|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#352 | ||
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Қийин бўлса-да, тасаввур қилинг, биродар. Киши ўзи гапирса-ю, гапирган гапларига амал қилмаса, сўзлари бесамар кетади, сўзнинг аҳамияти йўқолади. Инсон сўзи олдида масъулиятни ҳис қила билиши даркор. Ибодатни ошдан кўра афзал биламан. Намозни ош (палов) каби яхши кўрамизми? Бу савол эриш туюляптими сизга? Балки кўнглингиздан “шунақаям бемаъни савол бўладими?” деган фикр ўтгандир? Бу савол каминада тасодифан уйғонмади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилурларким: “Кимки тонг намозини жамоат билан ўқиб, сўнгра то қуёш чиққунига қадар ўтириб, Аллоҳнинг зикрига машғул бўлса, сўнгра икки ракаат нафл намози ўқиса, комил бир ҳаж ва умранинг савобига мушарраф бўлади”. Расулуллоҳ (с.а.в.) “жамоат “нотўғри эшитдик”, демасинлар, ҳайрон бўлмасинлар”, деб “комил ҳаж ва умра” деб яна алоҳида таъкидлаганлар. Бу имом Термизий ривоят этган саҳиҳ ҳадислардандир. Эътибор қилайлик: комил бир ҳаж ва умра савоби (!) деганлар. Эҳтимол бу шарафли ҳадисни билмайдиганлар бордир. Бироқ, “инсон мақбул ва комил ҳаж қилдими, унинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас”, дейилган ҳадиси шарифни билгувчилар кўп бўлиши керак, деб ўйлаймиз. Ҳаж инсонни жаннатга олиб борадиган ибодат бўлгач, ҳар куни эрталаб бир ҳаж ва умра савобини қўлдан бой беришимизни ўзимиз қандай баҳолаймиз? Бировлар билмаслар, бировлар хасталиклари туфайли бу ибодатни бажара олмаслар. Билганлар-чи? Соғломлар-чи? Бомдодни чала ўқиб, наҳорги ошга шошадиганлар-чи? Икки биродарнинг суҳбати қулоққа чалинди: “Эртага наҳорда уч ерда ош бор. Ҳаммасига улгуришимиз керак. Шунинг учун имом салом бериши билан ўрнингдан туриб чиқавер. Тасбеҳ айтиши, қуръон ўқишини кутсак кечикамиз”. Шундай қилишга келишдилар. Уларнинг бу келишувларини қандай изоҳлаймиз? Имом узонроқ сура ўқиса бетоқат бўлишмасмикин бу қорин бандалари! Учта ошга улгуришни ўйлашяпти... ўлим келгунича комил ибодат қилиб олишга улгуришни эмас! Албатта уч ерда уч лаган ош ейишмайди. Боришдан мақсад – тўй ёки маърака эгасининг кўнглини овлаш. Жон эгаси – Аллоҳнинг кўнглига маъқул ибодат қилиш эса хаёлларига келмайди. Бир масжидга келган қавм ажабланди: имом бошчилигидаги “фаол” қавм намозни белгиланган вақтдан илгарироқ ўқиб кетишибди. Сабаб: ош бор экан! Ана сизга ибодат, ана сизга тақво!
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#353 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Саудий Арабистонидан меҳмон бўлиб келган ватандошимиз Абдураҳим ҳожи Учқун домламиз билан бомдод намозини ўқиш мақсадида масжидга чиқдик. Масжиддан эллик қадамча наридаги хонадонда тўй бўлаётган эди. Бомдод намози бошланган пайтда тўйхонадаги карнай-сурнай, ноғора садоси авжга чиқди. Тўй эгаси намозхонлардан эди. Тўйга келганлар орасида ҳам намозхонлар бор эди. Аммо ҳеч ким сурнайчиларни тўхтатмади. Намоздан сўнг имом ҳожи домлага “қуръон ўқиб беринг” деган маънода ишора қилди. Ҳожи домла намознинг ҳурмати ҳақида қисқача сўзлаб, намозни беҳурмат қилувчиларнинг зиёфатига борилмагани дуруст, деб хулоса ясадилар. Ноғора базм кўпчилик намозхонларнинг ғашини келтирган эди, шу боис ҳожи домланинг гапларини бажонидил маъқулладилар. Ва... ажабо, дуодан сўнг, ўриндан турилганда “Биродарлар, тарқалманглар, фалончиникига ошга!” деган хитоб янгради. Ҳамма имом бошчилигида ноғора базм тинмаётган тўйхона сари йўрғалади. Ҳожи домла “булар ҳозиргина менинг гапимни маъқуллаган эдилар-ку?” деган савол назари билан уларнинг ортидан тикилиб қолдилар.
Бундай воқеалар кам учрайдими ёки кўпми, Худо билади. Афсусимиз шуки, учраб турибди. Биз эса сукут билан кузатяпмиз. “Сукут – ризолик аломати” дейдилар... Маъракада имом ҳазратлари ғоят маънили амри маъруф қилдилар. Сўнг ош тортилди. Беш юздан зиёд меҳмон бараварига тановулни бошладилар. Тўйхонани ажиб бир оҳанг қамраб олди: темир қошиқларнинг лаганга урилиб таратаётган жаранглари тинмайди. Ўзаро лутф эса ҳавасга лойиқ: -Олинг, олинг... -Ошпаз ошни юрғизворибди... -Нариги лаганга қази қўйишни унутишибди шекили... Шу зайлда маърака адоғига етиб, тарқалишди. Имом домланинг сўзлари лаганга урилган темир қошиқ садолари сингари ҳавога сингиб кетди. “Имонга чорловчи сўзлар айтилди, амал қилайлик”, дейдиган азамат топилмади. -Фалончининг оши эртага наҳоргамиди ё пешингамиди? Ҳамма нарсадан ҳам энг муҳими – шуни аниқ билиб олиш. Иймонга кечикиш мумкин, ошга кечикиб бўлмайди. Юртга ош бериб қарз-ҳавола қилиб қарзга ботганлар ҳақида ўзга мавзуда ҳам гаплашгандик.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#354 | |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Цитата:
![]()
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
Ответить |
![]() |
#357 |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Ва нихоят Шайтанатнинг 5-китобиниям тугатдим. Муаллифга кизикарли асар учун ташаккур. Агар ёзувчидан бирон нима талаб килишга хакким булганида 6-кисмини ёзишини илтимос килган булардим.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|