|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 |
ОТА-ОНА ВА ФАРЗАНД: БАРКАМОЛЛИК МАСЪУЛИЯТИ КИМДА ЮҚОРИРОҚ?
![]() Отанг пандига сон тугал қил амал, Юрарсан бўлиб бахтиёр ҳар маҳал, Отангни, онангни севинтир тамом, Бу хизмат еткургай тилакка тугал. Ўтмишда ота-она ва фарзандларнинг гўзалликда тенгсиз муносабатлари ҳамманинг кўнглидан жой эгаллаган Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асарида Кумушнинг отаси Мирзакарим қутидор ҳузурида қўрққани учун эмас, отасига бўлган хурмати сабабли ҳатто бир сўзни ийманиб айтиши, Юсуфбек хожи ва Отабекларнинг суҳбатлари кўз ўнгимда гавдаланади. Бугунги кунда, нима сабабдан билмадим, ота-онага бўлган эътиборимиз, уларга улашишимиз шарт бўлган меҳр сусайгандек. Фараз қилинг, виқорли тоғ, сокин оқаётган булоқ ҳамда жиззаки вулқон гавдаланди. Виқорли тоғ биз таянчга муҳтож бўлган онларимизда қўлимиздан тутган, истакларимизни муҳайё этган отамиз. Сокин оқаётган булоқ жиндак жароҳатлансак жони ачиган, озгина ҳаяллаб қолсак кўзларини қайғуга, қалбларини хавотирга чулғаган онамиз. Жиззаки вулқон баъзи ота-онага билиб-билмай озор берувчи, ўзларининг ишлари билан банд бўлиб, уларни беъэтибор қолдириб, кўнгилларини сиёҳ этгувчи фарзандлар. Инсонийлик,мехр-оқибат, ҳурмат каби туйғулар биздан шу қадар олислаб кетдими? Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Кўпчилик ота-оналар фарзандларини фақат моддий йўл билан таъминлаб, уларни маънавий ҳамда руҳий жиҳатдан кемтик қилиб қўйяптилар. Ахир ўзингиз айтинг, ишонч, сабр, инсоф, меҳр каби илиқ туйғуларнинг бозори бормидики уларни қандайдир бир қоғоз пулига ёхуд хазинага алишиб харид қилиб бўлса? Биламиз, сиз ота-оналар биз фарзандларингиз учун барча куч-қувватингизни сарф этасизлар. Лекин ўз фарзандларингизга зиғирча вақтингизни сарф қилиб бўлса ҳам, эътибор беринг, уларнинг ўқишларини назорат қилинг, кўнгилларига қўл солинг, уларни эшитинг. Ҳали ҳаёт ташвишларидан бехабар болаларингиз ваҳший, бағритош бўлиб улғаймасинлар. Зеро, сиз қанча машақққат чекиб бу ишга киришар экансиз, албатта эккан кўчатингизнинг соясидан баҳраманд бўлишдек бахтли, саодатли онларингиз ҳам келади. Мен таниган бир ўзига тўқ оиланинг фарзанди бор эди. Ўша инсонни кўз қорачиғидай асраб келаётган ота-онаси яхши ниятлар ила фарзандини мактабга таҳсил олиш учун юбора бошладилар. Йиллар ўтиб, у дарсларга кирмай, ҳамма нарсага эътиборсиз бўлиб, мактаб ҳаётидан ажралиб қолди. Кундан-кунга ахлоқи бузилиб, фақат бекорчи, беъзориларни дўст билиб, улар билан кўча санғийдиган бўлди. Бора-бора ўз тенгқурлари билан тўда-тўда бўлиб, жанжаллашиб, ҳатто туман вояга етмаганлар назоратига ҳам тушди. Ўз йўлини йўқотган фарзандини вояга етмаган жиноят содир этувчилар рўйхатидан ўчириш мақсадида шу ерга ҳам ўз хазинасидан бир олтинни суқа бошладилар. Лекин улар бу ниятларига эриша олмадилар. Ким билсин, ўша танишим ҳали ҳам майда жиноятларни содир этаётгандир. Ота-она бу ерда боласини бойлиги ҳисобига ҳар қандай, улар учун машмаша бўлган ҳолатлардан озод этишга уринганларидан кейин фарзанди қинғир ишларини давом эттираверади-да! Наҳот бу ота-оналар фарзандининг баркамол бўлишини исташмаса? Ахир бу ҳар бир ота-онанинг орзуси эмасми? [Муаллиф: Нигора Атажанова - 12.uz]
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! |
|
|
Ответить |
|
|