб билан хизмат қилди.Бир қанча соҳаларнинг юксак билимдони, бош вазир лавозимида ишлагани, уч юздан ортиқ мадраса-ю, масжидлар, кўприклар қурдиргани ва яна кўплаб, лимо – лим савоб чашмасига тўла хизматлар қилганига қарамай Навоий деганда авваломбор кўз олдимизга шеърият султонини келтирамиз. Сабаби, сўзга хизмат қилиш юксак мақомдаги олий вазифадир! Сўзга эҳтиром билан хизмат қилганлар ҳамиша эҳтиромда бўладилар ва бошқа бирор касб эгалари бу даражадаги эъҳтиромга эришаолмайдилар. Чунки, тил – миллатнинг жонидир! Тил бўлмаса, миллат ўлади. Одамлар турли томонга тарқалиб кетадилар ва бошқа миллат одамлари ичига сингиб йўқоладилар. Тилни сақлаш бу миллатни сақлашдир. Тил мавқеини кўтариш – бу миллат мавқеини кўтаришдир. Тил эса сўзнинг қолипи, тил мавқеини сўз кўтаради. Тилга хизмат қилиш, миллатга хизмат қилишдир. Косиб ҳам, заргар ҳам, муҳандис ҳам, математик ҳам ва бошқа турли туман касб эгалари ҳам тилчилар хизмат қилганчалик миллатга хизмат қила олмайдилар. Айтайлик, киши бемор бўлиб турса, унга янги кўйлак, янги туфли кийгизганингиз, ҳатто янги машина олиб берганингиз билан у тузалиб қолмайди. Унга шифокор керак, шифокорнинг малҳами керак. Тил – миллат хаста бўлганида доимо даволаб турадиган, соғлом бўлганида, соғлиғини асраб турадиган, асрлар оша барҳаёт сақловчи малҳамдир, жондир! Қуйида келтирадиган кичкина ҳикоямиз сўз қудрати ҳақида мўъжазгина туҳфадир: - Бир саййоҳ бир шаҳарга келиб, уни худди кафтида тургандек яққол ва бор бўйи – басти билан кўрмоқчи бўлибди. Ва шаҳардаги энг баланд минора қаерда, мени ўша ерга олиб боринглар, минора тепасига чиқиб шаҳарни кўрай, дебди. Шунда одамлар уни ўша шаҳарда яшовчи бир донишманд олдига олиб боришибди ва бу одам шаҳар табиати, одамлари ҳақида шундай гапириб берадики, бир дамда бутун шаҳарни яққол кўрасан дейишибди. Саййоҳ донишманднинг олдига борибди, у билан суҳбатлашибди, сўзларидан қаноат ҳосил қилиб, ҳақиқатдан ҳам сиз бу шаҳардаги энг баланд минора экансиз, дебди. * * * Яқинда бир гуруҳ ижодкорлар Бойсунга бордик. Кеч кузак, ташқари совуқ, далалар тап – тақир, ўйдим чуқур йўллар шалоғи чиқан автобусни тезроқ юришга қўймас, автобус дўкиб – дўкиб ичкарида ўтирганларни жонига човут соларди. Ташқарида эса кўзга ташланадиган, одамни овутадиган, бирор дов дарахт, эътиборли манзара кўринмасди. Довруғи етти иқлимга таралган, шеъру – достонларда, қўшиғу – лапарларда кўкка кўтариб мақталган Бойсунни ахтариб нигорон бўлганлардан бири, охири “уҳ” тортиб юборди: - Қани Бойсун? Мана бу тоғлар, қиёқ унмас оддий тоғлар-ку, мана бу қирлар, тақир далалар, ҳамма жойда тиқилиб ётган, одамни безор қилиб юборадиган адирлар-ку, Бойсун қаерда? Бойсун зўр деб роса алдашар эканда-а? – деб юборди. Шунда Азим Суюн: − Э, биз Шукур Холмирзаев, Усмон Азим, Эркин Аъзамовни юбилейини ўтқазиш учун бекорга бораяпмизми? Булар