|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#193 |
|
Автомашинада кетаётиб хеч канака вокае-ю, бирор ибратли жараёнга гувох булмадим, сабаби асфальтнинг ункир-чункири ичимни эзиб юборгани учун манзилимга тезрок етиб олиш ва "темир кути"дан кутилиш асосий мавзуим булди.
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#194 |
|
Бир ҳаётий воқеа
Ишга шошяпман. Машинани секинлатдим. Йўлда 3 йўловчи қўлини кўтарган эди. - Ока, бизни "Афсона"гача етиб ташланг. - Чиқинглар дедим. Машинага киришгач: - Лекин пулимиз йўқ эди, ока, - дейишди. Кўнглимда нимадир юмшагандай бўлди ва: - Майли, шундоқ ҳам йўлимни устида-ку, ташлаб ўтаман дедим. Суҳбатлашиб кетдик. Дарсгами, йигитлар? - Йўқ, дарсимиз тугади. Ишга. - Ишлайсизларми? - Ҳали энди, бугун бир кафедан иш топгандик, директори билан гаплашгани кетяпмиз. - Тушунарли, энди ишга кирамиз денглар... - Ҳа, шундай. - Яхши. Манзилга етиб келдик. Улар бирин-кетин машинадан тушишди ва туша-туша: - Оллоҳ рози бўлсин, ока! Раҳмат, - деб эшикни ёпишди. Ҳали бирон марта бу қатори ёшлар оғзидан бундай самимий ва илиқ гапни эшитмагандим. Кўнглим кўтарилиб ишга бордим. Қизиқ, бу воқеа асло ёдимдан кетмади. Коллеж ўқувчилари эди, ўша болалар. Уларнинг ёшидагилар ҳозир кўчада тўп тепиб юришибди, яна ким қанчаси ота-онаси пулини ҳавога совуришдан уялмайди. Аммо, улар... Ҳозирданоқ оиласига кўмак беришни истаб иш излаб юришибди. "Уларга омадингларни берсин!" дегандим. Чиндан омадларини берсин! Тўғри йўлдан адаштирмасин Оллоҳ. |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#195 |
|
Кишлоклардаги коллежларни урганиш учун туман марказларига йул олдик, бир чекка кишлокда кулига иккита пакирда сув кутариб кетаётган бир туда хотин-кизларни учратдик, уларнинг орасида хомиладорлари хам бор булиб, улар хам икки кулларига тула сув кутариб олишган. Хайрон булиб сурадик: "Уйларингда эркак зоти йукми?.." Жавоб олдик: "Бор, нега йук булар экан?..." Савол бердик: "Унда нима иш килишяпди улар?..." Жавоб олдик: "Кун кизиб кетганлиги сабабли ховлидаги сурида мазза килиб дам олишяпди..." Бошка савол-жавобга урин колмагани сабабли йулимизда давом этдик. Аёл киши огир иш килиб сув кутариб, чакиримлаб йул босиб юришибди, хатто баъзи бирлари эрта-индин кузлари ёриши арафасида, биз эркаклар булсак "мазза килиб" дам оламиз кун иссигида. Шундан кейин хам уларни "заифа" (слабый пол) деб атаймизми? Ахир Аёл:Она, опа-сингил, фарзанд ва турмуш урток... Эх...
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#196 | |||
Цитата:
"заифа" (слабый пол) деб атаймизми? Ахир Аёл:Она, опа-сингил, фарзанд ва турмуш урток... Bobir aka gapizga 100 % qo'shilaman chunku bu aytgan gapizga ko'p marotaba guvoh bo'lganman Bilasizmi man hayotda ayol kishiga san deyishga tilim bormaydi. Ayrim yoshlar masalan o'qivchilar o'qituvchilarni sanlab ketadi . Agar hozirdan shunday bo'lsa erta katta hayotga kirib borsa albatta siz aytganday ma'sulliyatsiz odam bo'lishi aniq togrimi?
__________________
JAVOBLAR.UZ |
||||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#197 | |
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#199 |
![]() Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
![]() |
Тезюрар поезд қатновлари ишга тушганидан бери Самарқанд, Бухоро, Қарши йўналишида автобус ва таксиларга деярли чиқмай қўйганман. Қишда иссиққина, ёзнинг жазирамасида салқингина бўлган тезюрар поезд 4-8 соатлик сафар учун қулай восита бўлиб қолди.
