Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 21.05.2011 14:54   #121  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение

Axir bu "ilhom parisi" ku...
Nazokat opaning akslari nihoyatda chiroyli tushibdi rasmga. O'zbek go'zallarining yorqin timsoli namunasi sifatida.
Ответить 
Старый 21.05.2011 17:14   #122  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ижодга ва ижодкорликка бўлган ҳавас Сизда қачон пайдо бўлган? Ёзувчининг қизи бўлиш қийинми?
Ответить 
"+" от:
Старый 21.05.2011 17:22   #123  
Real ID Group
Аватар для Nazokat Azim
Оффлайн
"Бекажон" газетаси бош муҳаррири ўринбосари "Эрудит" ИМ Тошкент офиси ижодий раҳбари
Сообщений: 17
+ 8  71/17
– 0  0/0

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Ижодга ва ижодкорликка бўлган ҳавас Сизда қачон пайдо бўлган? Ёзувчининг қизи бўлиш қийинми?
Учинчи синфни битираётганимизда ўқитувчимиз “Катта бўлганида, ким қандай касб эгаллайди?” деган саволни ўртага ташлади. Биров учувчи, биров тикувчи, биров врач, яна кимдир инженер бўлишини айтди. Ўқитувчимиз “Баракалла”, “Жуда яхши” дея, юқори синфга учирма бўлажак ўқувчиларини бош ирғашу ним табассум билан рағбатлантирарди. Навбат менга келди, гердайиб: “Машинистка бўламан”, дедим. Ўқитувчимиз қошларини чимириб: “Қанақа машинистка?” деди. Мен эса ғурур билан : “Машинкада ишлайдиган котиба-да” деб гапимга изоҳ бердим. Унинг ғаши келиб, тезроқ жойимга ўтиришимга ишора қилди. Ўқитувчимга нима учун мен танлаган касб ёқмаганини тушунмай ҳафсалам пир бўлди. Негаки, ўша пайтлари дадамга котиба бўлишни орзу қилардим. Отам ёзадилар, мен эса уларни машинкада қоғозга кўчираман. Катта ёзувчиларнинг шахсий котибаси бўлиши керак-ку! Отамни эса катта шоир эканлигига заррача шубҳаланмасдим. Бу – табиий. Ахир ҳар қандай фарзанд ҳам отасининг “энг зўр” эканлигига ишонади. Биз ҳам – акам, мен, синглим шеърларини ўқиб тушунмасак-да, дадамни энг зўр шоир деб ҳисоблардик.
Отам менинг карьерамни қуйидаги режа бўйича “чизиб бергандилар”: “Аввал менга котибалик қиласан, кейин фан номзоди бўласан, кейин фан доктори, кейин профессор”. Аммо отамнинг режалари амалга ошмади. Отам орзусини рўёбга чиқара олмадим. Жуда эринчоқ экансиз-да, дейсизми? Ҳеч ҳам ундай эмас! Ҳар бир нарсанинг сабаб ва оқибати бор. Профессор бўлмаганимнинг сабаби... – компьютер. Айни мен котиба бўладиган ёшга етганимда, отамнинг иш хонсиида РС 462 жаноблари пайдо бўлди-ю, менинг котибаликдан бошланажак ёрқин келажагимга рахна солди-қўйди...
Болалар ота-оналарига тақлид қилиб вояга етаркан. Онамизга тақлид қилиб русча гаплашардик (ўзбекча мактабда ўқисак-да), отамизга тақлид қилиб қовоғимизни уйиб суратга тушардик (ўн ёшдан ўн етти ёшгача бирор марта суратга кулиб тушмаган эканман). Уларга тақлидан китоб ўқишни ўргандик. Ҳайдовчининг қизи машинада юрмаслиги, ёки деҳқоннинг ўғли далага чиқмаслиги мумкин бўлмаганидек, бизнинг ҳам китоб ўқимаслигимизни тасаввур қилиш қийин. Секин-аста отам феълидаги ҳазилкашлик ҳам, қўрслик ҳам феълимизда намоён бўла бошлади.
Ответить 
Старый 21.05.2011 17:24   #124  
Real ID Group
Аватар для Nazokat Azim
Оффлайн
"Бекажон" газетаси бош муҳаррири ўринбосари "Эрудит" ИМ Тошкент офиси ижодий раҳбари
Сообщений: 17
+ 8  71/17
– 0  0/0

