|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#71 | |||
|
Сообщений: 96
+ 7
80/47
– 0
5/3
![]() |
Цитата:
Цитата:
Шу максад учун пантуркизмдан яхширок таклиф киритинг, кабул киламан. |
|||
|
|
Ответить |
|
|
#73 |
![]() |
Узбекистон ташкарисидаги Узбекистон фукароларини уша давлатдаги элчихоналар мухофаза килади. Агарда фукаролигини алмаштирган шахс булса, унда уша давлатнинг конун-коидалари буйича яшаб ва уша давлатдан химоя талаб килиши керак. Каерда узбекларнинг кони пантуркизм булмагани учун тукилибди? Хозир календарьга карадим, 2011 йил экан, 1911 йил эмас.
|
|
|
Ответить |
|
|
#74 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Қоракўллик бўлганим учун Бухоро шаҳридаги танишларим ярим ҳазил қилиб туркман дейишади. Бухоролик бўлганим учун пойтахтга келган кезларим тожик деб ҳазил қилишарди. Қозоқ курсдошим эса сарт дерди. Энди айтинглар, мен нима қилай? Ўзбекман деб ҳар бирининг ёқасидан олайми? Шахсан, мен юқорида санаб ўтилган миллатларнинг биронтасига ўзимда бегоналик ҳис қилмаганман. Бу ҳам ўша илдизларимизнинг туташлигидан эмасми?
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#76 | |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Менга йўналтирилмаган бўлса ҳам, бир-иккита фикрлар келиб қолди, рухсат берсангиз. Инкор қилиш эмас, бошқа қарашлар ҳам борлигини кўрсатиш учун.
Цитата:
Худди бизда Навоий асарларини ҳозирги ўзбек тилига адаптация қилиб нашр этишганидек, СУАРда ҳам уйғур тилига адаптация қилиб ўрганишади. Фақатгина Навоийни эмас, барча шоирларимизни. Сабаби эса оддий – бир пайтлар (қорахонийлар давридан бошлаб) ўзбек ва уйғур тиллари ягона этнолингвистик континуумни ташкил этган. Фақатгина вокализмда фарқлар мавжуд. Совет давригача бу икки халқ орасида ҳеч қандай фарқ, чегара мавжуд бўлмаган. Чегаралашдан сўнг ҳар бири ўз тараққиёт йўлидан бориб, ўз тарихига эга бўлди. Масалан, Тошкентда, Андижонда, Ўшда, Жалолободда ва яна бир қатор жойларда яшовчи бир гуруҳ одамлар бор-ки, уларнинг илдизлари асли СУАРдан, у ерда қариндошлари ҳам бор, аммо ўзлари ўзбекча гапиради, миллати нима эканлигини билолмай ҳалак бари. Уларни одатда Охун дейишади. Шуниси қизиқ-ки, “уйғур” деган ном ҳозирги уйғурларга 1924-йилда Тошкентда, аллақандай туркчилар йиғилишида берилган. Яна шуниси қизиқ-ки, биринчи уйғур республикасининг раҳбари ўзини ўзбек деб ҳисоблаган. Ўзбекча вокализм (“о”) ва уйғурча вокализм (“а”) ўртасидаги чегара Юсуф акамиз туғилиб ўсган Болосўғун шаҳри бўлган, ҳозир ҳам ўша шаҳарда (Тўқмоқ, Қирғизистон) ўзбек ва уйғурлар бирга яшашади. Бунинг ҳеч ёмон томони йўқ. Мана масалан тожиклар, форслар, порсивонлар битта лингвистик континуумни ташкил этади. Шу боис Эронда Самарқандда туғилган Мавлоно Рўдакийни форс шоири деб ўрганишади. Биз эса Эроннинг Тусида туғилган Фирдавсийни тожик шоири деб кўкларга кўтарамиз. Дарвоқе, сиз форсий тилда яратилган маданиятимиздан фахрланмайсизми ?