Яқинда навбатдаги сафар учун поездга чиқдим. Ҳафтани ўрталарида йўлга чиққаним учун билетни аввалдан олиб қўймагандим (одатда шанба кунлари ёки байрам арафасида кассаларда билет олдиндан тугайди). Вокзалга киришда арзон билет таклиф қилувчилар кетма-кет дуч келиб турди. Қизиқиш учун биттасидан билет нархини сўраб кўрдим: - “Регистон”га неча пул? - 15 минг сўм. - Билет олиб берасизми? - Йўқ, бўш жойни гаплашиб бераман. Провадник олиб кетади. - Раҳмат, шарт эмас. Кассадан билет оламан. - Ўўў ока, бизники арзону... Хақиқатда улар таклиф қиладиган “билет” (бўш жой) арзон. Кассада оддий билет нархи Самарқандгача 20 минг сўм, қўлда 15 минг. Агар провадник билан шахсан гаплашсангиз 10-12 минг сўмга ҳам олиб кетавераркан. Бунақа ҳолатларни кўп кузатганман. Ўша кўчада қарши олиб, жой топиб беришни таклиф қиладиган уддабуронлар пулини олиб поездга чиқарворган бир неча киши кўпинча азобда кетганини кўрганман. Бўш жой қолмагани учун провадниклар уларга йўлакларда пақирни тўнкариб берган, ўтириб кетиш учун. Баъзиларининг қўлида ёш бола. Ўтира олмай қийналган болалар вагонни бошига кўтариб йиғлаб кетишган. Бу сафар яхшиям бунақа ҳолатлар бўлмади. Бўш жойлар анча кўп экан. Қизиғи, кассадан билет сотиб олиб чиққаним учун ўзимни ноқулайроқ ҳис қилиб қолдим ![]() “Регистон” поездида битта купе олти кишилик. Купеда тўрт киши ўтирган экан, мен бешинчи йўловчи бўлдим. Олтинчи жой бўш қолди. Шу беш йўловчидан фақат менинг қўлимда билет бор эди. Атрофимдагилар “бу йигит умрида биринчи бор поездга чиққан бўлса керак” дегандай қараш қилишди. Ахир, 10-15 минг сўмга гаплашиб кетса бўладиган йўлга мен 20 минг сўмлик билет олгандимда. Ҳая, кассадан билет олишимда юз берган ҳолатни эсдан чиқарибман. Поезд роппа-роса эрталаб 7 00да юради. Қарийб ярим соат аввал касса олдида эдим. Негадир, билет берадиган опа шунчалар секин ишладики, мендан олдинда турган икки кишига билет бергунича 20 дақиқа ўтиб кетди. Худдики билет сотгиси келмаётгандек. Бу орада ҳалиги арзон жой қилиб бергувчи “братан”ларнинг бири ёнимга келволиб, “ока, ҳозир поезддан қолиб кетасиз, юринг чиқазвораман” деб асабимни қитиқлаб кетди. Барибир билет олдим. Энди савол: вокзал маъмурияти вазиятни нега назорат қилмайди? Кўчада ўтган қайтганга “арзон билет” таклиф қилувчиларни тозалашдан улар манфаатдор эмасми? Улар шунчалар бемалол, эркинки, ҳатто кассада навбатда турганлар олдига бориб, “муқобил хизмат”ларини таклиф қилишмоқда. Мен билет олмасам, бошқалар билет сотиб олмаса, йўналиш харажатлари ниманинг ҳисобидан қопланади? Охирги вақтларда билет нархи ҳам тез ошиб кетяпти. Тушум кам бўлаётгани учундурда. Поезга чиққан йўловчининг ярими провадниклар билан келишув асосида манзилига етаётган бўлса, тушум албатта кам бўладида. Темир йўл маъмурияти ҳадеб нархларни оширавериш ўрнига, билет билан боғлиқ тартибсизликларни тузатса кўпроқ фойда олишармиди?! |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#200 | |
![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Цитата:
Шахслар ва ташкилотларнинг манфаатлари бир-бирига тўқнаш келганда одатда шахслар ютиб чиқади.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|