мана шу тоғларда, мана шу адирларда тенгсиз сеҳру – жозиба, тенгсиз гўзаллик борлигини кўраолгани ва оламга бу ҳақда жар солгани учун бораяпмиз. Буни кўриш учун одамда ниҳоятда катта иқтидор бўлиши керак. Ниҳоятда катта муҳаббат бўлиши керак. Кароматгўй қалб бўлиши керак. Улар бу далалардаги бошқалар кўраолмаган буюкликни кўраолгани учун буюк ва биз бугун уларга тасанно айтиш учун, иқтидорларига тан берганимиз учун, уларни олқишлаш учун бораяпмиз. Қалбларининг кўзи бўлмаган бирорта одам ватанини севаолмайди. Ватан ҳақида ёзаолмайди. Бу учала ижодкор ҳам Бойсун ҳақида улкан муҳаббат билан ёзишган, ва уларнинг муҳаббати олқишга сазовор. Улар шунинг учун ватан ҳақида жуда улуғ асарлар яратишган. Уларнинг асарларини ўқисангиз Бойсунга фақат – фақат ҳайратланиб қарайсиз! Чунки, Бойсуннинг гўзаллигини кўрасиз! – деди. Бойсун ҳақида шеърлар ўқилгандан, қўшиқлар айтилганидан сўнг атроф гўзаллаша бошлади, Бойсунга ҳайратланиб назар ташлай бошладик |
|
|
Ответить |
|
8 "+" от:
|
|
|
#63 |
![]() |
ИСТЕЪДОД ВА МЕҲНАТ
Мен кетмондан қочиб, эгатма-эгат ҳаллослаганча ортимга қарамай югурганман. Мирзачўл далалари силламни қуритиб ташлаганди.Етти – саккиз соатлаб тинмай жисмоний меҳнат қилолмасдим. Бу мени табиатимга, феъл –атворимга, ҳоҳиш – истакларимга тўғри келмасди.Стол устида худди деҳқон полизда етти – саккиз соат тўхтовсиз ишлагандай тер тўкишим, ниманидир ёзишим ва ҳеч қандай чарчоқни ҳис қилмаслигим мумкин. Қайтанга бу меҳнат завқ бағишлайди, мароқ бағишлайди, бундан роҳатланаман ва маъқул бирор асар ёзсам, ўзимни бахтиёр ҳис этаман, ҳаётда нимагадир эришаётганимга, ниманидир яратаётганимга, мен истаётган нимадир бўлаётганига хурсанд бўламан ва умримни беҳуда ўтқазмаётганим учун, ўз – ўзимдан мамнун бўламан. Мен энг гўзал, энг қулай ва барча техник авзалликларга эга автомабилни ҳам икки соатдан ортиқ ҳайдасам, ўзимда чарчоқ ҳис қиламан ва машинани тўхтатаман. Шу ўринда автомобилни етти – саккиз соат тинмай ҳайдаб чарчамайдиган шофёрларни кўрганимда уларга қойил қоламан. Айтмоқчиманки, ҳар бир одам ўзига ёқадиган меҳнатни қилиши керак. Бу меҳнат унга завқ бағишлаши, ҳаётидан мамнун этиши, умримни беҳуда сарфламаяпман деган таскин бериши керак. Яъни инсондаги хоҳиш – истакнинг ўрни беқиёсдир. Агар китоб ўқишни истамаган одамнинг тепасида болта ушлаб турсангиз ҳам у ўқимайди, тўғрироғи ўқиёлмайди. Чунки, унда майл йўқ. Унинг майли бошқа ишга бор. Унинг кўнгли бошқа ишга чопади. Инсон болалигиданоқ ўз кўнглига қулоқ солиши, ўзини нимани истаётганлигини билиши керак. Бу майл келажак ҳаётини белгилаб беради. Масалан, олайлик тадбиркор бўлиш яхши, бой – бадавлат яшайсан. Лекин, баъзилар тадбиркорлик орқали яхши яшаш мумкинлигини билиб туриб ҳам тадбиркор бўлмайдилар, аниқроғи бўлолмайдилар, яна ҳам аниқроғи бўлишни истамайдилар. Чунки, у олайлик спортчи бўлишни истайди