|
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#77 | ||
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Цитата:
Яна бир томони бор. Буларнинг бари идеологияга боғлиқ. Идеология ишида эса ягона ҳақиқатнинг ўзи йўқ. Цитата:
Терминологияга аниқлик киритсак. “Пан” юнончасига “ҳамма” деган маънони англатади. Бу префикс одатда салбий маъно англатади. Шу боис панэрончилар, панславистлар ўзларини бундай деб атамайдилар. Лекин нега пантуркчилар шу номга ёпишиб олганини мен тушунмайман. Ахир бошқа атама – “туркчилик” бор. Бугунги кунда туркчилик мода тусига кирган, кенг тарқалган оқим. Шахсан менинг бу ғояга ҳеч бир қаршилигим йўқ, лекин унинг амалга ошишига ишонмайман. Негаки туркий давлатлар нари борса иқтисодий ёки маданий жиҳатдан ягона ҳудудга айланиши мумкин (лекин сиёсий жиҳатдан эмас), сониян, бундай иттифоқни мен тожик, грузин сингари ён қўшниларсиз тасаввур эта олмайман. Афсуски, туркчиликка берилган биродарларимиз тожикларни, арманиларни, форсларни жуда ёмон кўради. Миллатчилик шунақа миллатчилик... Шу боис менга бошқа, интернационал ғоялар кўпроқ ёқади. Совет ҳукуматининг пантуркчиликка қарши курашишининг сабабини кўрсатибсиз, ИМХО, бу унчалик тўғри фикр эмас. Гап бошқа ёқда. |
||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#78 | |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Цитата:
Турклар албатта мусулмон бўлиши шарт эди. Бу ҳолатда кряшен-татарлар, яъни христианлар, Сибир ва Мўғулистондаги кўплаб шомон ва буддавий турклар умуман ҳисобга олинмаганди. Табиийки, пантуркчилик уларга унча ёқмади. Иккинчидан, турклар негадир албатта Усмонли салтанати атрофида бирлашиши керак. Сабаби эса оддий – бу оқим биринчи навбатда Туркия манфаатларини назарда тутар, унинг гегемонлигига қаратилган эди. Пантуркчилар айнан Туркиядан молиялаштирилгани ҳам сир эмас. Туркистонда ёшларни Туркияда ёки йирик турк диаспорасига эга Германияда ўқитиш мода бўлганини биласизми? Чунки ўқишнинг ўзи ўша ердан молиялаштириларди. Германия ва Туркияга борган ёшларга туркчилик ғоялари сингдирилиб юртига қайтариларди. Яна бир исбот. Исмоил Гаспирали барча туркий халқлар учун умумий тил, турк эсперантосини ишлаб чиққани ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Ва бу тил, жин урсин, сирли тарзда усмонли турк тилининг Истанбул шевасига сув қуйгандек ўхшайди. Туркияда хокимият тепасига келган ёш туркчилар Анадолу шевасига асосланган адабий тилни бекор қилиб, Исмоил Гаспирали яратган тилни расмий тил деб эълон қилишган. Ҳозирги турк адабий тилини... Ваҳоланки умумий тил яратилганда барча тилларнинг лексик базаси инобатга олиниши даркор. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#79 |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Маълумки, Туркистонда жадидларга кўплаб тожиклар ҳам қўшилган. 1920-30-йиллар газеталарини ўқисангиз, жуда қизиқ нарсаларни билиб оласиз. Аввало тожиклар ҳам турклар қаторига қўшилганини, улар фосрлашган турк ҳисобланганини... Бу ҳол тожик фидойиларига ёқмайди, шу боис 1924-25-йилларда бўлиниш юз беради. Тожик зиёлилари жадидлар сафидан чиқиб, уларнинг сирли ишларини бирин-кетин фош қила бошлайди: тожиклар манфаатлари умуман ҳисобга олинмаслиги, уларни Самарқанд ва Бухоро маданий ва сиёсий ҳаётидан сиқиб чиқаришга ҳаракат кучлилиги, тожик тилида ўқитишнинг йўқ қилинаётгани, ким кимни молиялаштираётгани... Билсангиз, Марказий Ўзбекистонда 100 йил олдин форсийзабон аҳоли ҳозиргидан кўпроқ бўлган. Уларни камайтиришга жадидлар катта ҳисса қўшишган. Ма заль това! Айтяпман-ку, икир-чикирларни ўргансангиз, ўша сиз сўраган ёвуз ғоялар ҳам очилади, жадидларнинг бари ҳам жа унақа покиза ва ватанпарвар бўлмаганини билиб оласиз.