UzbekistanFacebook
Отамнинг уқуви бўлмай ёзувчиликка даъво қилгувчиларни аямаслигини, саводсизларга нисбатан аёвсизлигини ҳамма билади. Мен ҳам бир танишимизнинг қайсидир китобларни ўқимагани, қайсидир ёзувчиларни танимаслигини аксарият ҳолларда ошхонамизда кечадиган баҳсларимизда “отамга ўхшаб” қаттиқ танқидга олдим.
Йиқилдингми?.. Кўзларингда
Бунча алам,
Бунча алам!
Усти боши чанг кўрмаган,
Дард кўрмаган
Эрка болам!
деб ёзгувчи отам “ақлли” қизига бир зум жиддий қарадилар-да, ранжигандек: “Дунёда ҳар хил одам бўлади. Кўчада соқовни кўрсанг, гапирмайди, кўрни учратсанг кўрмас экан, чўлоқни югурмас экан, деб мазах қилмайсан-ку. Китоб ўқимайдиганлар ҳам шулардек гап, уларга мурувватли бўлгин” дедилар. Мен ҳам отамдан қолишмай қовоғимни уйдим. Отам жаҳлим чиққанини сезиб истеҳзо аралаш кулимсираб:
Энг яхши кўрган китобинг қайси? – деб сўрадилар.
“Уруш ва тинчлик”, биласиз-ку!
Биламан. Сен “тинчлиг”ини, аканг “уруш”ини ўқиган.
Биринчи марта шунақа ўқиганмиз. Кейин ҳаммасини ўқиганман, – деб пўнғилладим.
Маза қилдингми?
– Ҳа, роса маза қилдим!
Ўқимаганлар эса маза қилмаган. Ҳатто бундай маза қилиш мумкинлигини ҳам билишмайди. Уларга раҳмдил бўлиш керак, болам.
...Мен эсимни таниганимда, отам саксонинчи йиллар урфига кўра сочларини ўстириб, жинси шимлару ажабтовур кўйлаклар кийиб, олғир ўзбек зиёлиси қиёфасига кириб бўлган эдилар. Мен бувим билан қишлоқда яшаганим боис ота-онамнинг ҳаёти менга худди кинодагидек ғаройиб кўринарди. Улар қишлоқдаги уйимизга худди ҳозирги “ялтироқ” журнал қаҳрамонларидек кириб келишар, ўзлари билан турли-туман ҳангомалар, янгича таомлар, ажабтовур ширинликлар, ҳеч кимда йўқ ўйинчоқларни олиб келишарди. Ўша пайтлари дадам эски чопон кийиб ялангоёқ мактабга борган йиллари, мол боқиб юрган кезлари ҳақида гапириб берсалар, у кишининг ҳаёти худди эртакдек туюларди. Камбағал йигит кўп қийинчиликларни бошидан кечирибди, кейин эса бойлигу шон-шуҳратга эришиб, мурод-мақсадига етибди...
Ответить 
Старый 21.05.2011 17:25   #125  
Real ID Group
Аватар для Nazokat Azim
Оффлайн
"Бекажон" газетаси бош муҳаррири ўринбосари "Эрудит" ИМ Тошкент офиси ижодий раҳбари
Сообщений: 17
+ 8  71/17
– 0  0/0