ва бўлғуси ҳаётини спортга бағишлайди. Майли орқали, хоҳиш – истаги орқали ўзи танлаган касбга иқтидори очилиб боради. Иқитидори икки баробар, уч баробар, ўн баробар тезликда мақсадга етишини енгиллаштиради. Агар у ўз майлига қарамай касб танлаганида бу истеъдод унга бўйсунмаган, унга қаршилик қилган, уни азоблаган, ишларини икки, уч, ўн баробар енгиллаштирмаган, охир оқибатда руҳий касалга ёки жисмоний хасталикка чалган бўлар эди. Машҳур рус шоири Сергей Есенинда шундай мисралар бор: - Мабодо мен шоир бўлмасам, бўлар эдим безори, ўғри. Бу сўзларини шоир олифталик учун ёки шоир эканидан уялгани сабаб айтаётгани йўқ. У ҳақиқатни айтаяпти. Яъни у табиатан шоир бўлиб туғилган. Агар мен шоир бўлмасам, менга барибир, бу ҳаётда менга ҳеч нарсани фарқи қолмайди, яшашни қизиғи қолмайди, ўзимни унутаман, ўзимни тақдир шамолига қўйиб юбораман, қаерга олиб кетса кетсин, мен билан нимани истаса қилсин, шоир бўлишим керак эди, шоир бўлмадимми, демак энди бошқа бўлишга хоҳиш истагим йўқ, ўзимдан воз кечаман, ҳаётда ўз ўрнимни топаолмаганим учун, шоир бўлишимга йўл қўймаганлари учун бошқаларга безорилик қиламан, уларни жиғига тегиш, ўч олиш, қасдашиш учун ўғри бўламан, деяпти. Бу шеърнинг машҳур бўлиб кетишининг сабаби, ҳаммаям шундай. Ўз истагига эришолмаган одамлар ҳаётдан норози яшайдилар. Ўз касбини яхши кўрган одамлар, ҳаётни ҳам, яшашни ҳам, одамларни ҳам, яхши кўрадилар, турмушларидаги камчиликларга эътибор бермайдилар, ҳатто меҳнат қилишнинг ўзи бахт эканига иқрор бўлиб яшайдилар. Одамни иш эмас, ишсизлик чарчатади. Гоҳида, беш юз килограмлик тошни кўтарган чемпионни кўрсатиб қолишади. Бу тошни кўтарган унинг бақувват мушаклари, симёғочдай йўғон оёқлари эмас, авваломбор унинг майли, хоҳиш истагидир. Дастлаб у, бир неча йиллар олдин беш юз кг. тошни кўтаришни истаганди. Бу истак уни тинмай меҳнат қилишга ундади. Натижада унда бўртиб турган мушаклар-у, забардаст оёқлар пайдо бўлди. Истеъдод унга ёрдам берди! У ҳеч ким қилолмаган, жуда кўпчиликни ортда қолдириб кетган юмушни, ўзи севган, ўзи истаган юмушни бажарди. Агар у тош кўтаришни истаганда-ю, аммо уни спортни бошқа турига, айтайлик баскетбол клубига қўшиб қўйишганда ва баскетболчи бўласан дея мажбурлашганда, юзта тренер тарбия берганда ҳам ундан баскетбол бўйича чемпион чиқмасди, нари борса ўртамиёна ўйинчи чиқарди. Майлнинг, хоҳиш – истакнинг ўрни инсон ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. Ёзувчилик касби ҳам худди шундай. Ёзувчилик, шоирлик табиатида бўлмаса, инсоннинг истак – хоҳишлари ижодкорликка мойил бўлмаса, у ҳеч қандай муваффақиятга эришаолмайди. Ўзи истамаган юмушни зўриқиб қилаверса охир оқибат жисмоний хасталикка, руҳий заифликка чалинади. Иқтидор ёрдам берса, ишингизда унум бўлади. Иқтидорсиз қилинган меҳнатнинг баракаси бўлмайди. Абдулла Қаҳҳор: “Мен қилган меҳнатни маймун қилганида ёзувчи бўлиб кетарди” – деганди. Бу камтаринлик билан айтилган гап. Тўғри, Абдулла Қаҳҳор қаттиқ меҳнат қилган. Чунки, ўзи севган ишини завқ – шавқ билан, соатлар қанчалик тез ўтишини сезмай, чарчоқ билмай ишлаган. Катта иқтидор ёзганларига барака берган, қудрат берган, ҳикмат берган. Натижада одамлар қалбини ром этган асарлар дунёга келган. 