Аслида жадидлар орасида истеъдодли ижодкор ва журналистлар, чинакам ватанпарвар инсонлар жуда кўп эди. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек сингарилар. Аммо улар идеология ишларига яқинлаштирилмаган, шунчаки ижод қилиб, зиё улашиб юришган. Ҳаракат тепасида бўлганларга шубҳа билан қарайман мен. Бундан ташқари, бугун сиз жадид деб атаётган ижодкор ва маърифатпарварларнинг ярми, агар кўпроғи бўлмаса, аслида зиёкорлар оқимига мансуб бўлган. Бу оқимнинг туркчиликка алоқаси йўқ, унга Ахмад Дониш асос солган. Бу оқим биринчи навбатда Туркистонни бирлаштиришни, халққа зиё улашишни, турк-у тожикни бирдай қадрлашни тарғиб қиларди. Хуллас, XX аср бошида Туркияда ҳокимият тепасига ёш турклар келдилар. Инқилоб йўли билан. Ҳаммаёқ тўс-тўполон, Туркия биринчи жахон урушида бир дунё аскари ва бойлигини (ҳудудини ҳам) йўқотган, курд жангарилари қутуриб ётибди, мамлакат чуқур таназзулда. Ёш турклар бу аҳволни тўғирлаш ўрнига, ўзларининг ёрқин фаолиятларини нимадан бошладилар? Тўғри, арманиларни қирғин қилишдан . 1916-1920-йиллардаги арманилар геноцидини эшитганмисиз? Бир ёқлама бўлмаслик учун, бугунги кунда Туркиялик олимлар бу геноцидни инкор қилишга ҳаракат қилаётганини ҳам айтиб ўтай, аммо бутун дунёда бу одатда исботланган факт ҳисобланади. Мен ҳеч бир томонда эмасман, лекин турк олимларида тузук-қуруқ далил йўқ. Арманилар тарихан ўзлари яшаган 13 вилоятдан батамом сиқиб чиқарилгани ҳам шубҳасиз. Алқисса, геноцид бошланди. Бу йўлда хатто ҳақиқий террорчи бўлган, ҳақиқатан турклардан мустақил бўлишга интилаётган курд жангарилари билан иттифоқ туздилар (вақтинча). 2.200.000 дан кўпроқ армани қириб ташланди, 500.000 и Россия империясига қочиб кетди. Бундан қониқмаган турклар яна 1.000.000 понт юнонларини, 750.000 оссурни қирғин қилишди. Янги ҳукумат тепага келгач, Туркия ҳудудидаги барча халқлар турк деб эълон қилинди. Ана ундан кейин курдлар билан холивар бошланди ва бугунги кунга қадар тугагани йўқ. Хуллас, қувноқ вақтлар бўлган .
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#80 |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Боя кимдир пантуркчиликнинг ёвуз ғояларини сўраганмиди
? Ана сурприз-у, мана сурприз, ана тилбизор-у, мана кир ювадурғон мошина (с). Боя айтганимдек, амал тегмангунча ҳеч ким ўзининг ёмон ғояларини кўрсатмайди. Ёш туркларнинг хомо сапиенсларга қирон келтириш бўйича ажойиб рекордини эса кейинчалик барибир янгилашди: Пол Пот – 3.000.000; Ёш турклар – 4.000.000; Ким Ир Сен – 5.000.000; Гитлер – 10.000.000; Сталин – 20.000.000; Мао Цзе Дун – 40.000.000. Сонлар тахминий, лекин моҳиятга яқин. Бу қаторда пантуркчилар фахрли ўрин эгаллаб турибдилар. Мана Россия империясида пантуркчиликни хуш кўрмаганликларининг сабабларидан бири. Тўғри, бошқа сабаблари ҳам, Туркия билан идеологик ва сиёсий-ҳарбий қарама-қаршилик, маҳаллий аҳолини исканжада ушлаб туриш ва х.к. ва х.к. Лекин пантуркчиликни кўкка кўтармасдан, бизнинг зиёли ва ватанпарвар ота-боболаримиз икки империя ўртасидаги қарама-қаршилик қурбони бўлганини тан олмоқ лозим. Шундан сўнг нафақат пантуркчилар, балки турк маданияти ва тарихини оз-моз ўрганган одамларга ҳам кун берилгани йўқ. Озарбайжонда, Туркистонда XX асрнинг бошларидаёқ туркий халқлар тарихига оид яхши тадқиқотлар амалга оширилган эди, аммо тарихчиларнинг барчаси “пантюркист” тамғаси билан йўқ қилинди. Туркий халқларнинг Олд ва Ўрта Осиёда 5000 йиллардан буён яшаган бўлиши мумкинлиги Гоммель сингари Европа олимлари томонидан айтилганидан сўнг ҳам бу фактларга академик фанда умуман эътибор қаратилмади. Совет даврида туркшунослар гўёки алоҳида дунё бўлган. Улар ажойиб тадқиқотларни амалга ошириб, ажойиб фактларни очишган, лекин улар тўплаган материаллардан бошқа йўналишларда умуман фойдаланилмаган. Ўрта Осиё ва Олд Осиё тарихи Эрон тарихи бўлиб қолаверган. Афсус-ки, бу тенденция бугунги кунга келиб мияларда маҳкам ўрнашиб қолган, озгина инкор этишга интилсанг, пантуркчиликда айблашади. Бу қадимда бўлиб ўтган хунук ишлар оқибати. Жадидларнинг аксарияти, умуман олганда, ватанпарвар ва маърифатли инсонлар бўлган. Лекин уларнинг бошида турганлар уларни миллатчиликка бошлашган. Пантуркчилик ҳам миллатчиликнинг бир кўриниши, ундан ортиқ ҳеч нарса эмас. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|