|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
![]() |
Муҳаммад Исмоил ака. форумимизга хуш келибсиз!
1.Устоз шоир Эркин Воҳидовнинг шундай сўзлари бор: "Иқтидорсизлар тез топишади, иқтидорлилар эса бир-бирини тополмай юради". Сизнингча, ижодкор иқтидори нима? Унга тинимсиз меҳнат орқали эришиладими ёки у Тангри томонидан ижодкорга берилган инъомми? 2. Сизда ҳам шоир, ҳам ёзувчи, ҳам сценарист, ҳам журналист сифатида фаолият олиб борасиз. Ижодкорнинг бугунги кунда жамият олдидаги бурчи ва вазифаларини нималардан иборат деб биласиз? 3. Бугунги кундаги китобхонларнинг савияси сизни қониқтирадими? Китобхоннинг савиясини ўстириш учун нималар қилмоқ керак? Китобхоннинг савиясини тушиб кетишига том маънода ижодкорлар ҳам сабабчи эмасми? |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#2 | |
![]() |
Цитата:
Иқтидорли инсонлар инсониятнинг пешқадам вакилларидир. Улар жамиятни тараққиёт сари етаклайди. Ўтмишга қарасангиз миллион миллион номлар тарих саҳнасидан учиб кетган. Фақат иқтидор эгаларининг номларигина машъала каби ёниқ. Шуъласи нафақат ўтмишни, балки келажакни хам ёритиб турибди. Демак иқтидор эгалари тарихни яратганлари сингари, келажакни ҳам яратадилар. Шу сабабли, ҳаётда из қолдирмоқчи бўлган ҳар бир инсон аввало иқтидорли бўлишга, ўз касбини мукаммал эгаллашга, уни энг юқори савияга олиб чиқишга, иқтидорини яққол намоён этишга мажбур. Бўлмаса, унинг овози ғала - ғовурнинг орасида йўқ бўлиб кетади. Ўзбекларда айнан мана шу хусусият бор. Яъни ўзбеклар қайси соҳада бўлмасин биринчи бўлишга, ўз илмини олий нуқтага кўтаришга шай миллат. Ҳар бир ўзбек ўзи билан фахрланади. Ҳар бир ўзбек ёнидагилар ҳам у билан фахрланишини истайди. Ва ҳар бир ўзбек Худо айнан уни суйиб яратганини, уни иқтидорли, юксак қобилият эгаси қилиб яратганини билади. Шунинг учун дунёда биронта ўзбек бир – бирига ўхшамайди. Ҳар бир ўзбекнинг орзулари чексиз – чегарасиз, буюк ва улуғвордир! Мен, ўзбек миллати билан фахрланаман! Унинг иқтидори билан фаҳрланаман! Бу иқтидор ярқ этиб порлашига ишонаман! Ахмоқларгина ўз истеъдодсизлигидан азобланмасликлари мумкин. |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#3 | |
![]() |
Цитата:
Хуллас, айтмоқчи бўлганим гап ижодкорнинг қайси жанрда қалам тебратишида эмас, нима демоқчи эканида, қандай фикрни олдинга суришида, одамлар қандай қабул қилишида! Менда аввало фикр, ғоя туғилади, фикрнинг салмоғи, кўламига қараб шеър ёки мақола ёзилади. Бугунги кунда оқ ва қора аниқ бўлди. Ким сўз заргари-ю, ким сўз савдогари, ким пулга хизмат қилаяпти-ю, ким кўнгилга, ким хаққа, ким ботилга, ким шайтонга хизмат қилаяпти-ю, ким Раҳмонга, ҳаммаси аниқ бўлди. Ҳар бир ижодкор қайси йўлдан кетаётгани аниқ бўлди. Ижодкор сифатида бош вазифам – энг олий фазилатларни ўзида мужассам этган ўзбек миллати ҳақида бадиий асар ёзиш! Бу бадиий асар дунё адабиёти дурдоналари мақомига кўтарилмаса вазифа адо этилмаган ҳисобланади. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#4 |