500 кг тошни ҳаммаям кўтараолмагандай, ҳаммаям Абдулла Қаҳҳор ёзган асарларни ёзаолмайди! Чунки, ҳамма улар сингари тинимсиз машқ, узлуксиз меҳнат қилаолмайди, ва уларга ёрдам берган, мушкулларини осон қилган иқтидор, ҳаммадаям йўқ. Бу сўзларни ёзишдан мақсад, сизда ижодкорликка майл бор экан, машҳур шоир ё атоқли ёзувчи бўлишни истасангиз, унинг ортидан чексиз чегарасиз меҳнат, заҳмат, фидойилик ётганини унутманг, билиб қўйинг ва шунга тайёргарлик кўринг, меҳнаткашликни ҳозирдан ўрганинг, демоқдир! |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#64 |
![]() |
Талабалик йилларимда шеър ёзиш учун илҳом келишини кутардим. У қурғур эса истаса келарди, истамаса йўқ. Вақт эса бешавқат экан, кутиб турмас экан. Илҳомни кутиб, бир неча йилларни бесамар ўтқазиб юбордик. Кейинроқ билсам, илҳомни кутиш, эринчоқликни, ялқовликни, дангасаликни хархашалари экан. Илҳомни изламасангиз, чақирмасангиз, ортидан қувиб турмасангиз, ва ёнингизда ҳар куни, ҳар лаҳза туришини қатъий талаб қилмасангиз, у кам – кам келиб, бора – бора келмай кетар экан. Уни никоҳлаб олиш керак экан. Уни эгаллаб олсангиз, столга ўтирган заҳотингиз келаверар экан.
Колумбиялик оддий ёзувчи бисотидаги энг кўзга кўринган матоҳ – эски машинани сотади-да, пулни хотинига беради, тежаб – тежаб ишлатасан, энди бизда бир йил, икки йил бошқа пул бўлмайди, рўзғор юмушларини ўз зиммангга ол, дейди-да, кичкина туйнук ўрнатилган хонага кириб кетади. Туйнукдан фақатгина қатъий белгиланган вақтда овқат киритилар, ташқи олам билан алоқа мутлақо узилганди. Ва Маркес бир ярим йил битта хонадан чиқмай, “Ёлғизликнинг юз йили” романини ёзади. Ўйлайсизки, у бир ўзи ўтирганмиди? Йўқ. Уни олдида, унинг юрагини ҳамиша қиздириб, тафаккурига ёрқинлик бағишлаб турган илҳом ўтирган. Албатта, хонада бир ярим йил оғир ва машаққатли меҳнат қилинган. Лекин унга бундай оғир – меҳнат устидан ғалаба қозонишида, унга буюк ёзувчи бўламан деган истаги ёрдам берган. Агар бир ярим йил битта хонага қамаб қўйилганда, битта роман ёзилса, маҳбусларнинг кўпчилиги романнафис бўлиб кетар эди. Ўйлайманки, машҳур бўламан деган ҳар бир ижодкор шундай меҳнат қилишга ўзини тайёрлаши, лозим бўлганда шундай қилиши керак. Шуҳратнинг ўзи келади деб ўйласангиз, бу қадар меҳнат қилиш шарт эмас, бу қадар катта иқтидор шарт эмас деб ўйласангиз хато қиласиз. Меҳнат, ҳам илҳомни чақиради, ҳам иқтидорни чархлайди. Қанча кўп меҳнат қилинса иқтидор шунчалик кучли ва ёрқин нур сочаверади. “Шеърият орқали