|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Юмор Общий раздел юмора для всех подфорумов. Не пошлить! |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#71 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Қайсарлик отида юрган ғўр ёшлигимда менга ҳам панд-насиҳат унча ёқмасди. Бир-икки панд еганимдан кейингина кўз мошдек очилди! Энди ёшларимиз учун қайғурар эканмиз, биз еган "ҳаёт зарбалари"га дуч келмаса, деб куюнамиз. Йигитга ўлим йўқ, афсуски, у ўзини ўққа-чўққа уриб... деганларидек, баъзи қайсар йигитлар шунақа "одобсизлиги" билан ёшлигимни ёдга солаверади.
Мен ҳам эдим сендек, сен ҳам бўлганингда мендек кўп нарсани тушунасан, жигарим! Ҳаётда бирор хатти-ҳаракатинг жавобсиз қолмаслигини кўрганингда эса... |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#72 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Қизиқ, биринчи марта болам тенгги йигитдан "қарибсиз" сўзини эшитдим (аниқроғи, шу форумда ўқидим). У бу сўзни менга нисбатан ҳақорат ўрнида ишлатган. Бироқ, қариликнинг олтин остонаси нақадар жозибали эканлигини англай бошлаганим учун бўлса керак, хафа бўлмадим. Қариш - қанчалик бахт эканини бахтиёр отахонлар чеҳрасига ҳавас билан боққанимда ҳис этганман.
Буюк адиб Абдулла Қаҳҳорнинг "ёзувчи қаригани сари болга тўлиб бориши" ҳақидаги ажойиб фикрлари қалбимга муҳрланган. Бироқ, ҳали у қадар болга тўла олмаётганимизни ҳам англаган ҳолда изланяпман, ўрганяпман, ёзишни машқ қиляпман... Абдулла Қаҳҳор афсус-надомат билан шундай ёзган: "нимаики ёзмайин, албатта найза билан кутиб олишарди..." (Узр, сўзма-сўз солиштирганда хато кетаётгандир, бироқ, маъноси худди шундай). Камина ҳам форумимизга нимаики ёзмайин, Масъуд, Жасурбек ва яна бирнечта ниқобли форумдошлар жиғибийрон бўлишиб, найза эмас, иложи бўлса, болта билан қарши оладилар... Гўё мен жуда зарарли нарсалар ёзяпман-у улар нақадар буюк тафаккур соҳиблари, донишманд ва ҳоказо... Уларнинг хатосини (жавоб тариқасида) салгина кўрсатсам муҳтарама модераторимиз албатта каминани жазолайди, ёзганларимни аёвсиз ўчириб ташлайди. Улар мени ҳарқанча таҳқирлаб ёзмасин... индамайди... Домла ёшлигида қилган хатолари учун бир жазосини олсин, дейдими-ей... Ҳақли жазо бўлса бошқа гап эди, афсуски, шу пайтгача бирорта жўяли гап ўқимадим. Эплаб танқид қила олмайдиган укаларим тағин "танқидни қабул қилмаяпсиз" дея нотўғри таъна қилганларида кулгим қистайди. Уларга хатосини кўрсатсам, яна модераторнинг қамчиси... Буюк бобомиз Абдулла Қодирийнинг ижодига нисбатан ҳам ўз даврида шунақа "муносабат"лар шу қадар авж олганки, ахийри... ўзини ҳам отиб ташлашган... Худога шукр, унақа қўрқинчли замонлар ўтиб кетганига анча бўлди! Билмадим, қарияпмизми ё қаритиб ташлаяптиларми?.. Барибир, барча эзгу ниятли инсонларни бахтиёр қарилик бахтига мушарраф этишини яратган эгамдан илтижо қилиб сўраб қоламан... Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 12.10.2010 в 05:34. |
|
|
Ответить |
|
|
#73 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Форумимизни қизиқиш билан кузатиб бораётган ҳамкасб-домлалардан баъзилари "шу форумга ёзиш сизга нима зарил?! Шундоқ беқиёс интернетда қайдаги майда-чуйдалар шаънингизга лой чаплашига қандоқ чидаб юрасиз?"- дея дашном беришади ачинган бўлиб.
Бир ҳисобда улар ҳақдир. Бироқ, айтайлик, эллик нафар талаба ўтирган аудиториядан ўзлари ҳам баъзан бир ҳол бўлиб чиқиб келишганида ҳол-аҳвол сўрайман. Шунда улар: "бир-иккита ўқишга адашиб кириб қолган тирранчалар дарсимни бузиб, асабимни эговлади" дея нолиб қолишади. Кейин, ўша аудиториядан чиққан талабалар билан суҳбатлашаман. Домла яхшилигини, кўп билим беришини, афсуски, чиндан ҳам бир-иккита худобезорилар сабоқ олиш ўрнига қўл телефонини ўйнаб бузғунчилик қилганини, домлага юзгачопарлик қилганини, ҳатто дўқ урганини айтиб беришади. Эй домлажонлар, дейман уларга самимий, бургага аччиқ қилиб кўрпага ўт қўйманг, яъни, бир-иккита шунақа талабаларга аччиқ қилиб бу даргоҳни тарк этманг! Ҳақиқий мураббий айнан шунақа қайсар, миясининг тархи очилмаган, безоринамо, юзгачопар, бузғунчи болаларни одам қила олиши шарт! Энг қизиғи, келажакда кўпинча айнан шунақа талабалардан зўр одам чиқиб кетади! Устознинг устозлиги - адашганга тўғри йўл кўрсатганда, билмаганга ўргатганда, хато қилганнинг хатосини тузатишга кўмаклашганда, йиқилганни суяганда билинади! Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 12.10.2010 в 05:55. |
|
|
Ответить |
|
|
#74 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Анча насиҳатгўйлик қилиб юбордим, шекилли...
Бир каттанинг гапини ол, бир кичикнинг, деганларидек, қадрдоним Жасурбекнинг таклифига кўра 2011 йил 1 январгача таътилга чиқишга қарор қилдим. Таътилдан қайтгунча форумга кирмайман. Бирор фикрингиз бўлса, яхшиси, почтамга юборишингиз мумкин. Барчангизни келаётган улуғ айёмлар, байрамлар билан самимий табриклайман. ХАЙР!! |
|
|
Ответить |
|