![]() |
Мен бугунги кун китобхонининг савияси тушиб кетди деган фикрга қаршиман. Албатта бизнинг давримизда ўн минг дона китоб ўқиган китобхонни кўриш мумкин эди. Ҳозир ундайлар йўқ. Лекин, ҳозир сон сифатга айланди. Ҳозир биргина Қуръонни ўқиган одам, юз мингта китобни ўқиган одамдан савияси баландроқ. Бизнинг давримизда эса Қуръонни ўқиган биттагина одам топилмасди. Ёки имом ал – Бухорийни китобларини ҳозирда юз минг одам ўқимоқда. Бизнинг давримизда ундай одамлар йўқ эди. Ҳозир Фаробий, Жалолиддин Румий, имом ат – Термизий, Ғаззолий китобларини минглаб китобхонлар севиб ўқимоқда. Уларнинг савияси, бизнинг давр одамлари савиясидан бир неча баробар баланд. Ҳозирга кунда А. Навоий, З. М. Бобур асарлари қайта – қайта нашр этилмоқда. А. Қодирий, А. Чўлпон асарлари ҳар йили бир неча ўн минг нусҳада чоп этилмоқда. Демак, китобхонларимиз савияси юқорики уларга эҳтиёж бор. Ҳозир китобхонларимиз эркин сўз, ҳақ ва халқчил ғоя тарафдоридирлар. Мана шу эҳтиёж қондирилар экан марҳамат миллионлаб ўзбек китобхони китоб ўқишга мунтазир. Бу савияни бугунги кун ёзувчи шоирлари тушириб юборар эканлар, айб китобхонда эмас, айб бир сўзни уддалаб ёзолмаётган, хурлик ва эркинлик туғини юксак кўтаролмаётган, юқори савияда қалам тебратаолмаётган, бунга имкон топаолмаётган қалам аҳлидадир.
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#5 |
![]() |
Қизим Маҳфузага
Қизим муҳаббатдан яралгандирсан Қалбим гавҳарисан, жоним жавҳари Сенинг бир ўзингда жамлагандирман Бу дунёнинг барча гўзалликларин. Ўтган бари ўтди, ачинмайман ҳеч Гарчанд дилда ҳамон ғам ила армон. Бахт энди келмайди, энди бўлди кеч Сенсиз бўлар эдим хас каби арзон. Нурдан сайқал йиғдим, гуллардан асал Бўғзим қонагунча кўкка ёлвордим. Сени кўрмоқ учун ҳурдай мукаммал Муҳаббат кўшкига минг бора бордим. Фарҳоднинг севгиси жон олгани дам Гар Ширин бир пайванд этганда тортиқ Дунёга келмаган ўша қизча ҳам Сендан бўлмас эди чиройда ортиқ. Сени кўрсам дилда ғамлар арийди Мен сенинг борлигинг учун сармастман, Дунё, яшамоққа энди арзийди Чунки яралгансан сен муҳаббатдан |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#6 |
![]() |
Хорижда
Жиринглар қўнғироқ, салом қандайсан?! Суҳбат давом этар, чўзилар узоқ... Деҳлида эканим, мен ҳам айтмайман Сўз мавриди келса айтаман бироқ. Нетай сафардаман. Нима фарқи бор?! Ҳинд ҳам ўзимиздай, ҳамма ҳам одам. Тошкентни Деҳлига алишмам зинҳор. Алмашмоқ истаган эмас улар ҳам. Қўшнига телефон қилган сингари Лондонга боғланмоқ мумкин бир зумда. Кафтдай бўлиб қолди, бутун Ер шари Бугун ўзбеклар бор, Парижда, Римда. Баъзи мамлакатнинг раҳбари каззоб, Улар қизғанади давлатларини. Ҳимоя дейди-ю, беради азоб, Тамбалаб юртининг сарҳадларини. Инсон нима истар, дўстлик истайдир қардошлик, фароғат, бахт истар фақат У меҳнат қилар ва яхши билгайдир, Инсонийлик — миллат, муҳаббат — миллат. Ҳар кишининг юрти, ирқи бошқадир Инсон йўқ тилидан, динидан тонган. Аммо ҳар жойда бир, инсоний қадр Тарқаган ҳамма бир ота-онадан. Ёлғиз, якка турган эл бутун элмас, Ҳар кимга бўлса ҳам қондоши суюк Ўзгани хўрлаган, камситган эмас, Барчани тенг кўрган, одамлар буюк. Деҳли кўчасида юрибман, бекман, Қаддим тик, сўзим сўз, азиз меҳмонман. Чунки, мен келганман, олам тан берган, Барча элларга дўст Ўзбекистондан. |