нафақат бахт, дард ҳам топдим. Ўттиз йилки кечалари ухлолмайман” – деган эди Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева. - “Ҳаётда кўп яшамаслик керак. Ишлаш керак, тер тўкиш керак, заҳмат чекиш, тинмай ижод қилиш керак, кейин дунёни тарк этиш керак. Роҳатланиш, шуҳратга бурканиб юриш, ҳузур – ҳаловат гаштини суриб юриш, бу шоирларнинг иши эмас”,– деганди Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф. Ва ўзи шундай қилди. Алишер Навоий темурийлар хонадонида, амир оиласида таваллуд топди. Олти ёшида Шарафиддин Али Яздий билан учрашди ва унинг дуосига мушарраф бўлди, ўн бир ёшида Лутфий Ҳазратларининг таҳсинига сазовор бўлди, ўн саккиз ёшида Абдураҳмон Жомийдек буюк шоир билан умрбод дўстлашди.31 ёшида Хуросон ўлкасининг вазири, кейинчалик бош вазир бўлди. Унинг даромади, ҳисоб – китоб қилганларнинг таъкидлашича, бугунги энг катта миллиардерларнинг бойлиги билан тенг бўлган. Лекин, ўша одам ҳам бошини бир лаҳза меҳнатдан кўтармаган. Бошқа ижодкорлар ўн йилда ёзган “Хамса”ни икки йилда ёзган. Ҳаётининг сўнгги уч йилининг ўзида ўн етти томлик асар ёзган. Булар жуда улкан иқтидор, ва фидокорона меҳнат меваси! Ва ҳаётда шундай катта мувафаққиятга эришган, буюк салтанатнинг энг ёрқин вакили бўлган одамнинг қуйидаги мисраларини ўқиганда, кишининг юрагида, меҳнатга муҳаббат уйғонади. Бизни бу ҳаёт азобларидан қутқарувчи ягона куч меҳнат эканига иқрор бўлади одам: - Ким кўрди экан жаҳонда аё хушлуқ. То бир киши айлагай, таманно хушлуқ. Юз йилда бир бора эрди пайдо хушлуқ. Омодадурур ёнида юз нохушлуқ. Бу ерда буюк Навоий ҳаётдан нолиётгани, ёинки хушлуқ дамларнинг ҳаётда кўпроқ бўлишини, кўпроқ бўлса яхши бўлишини айтаётгани йўқ. Ҳаёт роҳат – фароғатдан иборат бўлиши керак деб ўйласак меҳнат қилишимиз оғир кечади. Меҳнат қилмасак, иқтидоримиз очилмай қолади. Агар биз ҳаётни Навоий тушунгандай тушунсак, хушлуқ дамлар жуда камлигини тан олсак, яшаш осонлашади, ва қилган меҳнатимиз самара берганда, “хушлуқ дамлар” ёнимизда пайдо бўлганда, бундан туйган завқимиз ҳақиқий бахт лаҳзалари эканини ҳис қиламиз. Хуллас, адабиёт остонасига кириб келмоқчи бўлган дўсларим, сиз нафақат шон – шуҳрат оламига, балки заҳмат оламига, меҳнат ва машаққат оламига кириб келмоқдасиз! |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#65 |
|
Сообщений: 1
+ 47
1/1
– 0
0/0
![]() |
Assalomu alekum aziz forumdoshlar va ustozim Muhammad aka Ismoil. Safingizga qo'shilayotganimdan boshim ko'kga yetdi. She'riyatga mexrim va hurmatim juda baland. Ustozimni har bir asarlarini ham qayta-qayta mexr va ishtiyoq bilan mutolaa qilaman. Ustozimga va forum axliga savolim shundan iborat. Bugun kunda yoshlar o'rtasida mashhur bo'lgan janr, rep janri haqida nima deysizlar? Agar rep qo'shiqning matni chiroyli bo'lsa-yu qofiyalarida kamchiliklar bo'lsa buni she'r desa bo'ladimi?
