|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Библиотеки ... в том числе электронные |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#321 |
![]() |
Қизиқ, бу ерда киши айни вақтда мутолаа қилаётган ёки эндигина ўқиб тамомлаган китоб ҳақида фикр билдириши керакми ёхуд муқаддам ўқиб чиққан китобларни бир чеккадан санаб ўтиши керакми? J
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
|
|
#324 |
|
«ҲИНД САЙЁҲИНИНГ ҚИССАСИ»ДАН ҲИССАЛАР Бугун Абдурауф Фитратнинг «Ҳинд сайёҳининг қиссаси» асарини ўқиб тугатдим. Асар асли тожик тилида ёзилиб, 1912 йили Истанбулда чоп этилган. Ўзбек тилида илк бор ҳасан Қудратуллаев таржимасида 1991 йили «Шарқ юлдузи» журналида босилган. Асарда муаллиф Бухорога ташриф буюрган ҳинд сайёҳининг ҳикояси орқали ўша даврдаги Бухоро хонлигидаги бирқанча муаммоларни шафқатсиз фош этади ва уларга ечим излайди. Ҳинд сайёҳи дуч келган муаммолар: - Шаҳар дарвозаси ёпилгандан сўнг арманилар ва яҳудийлар, ҳатто бир арманининг итига очилган дарвоза оддий мусулмонлар учун очилмайди. - Шаҳарда аравакашлар, фойтункашларнинг ўзаро даҳанаки урушига дуч келади. Ҳеч ким уларга эътибор қилмайди. - Сайёҳ Бухоро ҳовузларининг ичимлик суви сифатида фойдаланиб бўлмаслигини исботлаб беради. - Сайёҳ Баҳоуддин Нақшбанд мозоридаги хурофотлар, ширкка олиб борувчи хатти-ҳаракатлардан ранжийди. - Сайёҳнинг шаҳар марказида Лут қавми разолатидан баҳраманд бўлаётган эркаклардан кўнгли айнийди. - Бухородаги таълим системасига ажратилган вақф маблағлари керагидан ортиқ, илм олиш учун мадраса, кутубхоналар, мактаблар етарли-ю, лекин нега илм йўқ? Нега 400 олимга бешик бўлган Бухорода лоақал Қуръони каримнинг бир оятини тузук-қуруқ тафсир эта оладиган олим топилмаса? Вақф маблағлари қачонгача бир гуруҳ мансабдорларнинг жиғилдонига киради? - Сарбозлик (аскарлик) муддати Бухорода чегараланмаган. Сарбозлик жиноятга жазо туридир. Ким жиноят қилса уни умрбоз сарбозликка маҳкум қиладилар. - Бутун бошли Бухорои шарифдан биронта ҳам олий маълумотли табиб топилмайди. Табиблар эса икки юз йил олдин қўлланган усуллардан фойдаланади. Рус табиби фаолиятини эса кофир дея бир пулга илмайдилар. Баъзи туманларида дўхтур кимлигини ҳам билишмайди. - Шаҳарда санитария-гигиенага амал қилинмайди. аслида эса Ислом покликка чақиради. - Ҳинд сайёҳи Бухоро музоыотига тегишли Қарши шаҳрига саёҳат қилади. У ердаги тўқувчилик ҳунарига янги технология киритиш лозимлигини таъкидлайди. акс ҳолда бу ҳунардан келажакка ҳеч нарса қолмаслигидан қайғуради. - Бухоро деҳқончилиги ҳам ўта қолоқ. Ҳалигача Одам Ато замонидан қолган қуроллар ила деҳқончилик юритишади. - Бухоро қозиларининг ҳам қилмаган макрлари, шариатни пеш қилиб, оми халқнинг пулини жиғилдонларига ураётганликларидан сайёҳ ҳайратга тушади. Эзилган халқ қозига тўлайдиган пулни қаердан олади? Судхўрдан... - Бухоро тужжорлигида ҳам бир қанча муаммоларни санаб берган сайёҳ, қандай қилиб, муваффақиятга эришиш йўлларини ҳам айтиб беради. Фитрат ҳинд сайёҳи орқали ўз тилидан ҳам моддий, ҳам маънавий қашшоқлашиб қолган жамият ҳолидан хабар берар экан, ушбу хулосани асар қаҳрамони тилидан сўзлайди: «Илоҳий қонун будир: модомики бирон бир қавм ўзининг ишларини Оллоҳ фармойиши асосида олиб бормас экан, ўзининг шахсий ҳаётини шараф, саодат ва фароғат, буюклик билан ҳамқадам билиб ўтказмас экан, тинчлик ва осойишталик ниятларини йўққа чиқаришга интилиб, кибр ва ғурур водийсига қадам қўяр экан, чин ҳақ ва адолат йўлидан чиқар экан, ўша заҳотиёқ шон-шарафлари ер билан яксон бўлиб, осойишталиклари заҳматга, буюкликлари эса хорликка айланиши муқаррардир!..» |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#325 |
|
professeur de français
Сообщений: 39
+ 50
42/21
– 0
1/1
![]() |
«Баёноти сайёҳи ҳиндӣ» асари «Садои Шарқ» журналининг 1988 йил 6-сонида баъзи қисқартиришлар билан нашр этилган. Ҳасан Қудратуллаев таржимаси худди ана шу нашрга асосланади. Асарнинг 1912 йилги Истанбул нашри асосидаги тўлиқ таржимаси эса Ҳамидулла Болтабоев томонидан амалга оширилган ва «Ҳинд сайёҳи баёноти» деб номланади (Абдурауф Фитрат, Танланган асарлар, 1-жилд, Тошкент: Маънавият, 2000, 98-169-бетлар).
