|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#322 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Ҳазил тариқасида айтсам, бунга сабр ва чидам билан қарайман. Гап шундаки, кино санъати билан бадиий адабиёт орасида кескин фарқлар бор. Талаблар ҳам фарқланади. Шунга кўра, ёзувчилар киночи биродарларининг инжиқликларига чидашга мажбурлар. Чидаш қийин бўлгани учун ҳам кўп ёзувчилар ўзларини киночилардан нари олиб юрадилар. Айримлар китобнинг ўзгаришлар билан олинишидан норози бўлишади. “Шайтанат” фильми учун мен санъаткорларимизга раҳмат айтаман. Лекин бир изоҳим ҳам бор: китобдаги Асадбек билан кинодаги Асадбек орасида фарқ мавжуд. Китобда Асадбекнинг ёмонликлари, бу ёмонликларни туғдирган омиллар баёни батафсил берилган. Кинода эса асосан унинг яхши томонлари бўрттириб кўрсатилган. Шу сабабли “Асадбек ижобий қаҳрамонми ё салбийми?” деган саволлар юзага чиқди. Китобни синчиклаб ўқиган кишида бундай савол уйғонмаса керак, деб ўйлайман.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#324 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Афсуски, йўқ. Ёшлигимизда бундай илм олиш имконияти бўлмаган. Бу соҳада мен устоз кўрмаган шогирд мақомидаман. Диний масалаларга доир нашр этилган китобларни кўп ўқиш, уламолар суҳбатидан баҳраманд бўлиш натижасида китобга айрим фикрларни киритишга уриниб кўрдик халос.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#326 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Ҳаётнинг энг улуғ фалсафаси аввало Аллоҳнинг шу илоҳий китобида мужассам. Баъзи бировлар муқаддас оятлардаги огоҳларга эътиборсизликлари туфайли адашиб, шайтанат дунёсига кириб қолишган. Шарқ адабиётига азалдан Қуръон маёқ бўлиб, ҳақиқат йўлини кўрсатиб келган. Дунёнинг Фёдор Достоевский, Лев Толстой сингари буюк ёзувчилари ҳам асарларида Инжилга мурожаат қилиш орқали эзгуликнинг улуғворлигини таъкидлашган. Менинг ҳам мақсадим Аллоҳнинг хитобларини, огоҳлантиришларини одамларга эслатиш йўли билан эзгулик учун курашдир.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#328 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Танқидни яхши кўрадиган одам бўлмаса керак. Ҳазрат Умар камчилигини айтмайдиган дўстдан фойда камлиги ҳақида ибратли гап айтганлар. Шунга кўра, ҳар бир одам танқидга чидамли бўлса ўзига фойда. Танқид ҳам икки ҳил бўлади: холис танқид учун миннатдор бўлиш жоиз. Танқид замирига хусумат жойлашган бўлса бу танқидчига инсоф тилашдан ўзга чорамиз йўқ. Мен танқиддан бирданига лов этиб ёнмайман. Диққат билан эшитаман. Агар танқид нотўғри бўлса, кўп ҳам аччиқланмайман. Чунки ҳар бир одам ҳар бир масалада ўзининг танқидий фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Баъзи хато фикрга асосланган танқид беғараз бўлиши ҳам мумкинким, улардан мутлақо ранжимаслик керак. У ёки бу асарни барча бир ҳилда севишга мажбур эмас. Асаримни барча бир ҳилда севсин, эъзозласин, деб талаб қилувчи ёки умид қилувчи ёзувчи нодондир. Агар танқид тўғри бўлса, мен кўпроқ ўзимдан ранжийман. Танқидчидан эмас, ўзимдан хафа бўламан. “Шу оддий нарсага ақлинг етмадими?” деб ўзимни ўзим койийман. Эътиборсизлигим туфайли шу камчиликка йўл қўйганим мени кўп қийнайди. Маълум фурсат ўтгандан кейин ёзганларимни ўқиб, ўзим кўпроқ хатолар топаман. Бешинчи китобни ёзиш жараёнида аввалги тўрттала китобини қайта ўқиб, таҳрир қилдим. Хатолар, чалкашликларга дуч келганда юрагим ачишди. Бу хатоликлар учун муҳтарам китобхонлардан узр сўрайман. Худо хоҳласа, танлаган асарлар жумласига киритилса, бу хатоликларни тузатаман, деган умидим бор.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#330 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Баъзилар камчилик ўрнида кўришлари мумкин. Эътиборсизлиги учун такрорлаяпти, дейишса ҳам эҳтимол. Лекин ундай эмас. Мен ўзимга ёққан фикрларни атайин такрорлаб туришни ёқтираман. Ҳаёт учун зарур бўлган бирор фикр бир китобда ёзилса-ю, ўқувчи эътиборсиз ўтиб кетган бўлса, яна диққатини тортиш учун такрорлайман. Масалан, “Эй Одам фарзанди, мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим, бас, бир-бирларингизга зулм қилманглар”, деган қудсий ҳадисни бир неча китобда такрорлаганман. Аслида бу хитобни ҳар бир одам ёдлаб, амал қилишини истар эдим. Ёки нафс ҳақидаги фикрлар ҳам шулар жумласидан. Жалилнинг “Худодан қайтибди” деган гапи ҳам шунақа. Биз ҳар қандай ишимиз учун Аллоҳдан ажр олмоғимизни унутмаслигимиз керак. Агар бу ҳақиқатани ўзимиз ҳам такрорлаб турмасак, унутиб қўйишимиз мумкин. Асадбеклар шундай унутувчилардан эди. Биз ундай бўлмайлик.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|