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#66 |
![]() |
Яна саволларим...
1. Даракчи, Бекажон, 7х7 каби "катта" газеталарда доим мақолаларингиз "чиқиб" туради. Айтингчи, бу каби "сариқ пресса"лар ижодкорнинг маънавий савиясини пасайтириб юбормайдими? 2. Газеталарнинг асосий мақсади долзарб мавзулар, қисқа хабарлар, тахлилий мақолаларга мўължалланган бўлиб, лекин бизларда негадир газеталарни бадиий асарлар билан тўлдириб ташлашади... (қисса, ҳикоя... ҳаттоки газеталарда романларни ҳам кўриш мумкин) Нима газеталарни аниқ тахлилий мақолалар билан тўлдириб бўлмайдими? 3. Сизнинг кўп шеърларингиз муҳаббат ҳақида, яъни "бевафо" ёрга, аммо муҳаббатнинг ўткинчи эканлигига наҳотки ҳали иқрор бўлмадингиз... 4. Яшириш на ҳожат, кейинги йилларда "роман", "қисса" ва "ҳикоя" деганлари "болалаб" кетди. Қай бир газета ё журнални очиб қараманг, бирон янги асарга кўзингиз тушади. Аммо, нимаям дейсиз... кўполроқ қилиб айтганда, сон кўпу, сифат йўқ... Энг ачинарлиси, уларда оддий инсоний дард етишмайди. Театрлардаги спектаклларимиз, киноларимиз ҳам шунақа. Қа-чон қараманг, оилавий машмашалар, эр-хотин, қайнона-келин ўртасидаги можаролардан иборат майда ва бачкана гаплар. Муаллифлари хафа бўлишмасин-у, бу хил "асар"ларнинг аксарияти эсда қолмайди, бугун ўқиладими, томоша қилинадими ё йўқми, эртасигаёқ унутилади кетади... (с) Эркин Усмон Нега? Нима учун шундай бўлиб қолди? |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#67 |
![]() |
Исён
Кетмоқдаман, аста-аста қадам ташлаб. Кетмоқдаман, маҳзун маҳзун, юрагим хун. Кун санадим, ўтаётган кунга қараб. Сўнгги кундай бўлиб қолди, ҳар келар кун. Ўт ёқаман туни бўйи, тонгга пешвоз. Кўксимда чўғ, бу ҳаётга тўйганим йўқ. Кечагина мен қўлимга олганман соз. Ҳали уни ерга ташлаб қўйганим йўқ. Умр — жар бўйида яшамоқ кулиб. Бир кун зирҳли тошлар сари қуламоқ бор. Кўкка учмай, аммо ҳали кетмам ўлиб, Кетмай ўлиб, раҳм қилгин, Парвардигор. Ҳолсиз совиб бораётир баданим ҳам Заҳдан сўниб тинаётир танимда қон. Юзинчи бор, мингинчи бор, ёққанча шам Яшайман деб, юрагимда инграр исён Кетмоқдаман аста-аста ташлаб қадам. Барибир бор, йўл сўнггига етмоқ, етмоқ... Бу дунёнинг бор азоби — кичкина ғам. Дунёда энг катта азоб — кетмоқ, кетмоқ... |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#68 |
![]() |
Фақат мен!