UzbekistanFacebook
Мактабга боришим кераклиги учун Тошкентга келгач, муроду мақсадга меҳнат орқалигина етишиш мумкинлигини тушундим. Отам эл қатори кундузлари ишхонада ишлар, биз ухлаганимиздан сўнг, ошхонада тун бўйи ижод қиларди.
...Сачраб уйғонади мудраган дилим,
Семиз орзуларни парчалаб ташлар.
Уйимга келаман! Ёзув столим,
Театр сен каби ловиллай бошлар...
Дадамнинг рисоладагидек жигарранг ёзув столлари икки хонали уйнинг “зал”ида виқор билан тургани, бу “зал”ни эса чақалоқ синглим ишғол қилгани, яна бир хона акам билан менга ажратилгани боис отам ошхонадаги бир чеккаси куйган оддий оқ столни “ловиллатар”дилар.
Шоирнинг умридан ахир, не маъни?
У куйлар – қалбларда ловиллар қуёш.
Отамнинг шеърларини мен ўн беш ёшларимда тушиниб ўқий бошладим. Ўқий бошладиму даҳшатга тушдим. Дадамнинг ёзганлари менга шу қадар яқин, шунчалар “меники” эдики! Бир куни машҳур Майя Плисецкаяни телевизорда кўрган дадам таъсирландиларми, “Мен агар балетчи бўлганимда, худди унга ўхшаб рақсга тушардим” деб ҳаммамизни кулдирдилар. Мен ҳам отамнинг шеърларини ўқирканман “шоир бўлсам, шундай шеър ёзардим” деган хаёл келарди бошимга. Бироқ отамнинг шеърларини биров билан муҳокама қилиш, уларни бировнинг олдида овоз чиқариб ўқишдан жуда ийманардим. Ҳатто ҳозир ҳам болаларимга бобосининг “Ғаройиб аждарҳо” ҳақидаги эртагини ўқиб берсам кўзимга ёш келади.
Келиндай ясаниб,
Келиндай хушбахт,
Ҳар босган қадами
Пойида бир тахт –
Қиз кетиб боради
Кетиб боради,
Кўчани шундоқ забт
Этиб боради.
Халойиқ жимгина
Қилади таъзим.
(Фидоларни шундоқ
Шарафлаш расм.)
Кимдир чидай олмай
Йиғлаб қочади,
Кимдир йўлларига
Гуллар сочади...
Ответить 
Старый 21.05.2011 17:31   #126  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Сентименталмисиз?
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 21.05.2011 17:33   #127  
Real ID Group
Аватар для Nazokat Azim
Оффлайн
"Бекажон" газетаси бош муҳаррири ўринбосари "Эрудит" ИМ Тошкент офиси ижодий раҳбари
Сообщений: 17
+ 8  71/17
– 0  0/0

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Сентименталмисиз?
Сентименталмиканман? Мени таниганлар ундай деб ўйламайдилар.
Ответить 
Старый 21.05.2011 17:51   #128  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Назокат опа, иккаламизнинг суҳбатимиз асносида яқинда намойиш қилинадиган "Орзулар фасли" сериали ҳақида гапириб бергандингиз. Сериал ҳақида форумдошларимизга ҳам қисқача изоҳ бериб ўтсангиз, илтимос.
Ответить 
Старый 21.05.2011 17:57   #129  
Real ID Group
Аватар для Nazokat Azim
Оффлайн
"Бекажон" газетаси бош муҳаррири ўринбосари "Эрудит" ИМ Тошкент офиси ижодий раҳбари
Сообщений: 17
+ 8  71/17
– 0  0/0