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#7 |
![]() |
Дўстлик мадҳи
Давраларнинг тожи — дўстлар давраси Диллар ором топар, юраклар ҳузур. Бундан кўкка ўрлар дўстлар хандаси, Кўкдан бу даврага ёғилади нур. Ҳар йигитнинг дўсти бўлса мард бўлади, Дўстинг бўлган давру-давронлар суюк. Дўсти борга бермоқ тан шарт бўлади. Дўст қадрини билган инсонлар буюк. Сўз билан аслида муҳтарам инсон, Сўз билан боғлайди жумла жаҳонни. Дўст билан аслида мукаррам инсон, Инсон деб бўлмайди дўстсиз инсонни. Дўстлар барчангизга тилайман омад, Топганингиз фақат тўйга буюрсин. Доим бахтли бўлинг, бўлинг саломат, Мардона кулгингиз жаранглаб турсин. Бу олам сизники, сизники ҳаёт, Сизга тан берганман, барчангиз — даҳо, Тилагим, дўстларнинг дўсти умрбод, Қодир Худо бўлсин, душмани — гадо! |
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#8 |
![]() |
Нидо
Баҳор келгани йўқ, қиш кетгани йўқ Бошимда офтоб-у, пойимда қорлар. Яна қайлардандир келтирмоқда чўғ, Кеча мени ташлаб кетган баҳорлар. Фарзандларим бордир топмоқда камол Шеър ёздим гоҳ илҳом келган маҳали Элим сен уларни тарбиянгга ол, Ўзим ёш болага ўхшайман ҳали. Фақат дўст орттирмоқ орзуим эди, Атрофимни зирҳдай ўради душман. Элим не қилмоқни билмасман энди, Энди сен яшашни ўргатадурсан. Ўзинг шеър ёзмоққа этарсан қодир Шеър бер тонг сингари севимли, эрка. Агар кўнглингдан шеър бермасанг нодир, Сўз тўфони умрим совурар елга. Элим, наслинг буюк, қудратинг буюк, Фақат шер зотидан туғилгандай шер. Қалбинг жавҳарида жон каби суюк, Дунёга келганди боланг Алишер! Ўзбек табиатин ҳикмати мисол, Рамзи мисол шу тоғ, қир адирларни. Дунёга келтирдинг, миллатинг мисол, Амир Темурларни, Яссавийларни. Ким бўлгайман ахир сени унутсам, Ҳайбатинг, даъватинг унутсам хорман. Кўкларга кўтардинг ерга йиқилсам, Ўзингга ўргатдинг, минг бир қарздорман. Қарздорман муҳташам кенгликлар учун, Бир-биридан кўркам шаҳарларинг бор. Элим, юрагимда қолмасин тугун, Ҳар бир фарзандингдан менман қарздор. Асло ўзим учун сўраганим йўқ, Бир шеър бер таъзимим бўлсин мужассам. Сўзлайин шеър ила кўксим бўлиб чўғ, Ўзга ҳеч нарса йўқ сендан мукаррам. Зотан, сен бермасанг шоир не қилар, Ўзин ҳар ён уриб чопгани билан Ҳар ким буюк, ҳар ким бек бўлар, Сенинг берганингни топгани билан. Нафақат мен, соғ-у, ногиронинг ҳам, Бу ҳаёт қошида тизилгандир мард. Ҳар бири, ҳар тонгда ичгайдир қасам Буюк бўлмоқлик шарт, буюк бўлмоқ шарт! Баҳор келгани йўқ, қиш кетгани йўқ. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|