Сизни ардоқлашди, сизни суйишди. Қўл чўзиб қолдилар кўкка кўтариб. Кўз тикиб толдилар, кулдай куйишди. Васлингиз ахтариб, ўн мингта ғариб. Юракни тилдилар, тилишар ҳамон, Суякка қадалди Санчилган пичоқ. Сизга етмоқ армон, сиздан кетмоқ армон, Бироқ ечилмас сиз бойлаган сиртмоқ. Сиз жуда гўзалсиз, бўлмайди чидаб, Қутурар, ингранар ўртанган жонлар. Бир лаҳза тин олмоқ учун чинқираб, Қақшаб, Сиздан изн сўрар бўронлар. Сизни севиб бўлмас, севиб қолгандан, Пойингизга қулар симёғочлар ҳам. Томоғда чўғ ёнган, дард ўтиб жондан Симоб симирмоқда тўқ ҳам, очлар ҳам. Сизга тараф йўқдир, бас келгувчи йўқ, Баҳс қилгувчи йўқдир, қилолмагай арз. Сизга бир боққанга ёғар мингта ўқ, То нафас узгунча, узолмагай қарз. Сиз – ҳурсиз, ҳуснингиз нурдан яралган, Машҳурсиз, расмингиз минг – мингларда бор. Сиз кетган тоғларда қорлар қорайган, Сиздан дастхат сўраб излайди баҳор. Минг бор танг қолдирган ҳоритган, қувган, Таҳликада тутган пойлаб саҳарда. Қуёшсиз. Умид ва қўрқувда турган, Туни бўйи нажот кутган Қайсларга. Сизни севганларга айламанг шавқат, Нафрат ва ғазаб-ла ўтда ёндиринг. Фақат, менда сизга лойиқ муҳаббат, Ёнингизда фақат мени қолдиринг. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#69 |
![]() |
Ўттиз ёш
Ўттиз ёшда эл шоирни танимаса гар, Қизга ўхшар, ўттизда ҳам чиқмаган эрга. Ўттизда ҳам фарзанди йўқ, йигитга ўхшар Энди шоир қўёлмайди айбларни шеърга. Шеърсевар бу элда айб йўқ кийдирмаса тож. Қиз майлига ишқи оташ элни дер айбдор. Йигит майли шу болажон халққа отсин тош, Аммо шоир ўзидан айб, излаши даркор Балки унга берилмаган асли Худодан Вақти келиб балки ўзин олмаган қўлга. Балки кўзин узмагандир молу-дунёдан, Балки юрган, шоир аҳли юрмаган йўлга. Балки эркин сотгандир у амалдорларга. —Асл шеърнинг овозидир-виждон овози. Ўзи билмай айлангандир, лаганбардорга, Хушомадда, иқтидорнинг битган парвози. Ундай касни ҳеч замонда кечирмайди шеър. Гар замонга айб қўйса ҳам ҳеч ишонмасман, Ҳар замонда шерлигига қолаолган шер, Аммо қўйни ҳеч бир замон шер қилолмаган. Балки қизлар ўттиздан сўнг чиқарлар эрга Ўттиздан сўнг уйланмоғи мумкиндир инсон. Ўттизгача танилмаса шоир гар элга, Ўттиздан сўнг шоир чиқмас ундан ҳеч қачон! |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#70 |
![]() |
***
Мени кучлироқ сев, кечагидан ҳам. Керагидан ортиқ, кечагидан кўп. Кеча қолмас эди, юрагимда ғам. Кеча севар эдинг, керагидан кўп. Ҳар лаҳза юз бора мени сўзлардинг, Ларзага тушардинг ҳар лаҳза юз бор. Юзларинг кўкариб, юз бор бўзлардинг, Юз бор улуғлардим, юз бор бўлсанг хор. Бугун ҳам сен мени кечагидай сев, Кеча уни сендан сўрамагандим. Эртага емасин юрагимни дев- -Кечани қўмсаган азиятларим. Кеча сен мен билан эдинг хонзода Мен ҳамон муҳаббат элтган ойдаман. Мен билан бирга бўл сархуш фазода, Кечагидай сев ва кетма самодан. Қоқ икки бўлиниб кетмасин фалак Қоқ икки бўлиниб, бўзламасин ой. Фақат сени дея уради юрак Фақат сен учундир кўксимдаги жой. |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|