|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | |||
![]() ![]() ![]() ![]() |
![]() Bugun o'zbek estrada qo'shiqchiligining asoschisi Botir Zokirov tavallud topgan kun. Botir Zokirov hayot bo'lganida ushbu kun 75 yoshga to'lardi. Botir Zokirovning kundaliklarini va Fotima Sharipovaning Zokirovlar sulolasi haqidagi "Abadiyat ibtidosi" kitobini o'qib chiqdim. Ta'sirli kitob. Eh, yangiliklarga to'sqinlik qilmovchilar bo'lganida taraqqiyot oliy cho'qqiga chiqqan bo'larmidi?!.. Jaholat borligi uchun ham yaxshi insonlarning, buyuk g'oyalarning qanchasi muallifining qalbida armon bo'lib qolib ketadi. Esiz odam, eh, siz odamlar.... E'tiboringizga Botir Zokirovning kundaligidagi ushbu bitiklarni havola qilmoqdaman: Цитата:
|
|||
|
Ответить |
![]() |
#2 | |||
![]() ![]() ![]() ![]() |
![]() Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.04.2011 в 11:28. |
|||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#3 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
|
|
|
Ответить |
![]() |
#4 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Кеча Оҳангарон шаҳар ҳокими Бахтиёр Солибоев ташаббуси билан Ботир Зокиров таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Эътиборингизга ушбу анжумандан лавҳаларни ҳавола қиламиз. ![]() Тадбирнинг биринчи қисми ҳокимиятнинг анжуманлар залида бўлиб, унда Ўзбекистон халқ артистлари- Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Марям Ихтиёрова, Мансур Тошматов, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гавҳархоним Зокирова, Ботир Зокировнинг яқин кишилари укаси -Равшан Зокиров, ўғли- Баҳодир Зокиров, набираси Сайёра Зокировалар ижодкорни ёдга солувчи воқеаларни сўзлаб беришди. ![]() ![]() Ботир Зокировнинг набираси Сайёра Зокирова-бугунги кунда Ўзбекистон Давлат консерваториясининг учинчи босқичида таҳсил олмоқда. Укаси Равшан Зокиров ҳамда Насибахоним Абдуллаева. ![]() Насибахоним Абдуллаева эстрада йўналишида фаолият олиб боришида Ботир Зокировнинг оқ фотиҳасини олганлигини айтиб берди. ![]() Марям опа Ихтиёрова "Газли" қўшиғининг ёзилиш тарихини ва Ботир Зокиров билан биргаликда 1957 йилда халқаро Ёшлар анжуманида қатнашганлигини сўзладилар. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.04.2011 в 17:53. |
|
Ответить |
![]() |
#5 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Тадбирнинг иккинчи қисмида ҳокимият биносининг рўпарасидаги саҳнада "Ялла", "Сато" гуруҳлари, Насиба Абдуллаева, Равшан, Баҳодир, Сайёра Зокировалар ўз қўшиқлари, "Ўзбекистон" рақс дастасининг қизлари ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулшода Абдиевалар дилрабо рақслари билан кишилар кўнглини шод қилдилар.
![]() ![]() ![]() Санъаткорлар халқ оғушида қолдилар. |
|
Ответить |
![]() |
#6 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Гавҳар опа билан суҳбатлашиб турсак, Мафтуна опа деган ёшлари 60 ёшлардаги аёл келиб ёшлик пайтларида Ботир Зокировнинг мухлисаси бўлганликларини ва Ботир Зокиров ҳақида қайси газетада хабар чиқса йиғганлигини, граммафон пластинкасини йиғганлигини, суратларини тўплаганлкларини айтиб бизга Ботир Зокиров қўшиқлари ёзилган пласинка ва суратлар альбоми, расмларни совға қилдилар. Улар орасида Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориевнинг Ботир Зокировни чизган портрети ҳам бор эди.
Мана буни ҳақиқий мухлислик деса бўлади. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#7 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Кеча Оҳангарон шаҳрида чиққувчи "Оҳангарон ҳақиқати" газетасида шоир Нурали Абдурасуловнинг шеъри чоп этилибди.
Цитата:
|
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 |
net
net
Сообщений: 497
+ 612
393/230
– 41
22/22
![]() |
Mening eng sevimli xonandamdan biri Botir Zokirov bo'ladilar. Yotgan joylari iloyim jannatda bo'lsin.
Menga, Luiza Zokirova bilan birgalikda Gde je ti' schat'e? degan ashulalari (duet) yoqadi. Nigora, katta rahmat... Luiza Zokirova haqida ma'lumot ham bormi? |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#9 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Ботир Зокиров: Бахт қаердасан, қани сенинг ёруғ қиёфанг,- деса, Луиза Зокирова унга бахт қорли чўққиларда, дарёларда, куйланаётган қўшиқларда деб жавоб беради. Қаҳрамон тоғ чўққиларига кўтарилади, дарёлардан ўтади, қўшиқлар яратди- бахт ўзи қайдасан? Шунда Луизанинг чуқур ва узоққа чорловчи овози акс-садо беради: Мен ёнингдаман, агар қурбинг етса мени қувиб ет... Баъзан қўшиқ ёки бирор санъат асари инсоннинг тақдирига айланади. 1938 йилда Зокировлар хонадонида қизалоқ дунёга келади. Ота-она опера санъати ихлосмандлари эмасми, қизалоққа Шиллернинг "Макр ва муҳаббат" драмаси қаҳрамони Луизанинг исмини қўйишади. Уйда уни Зюзю деб эркалашар, Ботир Зокиров эса уни Люлю деб чақирарди. Оилада якка-ю ягона қиз эмасми оилада уни барча суяр, у оиланинг дуру гавҳари ҳисобланар, ака-укалари унинг барча истагини бажаришга тайёр, Луиза улар назарида маликалардек эди. Қиз нафақат ташқи тарафдан гўзал, балки қалби ҳам шу қадар соф эдики, барча билан самимий суҳбатлашар, очиқкўнгил, бировни алдашни билмасди. Ўзгаларни алдаётганлигини билиб қолса чидаб туролмас, тўғри сўзлаётганда яқинларини ҳам аямас шунинг билан бирга жуда-жуда меҳрибон эди. Луиза қўшиқ куйлашни эрта бошлади. Илк бора қўшиқчи сифатида 17 ёшида чиқди. 1955 йилда Москвага кетаётган Ҳиндистон бош Вазири Жавоҳарлал Неру Тошкентда уч кун меҳмон бўлди. Олий меҳмоннинг шарафига уюштирилган концертда Луиза илк бора ҳиндча қўшиқ куйлади. Қўшиқ меҳмонларга манзур бўлди. Улар кучли ҳаяжонланганларидан кўзларида ёш қалқиди. Индира Ганди қизнинг юзларидан ўпди, Неру унга фил суягидан ишланган тўғноғич совға қилди. Шарқ мусиқасига қизиқиш туфайли Луиза мактабни битириб чет тиллар институтига кирди. Бу ерда у озгина ўқиб, эстрада Луизани шу қадар ром этдики, эстрада хонандаси сифатида у қисқа вақт мобайнида ўз мухлисларини топди. Тошкентдаги ҳеч бир концерт унинг иштирокисиз ўтмайдиган бўлди. Хонанда қўшиқлари ёзилган граммафон пластинкалари кўз очиб юмгунча сотилиб кетарди. Тақдир инсонга истеъдодни саҳоват билан улашиб, уни омад ва шон-шарафга буркаб, баъзан унинг иродасини синаш учун оғир синовларни ҳам юбораркан. Луиза Зокирова ҳам ана шундай қисматга дучор бўлди. Бошқаларга доимо жон куйдириб ўзининг соғлигига қарамасди. Касаллик аллақачон бошланганига қарамасдан у ҳеч кимга буни билдирмаган, узоқ вақт шифокорларга мурожаат қилмаганди. Оғриқ қолдирувчи дорилар кор қилмагач у шифохонага боришга мажбур бўлди. Луизани онкология диспансерига текширишга юбордилар. Онкология марказида доктор Шек текшириш натижаларини кўрибоқ, дарров операция қилиш кераклигини билдирди. Луиза қариндошлари билан маслаҳатлашиш, балки видолашиш учун шифокордан бир кунгагина рухсат сўради. Оилавий кенгашда Фаррух Зокиров қатъий қарорини билдирди: "Луиза ҳозир тиғ остига ётиши мумкин эмас, у операцияни кўтара олмайди. Туркона дорилар билан даволашни қўллаб кўрайлик-чи, зора нафи тегса". Ўзбекистонда довруғи кетган наманганлик Муҳиддин табиб Луизани бир ой мобайнида доривор гиёҳлар билан даволади. Натижада кучли оғриқ тўхтади. Даволаниш натижаларини билиш мақсадида яна текширтириш учун Онкология марказига борганларида доктор Шек уларни энди қабул қила олмаслигини билдирди. Бироқ текширувлар натижасида ўсимтани ўсиши ва кучли шамоллаш тўхтаганлиги аниқланди. Зарарли ўсимталарни кесиб ташлаш, касалликни таг-томири билан йўқотиш мақсадида Луиза Зокировани операция қилишди. Худонинг инояти, яқинларининг руҳан қўллаб-қувватлашлари ва ўзининг иродаси билан Луиза Зокирова хавфли касалликни енгди. Тўқсонинчи йиллар миёнасида Луиза Зокирова турмуш ўртоғининг раъйи билан доимий яшаш учун АҚШга кўчиб кетди. Қизи Наргиза Зокирова, набиралари Сабина, Ауэл, Лайлоларни қўллаб-қувватлаб яшамоқда. У ерда ҳам у ўзбек қўшиқларини куйламоқда. Луиза Зокирова умрнинг чўққисини забт этиш учун мана шундай қорли йўлларни босиб ўтган, ҳаёт синовларига бардош бериш орқали бахтини топган мана шундай заҳматкаш ўзбек аёлидир. |
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
|