|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Муҳаммад Исмоил кўплаб қисса, ҳикоялар, шеърлари, публицистик мақолалар муаллифи. Асарлари асосида яратилган бадиий фильмлару, видеофильмларни кўрганмиз.
Муҳаммад Исмоил қисса ва ҳикояларининг қаҳрамонлари ҳам айнан ана шунақа одамлар. Софлик учун, ҳалоллик учун, севиш-севилиш учун курашларга отлана оладиган, хаёт имтиҳонлари-ю, тақдир синовларига очиқ юз билан чиқаоладиган кишилар. Шу сабабдан бўлса керак, улар ҳамиша юксакликка, яъни ойнинг ипакдек майин, сутдек тоза нурларига талпинадилар. Шунинг учун бўлса керак, юксак юлдузларга интиладилар. Ўз орзу-ўйларини бугун ва эрталарини шулар тимсолида кўрадилар. Муҳаммад Исмоил асарларига ном танлашида самовий жисмларга, гўзалликка кўп мурожаат этади. Ҳақиқатдан ҳам, нега шунақа? Муҳаммад Исмоил ой ва юлдузларга бунча ошуфта бўлмаса? Лоақал, асарларининг номларини эсланг! “Янги ой чиққан кеча”, “Ой чиқмаган оқшом”, ”Юлдузлари куйган тун”, “Оппоқ гулдек ойдин хотира”, “Икки сайёра ”... Бунақа мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Муҳаммад Исмоил ҳатто ўзининг шеърларидан бирида бизнинг бу саволимизга мана бундай жавоб бергандек бўлади: “Кўнгил тунларининг юлдузлари йўқ. Улар – ўқ. Ўкинчдан йилт-йилт тўлғонар, улар ўкинтириб ўлдиргали ўқ” дея таърифлайди ва давом эта бориб: Ғофилга берилган ҳар лаҳза, ҳар он, Сомон йўлларидай узун муҳлатдир. Юлдузлар эгасин билмаган инсон – Бу ёруғ дунёда юрган зулматдир. Муҳтарам форумдошлар! Демак, навбатдаги суҳбатдошимиз шоир, ёзувчи, публицист Муҳаммад Исмоилдир. |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#2 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#3 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Адиб Муҳаммад Исмоил ҳаёти ва ижоди ҳақида ижодкорнинг www.shoir.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
|
|
Ответить |
![]() |
#4 |
поэтесса
Сообщений: 64
+ 21
226/64
– 0
0/0
![]() |
Шоир бу дунёдаги барча йўллар орасидан машаққат ва изтироб йўлини танлайди. Чунки, у ўз қалбига маҳкумдир. Унинг учун энг катта ҳақиқат ҳам илоҳ туҳфаси бўлган қалбдир.
Шоир ўз юрагини, иймон, эътиқод, энг пок туйғулар билан тўлдириб борсагина барча дунёвий ҳалокатлар устидан руҳан ғолиб чиқаверади. Мен Муҳаммад Исмоилнинг шеърларини ўқиб, адабиётимизда бўй кўрсатаётган янги авлод нечоғли эзгу ва юксак амалларга ҳозирланаётганига ишондим. Ва ёруғ умидлар билан тўлиб тошган бу қалбни ўз қалбимнинг қавмидан эканлигини ҳис қилдим. Мен Муҳаммаднинг шеърларида қалб бутунлигини, иймон эркинлигини, эътиқод софлигини кўрдим. Энг муҳими, бу шеърлар ўзини ҳам, бировни ҳам алдамайди. Инсон тириклигининг маъноси ҳам, файзи ҳам кўнгил илҳомидир. Зеро, дил аралашмаган ҳар қандай иш оқибатсиз бўлади. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#5 |
![]() |
Тангрим! Бу чархи дун бунчалар айёр,
Ҳеч ким менинг каби ҳайрон бўлмасин. Боримга шукур деб, турибман тайёр, Шарҳи ғамим асло, достон бўлмасин. Илмни қурол эт, сабримни либос Пир деб турганларим шайтон бўлмасин. Сен учун дўст бўлсин, ким дўст бўлса хос, Дўстим сени билмас, инсон бўлмасин. Кимни ардоқласам, яхши деб ҳайҳот Қиёматда ҳоли ёмон бўлмасин. Барокат нури-ла зарланмиш ҳаёт Заҳримни сoмон эт, исён бўлмасин. Ишончим хазинам, ожизлик фахрим Қалбимнинг роҳати ибодатдадир. Бор шавқим, рағбатим, сенгадир Тангрим Дардимнинг тоқати итоатдадир. Ер шари Аршингда заррадир зарра Меҳрингдан мосуво хазон бўлмасин. Ҳар онда, ҳар қачон, минг бор, минг карра Мадҳинг янграмаган замон бўлмасин! Муҳаммад Исмоил Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 10.05.2011 в 09:32. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#6 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Муҳаммад Исмоил ака. форумимизга хуш келибсиз!
1.Устоз шоир Эркин Воҳидовнинг шундай сўзлари бор: "Иқтидорсизлар тез топишади, иқтидорлилар эса бир-бирини тополмай юради". Сизнингча, ижодкор иқтидори нима? Унга тинимсиз меҳнат орқали эришиладими ёки у Тангри томонидан ижодкорга берилган инъомми? 2. Сизда ҳам шоир, ҳам ёзувчи, ҳам сценарист, ҳам журналист сифатида фаолият олиб борасиз. Ижодкорнинг бугунги кунда жамият олдидаги бурчи ва вазифаларини нималардан иборат деб биласиз? 3. Бугунги кундаги китобхонларнинг савияси сизни қониқтирадими? Китобхоннинг савиясини ўстириш учун нималар қилмоқ керак? Китобхоннинг савиясини тушиб кетишига том маънода ижодкорлар ҳам сабабчи эмасми? |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#7 |
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Hurmatli Muhammad aka,
mabodo Mustaqillikning 20 yilligi arafasida "Mustaqillik yillarida e'lon qilingan eng yaxshi publitsistik asar" yo'nalishida tanlov e'lon qilinsa, siz qaysi asaringiz bilan ishtirok etardingiz? Javobingizga qisqacha izoh ham berib o'tsangiz. Tashakkur! |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#9 | |
![]() |
Цитата:
Иқтидорли инсонлар инсониятнинг пешқадам вакилларидир. Улар жамиятни тараққиёт сари етаклайди. Ўтмишга қарасангиз миллион миллион номлар тарих саҳнасидан учиб кетган. Фақат иқтидор эгаларининг номларигина машъала каби ёниқ. Шуъласи нафақат ўтмишни, балки келажакни хам ёритиб турибди. Демак иқтидор эгалари тарихни яратганлари сингари, келажакни ҳам яратадилар. Шу сабабли, ҳаётда из қолдирмоқчи бўлган ҳар бир инсон аввало иқтидорли бўлишга, ўз касбини мукаммал эгаллашга, уни энг юқори савияга олиб чиқишга, иқтидорини яққол намоён этишга мажбур. Бўлмаса, унинг овози ғала - ғовурнинг орасида йўқ бўлиб кетади. Ўзбекларда айнан мана шу хусусият бор. Яъни ўзбеклар қайси соҳада бўлмасин биринчи бўлишга, ўз илмини олий нуқтага кўтаришга шай миллат. Ҳар бир ўзбек ўзи билан фахрланади. Ҳар бир ўзбек ёнидагилар ҳам у билан фахрланишини истайди. Ва ҳар бир ўзбек Худо айнан уни суйиб яратганини, уни иқтидорли, юксак қобилият эгаси қилиб яратганини билади. Шунинг учун дунёда биронта ўзбек бир – бирига ўхшамайди. Ҳар бир ўзбекнинг орзулари чексиз – чегарасиз, буюк ва улуғвордир! Мен, ўзбек миллати билан фахрланаман! Унинг иқтидори билан фаҳрланаман! Бу иқтидор ярқ этиб порлашига ишонаман! Ахмоқларгина ўз истеъдодсизлигидан азобланмасликлари мумкин. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#10 | |
![]() |
Цитата:
Хуллас, айтмоқчи бўлганим гап ижодкорнинг қайси жанрда қалам тебратишида эмас, нима демоқчи эканида, қандай фикрни олдинга суришида, одамлар қандай қабул қилишида! Менда аввало фикр, ғоя туғилади, фикрнинг салмоғи, кўламига қараб шеър ёки мақола ёзилади. Бугунги кунда оқ ва қора аниқ бўлди. Ким сўз заргари-ю, ким сўз савдогари, ким пулга хизмат қилаяпти-ю, ким кўнгилга, ким хаққа, ким ботилга, ким шайтонга хизмат қилаяпти-ю, ким Раҳмонга, ҳаммаси аниқ бўлди. Ҳар бир ижодкор қайси йўлдан кетаётгани аниқ бўлди. Ижодкор сифатида бош вазифам – энг олий фазилатларни ўзида мужассам этган ўзбек миллати ҳақида бадиий асар ёзиш! Бу бадиий асар дунё адабиёти дурдоналари мақомига кўтарилмаса вазифа адо этилмаган ҳисобланади. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|