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Назокат опа, иккаламизнинг суҳбатимиз асносида яқинда намойиш қилинадиган "Орзулар фасли" сериали ҳақида гапириб бергандингиз. Сериал ҳақида форумдошларимизга ҳам қисқача изоҳ бериб ўтсангиз, илтимос.
“Ёшлар” телерадиокомпанияси буюртмасига кўра “Ўзбектелефильм” студиясида суратга туширилган “Орзулар фасли” номли 20 серияли телефильмда замонамиз ёшлари ҳаёти акс эттирилиб, улар ўртасидаги муносабатлар орқали дўстлик, садоқат, меҳр-муҳаббат тараннум этилади. Сериал кутилмаган воқеларга, шиддатли ўзгаришлар ва зиддиятларга бой бўлиши кутилмоқда. Фильм қаҳрамонларининг аксарияти ёшлардан иборат бўлиб, улар сиймосида замонамиз ёшларининг ҳаёти, кечинмалари, ҳохиш-истаклари акс эттирилган.
Воқеалар кичик реклама агентлиги доирасидан четдан чиқмайди. Ишхона – кичик бир дунё, одамларнинг мардлиги, пасткашлиги, бор фазилату нуқсонлари рўёбга чиқадиган майдон. Унда одамлар тақдири хал бўлади. Вақти-вақти билан ҳар қандай идора саҳнасида катта-кичик мелодрамалар, комедия ва трагедиялар бўлиб туради. Ходимларнинг ушбу саҳнага чиқишлари уларнинг характерини очади, давр қиёфасини намойиш этади.
Асарнинг ғояси ¬– “ишлаш учун яшаш керакми ёки яшаш учун ишлаш керакми?” деган азалий ва мунозарали саволга жавоб излаш. Мақсади – билимли бўлиш зарур эканлигига ёшларни ишонтириш, ўқимишли бўлишнинг ўзи муваффақият эканлигини уларнинг онгига сингдириш.
Одамнинг ёшликдаги дунёқараши, ҳаётга муносабати унинг келажакда қандай инсон бўлиб етишишга таъсир қилиши турган гап. Шундай экан, ўз-ўзини меҳнатга ўргатиш, доимо изланишда бўлиш, билмаганнни ўрганиш ёшларнинг, қолверса, ўзини замонавий одам деб ҳисоблагувчи барча одамлар учун одатий ҳол бўлиши керак. Ахир, замонавий кийинишни истаган одам учун замонавий билиму кўникмаларга эга бўлиш ҳам табиий ҳол эмасми? Замонавий кўникмалару билимларга эга бўлган одам эса давр талабига мос кийинмаса-чи?
Омманинг бир лаҳзалик истакларини ижобатга келтиришга қаратилган фаолият – реклама билан шуғулланувчи компанияда ишловчи турфа феъл-атворли, турли ижтимоий табақаларга мансуб одамларнинг кечинмалари, тақдири, орзулари, истак-хоҳишлари тасвирланган фильм томошабинларни бефарқ қолдирмайди деб ўйлаймиз.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 21.05.2011 в 18:01.
Ответить 
Старый 21.05.2011 18:04   #130  
Real ID Group
Аватар для Nazokat Azim
Оффлайн
"Бекажон" газетаси бош муҳаррири ўринбосари "Эрудит" ИМ Тошкент офиси ижодий раҳбари
Сообщений: 17
+ 8  71/17
– 0  0/0

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
[
Uchrashuvning barcha qatnashchilariga o'z minnatdorchiligimizni bildiramiz. Qimmatli vaqtlarini ayamay shoir bilan yuzma-yuz muloqotda qatnashishdi.
Учрашувга келган, учрашув тафсилотларни танишиш истагида бўлган шеърхонларга ўзим ва оиламиз номидан миннатдорчилик билдираман. Нигорахон, сизнинг саъй-ҳаракaтларингиз билан янги одамлар билан танишяпмиз, уларнинг янги қирраларини ихтиро киляпмиз. Асло ҳорманг! Учта халқаро тоифадаги гросмейстр кизларни тарбия қилган форумдош акамизга алоҳида рахмат. У киши кизларни нафақат етук спортчи, балки адабиёт шинавандаси килиб вояга етказганларига хавасим келди. Барчамизга ҳар томонлaма баркамол фарзандлар етиштириш насиб қилсин илойим!
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх