|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#781 |
|
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
***
Қуллар Карфагенни қамал қилдилар, Юлдузлар қулади улар пойида. Небир маликалар сочин юлдилар, Тош қотди саройлар турган жойида. Бобилга босқинчи тўзони келди, Коҳинлар қатлиом қилинди тонгда. Сўғдларнинг саводи бекор қилинди, Тангри кўкдан тушди қибла томонга. Заколар авомнинг ақлини йиғди, Жаҳонгир пойида қалқди Туркистон. Буюк халқ тўлғониб Алишер туғди, Бобирни тан олди қадим Ҳиндистон. Яна жаҳолатда қолди туркийлар, Бўрилар едилар сўнггакларини. Бир аср бировга тобе юрдилар, Қайта-қайта бузди ўз хатларини. “Ҳарна тақдир бўлса Тангридан” деган, Мулойим маслаҳат қонларга сингди. Ўшал пайт тақдирга шимолдан келган, Босқинчи иванлар елкага минди. Не ёлғон десалар инонди очлар, Лекин мағрур ўлди юрт муқумлари. Қонларга бўялди ёш қорасочлар, Тўмарис бибидай чиқмади пари. Етмиш йил бегона кезди бу юртни, Широқ ҳам чиқмади Акмал рамзида. Оллоҳнинг файзи ҳам бесамар ўтди, Қодирий фиғони кетди оғзида. Тарих осмонини супурди бир кун, Туркийлар томига ташлади бир нур. Ушбу нур гирдида йиғилиш мумкин, Эвоҳ, йўл бермайди “Мен” деган қусур. (с) |
|
|
Ответить |
|
|
#784 |
|
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
* *
Остонамнинг ортида мени Кутиб турар мўниқ ўтмишим. Келажакнинг уйдаги думи, Ҳаяжонга солар эс ҳушим. Ўтмишимга ёлвориб секин, Болалигим сўрайман аста. Остонамдан киролмас, лекин, Хотираси ўхшайди мастга. Сўраганда бирор тафсилот, Ёрқин ёрқин саҳфалар айтар. Олиб қочар баъзан хаёлот, Келажагим ўтмишни ҳайдар. Мен аросат боғида ҳар дам, Ўтмишимни уйдан қуваман. Келажакнинг ортидан қувсам, Қочиб қолар бирдан неварам. (с) |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#785 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Мен сени бахтиёр кўрмоқ истайман,
Қувончдан кулишинг, яйрашинг чиндан. Кўнглимда барини бермоқ истайман, Эзгу ниятларим айтиб кунгилдан. Мусаффо осмоннинг мовий рангини, Ва туннинг малаги ойнинг - янгини, Тоғлар шалоласин шўх жарангини, Сенда мужассамлигин туймоқ истайман. Кўнгил кўчаларим, йўлим шаҳримни, Бағишлаб дилимда бори сеҳримни, Битта қалб берганча бериб меҳримни, Яқин инсонимдек суймоқ истайман. Ҳаётнинг мушкулин енгиб ҳамнафас, Ноумид ўйларга қўйиб мен қафас, Бахтли инсонларга қилиб чин ҳавас, Сен бирла бир йўлдан юрмоқ истайман. Доимо маст бўлиб бахт суруридан, Ажратиб жой сенга юрак тўридан, Қуёшнинг энг азиз, ёрқин нуридан, Қалбингда жаннатни қурмоқ истайман. Мен Сени бахтиёр кўрмоқ истайман... (с)
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#787 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Не сирларнинг маконидирсиз?
Сизда қайси фаришта кўнгли? Иболарга яширинган қиз, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Куз таъсирин ўтказмиш юзга, Тунни ташлаб ўтинг кундузга, Шудринг тушмиш кипригингизга, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Оғридими ичингиз ногоҳ? – Маъюсликка бурканган нигоҳ, Не бўлсаям қилингиз огоҳ, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Чеҳрангизда гарчи табассум, Ботинингиз йиғларми сим-сим? Узоқларга термулганча жим, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Ўрин борми озгина арзга? Малҳам айланг юраги дарзга, Қарашингиз берингиз қарзга, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Чашмингизнинг икки соҳили, Ёмғирларнинг бўлмиш дохили. Андуҳингиз недир охири? Кўзларингиз бунчалар мунгли? Ўйингизга тушиб кетсайдим, Ўзим бирла меҳр элтсайдим, Жиндек қувонч ҳадя этсайдим, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Боқишингиз бу қадар ғамгин, Кўзларингиз бунчалар мунгли? (с)
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|