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#326 |
|
"Жахон Адбиёти" журналининг олдинги йилллардаги сони экан (афсус муковаси олиб куйилгани учун била олмадим) "Буюк шахмат тахтаси" номли таржима маколада АКШ президентларининг геосиёсий уйинлари хакида кизикарли маълумотлар мавжуд экан...
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! |
|
|
|
Ответить |
|
|
#327 | |
![]() |
Цитата:
Василий Васильевич Петров «Энциклопедия военного искусства. Операции военной разведки». Минск. Литература. 1997 йил. Соҳадан (мавзудан) хабардор кишилар учун китоб номининг ўзи етарли. Қолганлар учун эса қисқача маълумот: Германия, Англия, Япония, АҚШ, Исроил, собиқ СССР ва Россия разведка хизматлари томонидан амалга оширилган энг ёрқин операциялар ёритилган ушбу илмий-оммабоп асар ХХ аср ҳарбий разведкасининг тарихига бағишланган. Жаҳоннинг йирик мамлакатларига мансуб разведка (истиҳборот) хизматлари айни шу даврда муайян ички тузилиш касб этиб, ўз фаолиятларини ўз давлатлари томонидан тинчлик даврида ҳам, уруш даврида ҳам олиб борилган сиёсатнинг кўплаб томонларини олдиндан белгилаб борган тарзда тўла-тўкис йўлга солишга муваффақ бўлган. Умуман олганда разведка учун «тинчлик даври» термини шартли тушунча саналади. Негаки, орқаворатдан олиб бориладиган уруш ҳеч қачон тўхтамаган, тўхтамайди ҳам. Шубҳа йўқ-ки, аксарият китобхонлар бундан хабардор ва мулоҳаза юритилаётган китобни ўқиб чиққач, бунга такрор иқрор бўлади. Айнан ҳарбий разведканинг шаклланиш тарихи ва олиб борган фаолиятига назар ташлар экансиз, ушбу тушунча аслида янада кенгроқ, чуқурроқ маънога эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Разведка хизмати ва унинг фаолияти борасида мулоҳаза олиб борилар экан, ҳарбий жиҳатларни сиёсий жиҳатлардан айри ҳолда фикр юритиб бўлмайди. Разведка ҳар доим сиёсатнинг ёрдамчиси, воситаси бўлиб келган ва бундан буён ҳам унинг талаб ва қонуниятларига бўйсуниб бораверади. Разведка манфаатлари сиёсий манфаатлар йўлида тез-тез бой берилиб борилиши ҳақида ҳам, ушбу китобни ўқиб ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Бироқ ўз навбатида, разведка, жаҳонда ҳукм сурган сиёсий вазиятга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. Масалан, ХХ асрнинг 30- йилларида Испанияда давлат тўнтарилиши юз бериб, ҳокимиятга генерал Франконинг келиши ўша йилларда абверни идора қилган адмирал Канариснинг қилмиши, деб бемалол айтиш мумкин. Разведка фаолиятининг ҳарбий ва сиёсий жиҳатлари ўртасида аниқ чегара тортиш имкони деярли йўқлиги инобатга олинган ҳолда, ушбу китобда махсус хизматларнинг ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш, бундай ҳаракатларга ҳозирлик кўриш, айрим ҳолларда эса ҳатто ташкиллаштириш борасидаги фаолияти шартли равишда тўлиқ баён этилган деса бўлаверади. Бундан ташқари, асар саҳифаларида диққатга сазовор ҳодисаларнинг иштирокчилари саналган жаҳонга машҳур разведкачилардан олинган интервьюлар матни, уларнинг у ёки бу ҳодисаларга берган баҳоси, билдирган фикр-мулоҳазалари билан ҳам танишишингиз мумкин. Таъкидлаб ўтиш жоизки, асарда махсус хизматлар томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатларга маънавий ёки ахлоқий нуқтаи назардан баҳо берилмаган. Ҳар қандай разведкачи, кўчабанднинг (баррикадаларнинг) қайси томонида фаолият олиб борганидан қатъи назар, ўз Ватани олдидаги бурчини адо этган. Бу мезон геноцид ва башариятга қарши қаратилган жиноятларда айбдор деб топилган шахсларга дахл қилмайди, албатта. Айтишим мумкинки, бундай мавзудаги китоблар огоҳлик ва ҳушёрликка даъват этади. Уларни вақти-вақти билан ўқиб борган китобхон, айниқса, давлат идораларида фаолият юритадиган китобхон ўз хизмати (иши) давомида ўзига маълум махфий ҳамда сир тутиладиган маълумотларни оғзи бўшлиқ, ҳаддан ортиқ беғамлик ва эҳтиётсизликка йўл қўйган тарзда ошкор этилишига йўл қўймаслик борасида яна бир бор фикр юритиб кўрса, ажаб эмас.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 12.02.2011 в 21:55. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|