|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
Результаты опроса: UUA - 2010 муносабати билан бўладиган форумдошлар учрашувига муносабатингиз? | |||
Розиман ва албатта иштирок этаман. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
19 | 65.52% |
Натижаларни форум орқали эълон қилишнинг ўзи етарли. Учрашувга ҳожат йўқ. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
5 | 17.24% |
Қаршиман. Бу форумдаги бўлинишга олиб келади! |
![]() ![]() ![]() ![]() |
0 | 0% |
Менга фарқи йўқ! |
![]() ![]() ![]() ![]() |
5 | 17.24% |
Голосовавшие: 29. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#71 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Яхши ният қилинг, бўтам! Бунақа азабоп либос ким учун қачон кийилиши кераклигини яратганнинг ўзи яхши билади! Ҳар кимнинг тилаги ўзига йўлдош бўлиб қолишини унутманг! Бу нозик азабоп суратни қаердан топдингиз? Ҳусеннинг куёвликда ё шу каби яхши кунларида кийган сурати топилмадими? Балки, бу ҳам айнан куёв бўлганида тушган суратидир? Фақат, салгина маъюсроқ тургандек...
Кези келганда айтиб қўяй, дўппидек улуғвор либосимизни фақат азада кийилади, деган таассурот уйғотишга қаратилган фикрларга мутлақо қаршиман. Дўппи - аза либоси, деганлар мутлақо янглишади! Ҳусенжон, мен ўқишни тамомлаб диплом олганман, сиз энди мен учун ким бўпсиз, демаса, фикримни самимий қабул қила олса: ҳамма кузатиши мумкин бўлган интернетда унинг жирканчли урушни эслатиб турувчи матоҳ - бошида солдат каскаси, қўлида автомат сира ярашмаганини айтдим, холос. Яна... фаришта омин деб юборишидан ҳам юрак ҳовучлаб юраман... Қаранг, ўзбекона тўну дўппида Ҳусен қандоқ чиройли йигит! Талабалигида унинг шу ажойиб қиёфаси кўзимизга, пировардида қалбимизга муҳрланиб қолганди-да. Энди албатта ҳозир дўппи кийиши шарт, демоқчи ҳам эмасман. Улуғвор дўппи - улуғвор ёшда улуғвор инсонларга ярашади! |
|
Ответить |
"–" от:
|
![]() |
#73 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Каска, такателпакдан бошқа ҳамма нарса ярашади. Шошманг, эртага алламбалони бошига қўндириб чиқиб яна ғашимизга тегмасин. Яхшиси, камтаргина дўппи! Бироқ, уни кийиш ҳозирча шарт эмас. Ёшларга хос бош яланг тушган чиройли сурати топилиб қолар!
|
|
Ответить |
"–" от:
|
![]() |
#74 | ||
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
![]() Кимдир, у Миртемир домланинг ўша ёшига, даражасига етганида шунақа суратга тушгани маъқул деб фикр билдириши ҳам мумкин. Бу фикрга ҳам қўшиламан. ![]() Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 02.12.2010 в 05:17. |
||
|
Ответить |
"–" от:
|
![]() |
#75 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Бошида улуғвор дўппи, елкасида ажойиб тўн ила Ҳусеннинг дуога қўл очиб турганию тагида Жасурбекнинг илмоқлироқ туюлган гапини ўқиб аввал бир сесканиб тушгандим. Ундан ҳам пастроқда "қўшилишиб дуога қўл очганлар"ни кўриб юрагим яна алланечук бўлиб кетди. (Айримлари каминанинг "таътили бардавом бўлиши"ни исташини, иложи бўлса бутунлай кетишимни интиқлик билан кутиб юришини тўғри тушунган ҳолда шундоқ ҳолга тушдим, шекилли). Яна бошқатдан эътибор билан кузатсам, Ҳусанжон айнан тўйида тушган экан-ку! Энди ҳазилни самимий қабул қилсак бўлади! Фақат, куёвбола нега мен учун ўша суратни тақдим этиши керак? Куёвлик кўчасидан аллақачон ўтганман-ку! Э, шошманг, ўғилларингизнинг тўйлари қачон, демоқчидир? Бу бошқа гап! Худо хоҳласа, ўғилларнинг тўйларига айтиш ният бор!
![]() Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 02.12.2010 в 05:19. |
|
Ответить |
"–" от:
|
![]() |
#77 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Ҳар бир инсон ҳақидаги фикр қай даражада албатта муҳим бўлади, бўтам! Фикрдан фикр унади, деганларидек, шу баҳонада айрим иллатларга барҳам берилади-да.
Ўтган йили форумда - итернетдаги мулоқот майдонида ниқоб билан қатнашганларни танқид қилгандим. Гапим қаттиқроқ ботса-да анча-мунча форумдошлар уни тўғри қабул қилишди. Мана, чиройли юзли суратлари ила исми шарифини кўрсатиб росмана форумимизни бойитаётганлар сафи кенгаймоқда! Мана бу мард ўзбекка, ҳақиқий зиёлига ярашадиган иш! Тахаллус ҳам ёмонмасдир, фақат, унинг кимлигини жамоатчилик билиши керак. (Масалан, менинг Чапани Чатоқ, Толмас Тошбек, Жайдари бола деган тахаллусларимни кўпчилик яхши билади). Айниқса, танқидий, баҳсли, таҳлилий мақола ёзганда бу жуда муҳим. Билъакс, у маънавий террорчига ўхшаб қолади. |
|
Ответить |
"–" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#79 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Эркак ҳамма масалада эркак бўлиши керак! Жумладан, мулоқот майдонида ҳам Жасурбекдек, Ҳусандек, Масъуддек, Лутфуллодек, Жалолиддин ва Иброҳим акалардек. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Уларга эркакча мумола қилинади! Улар шунга муносиб! "Inson deb" муомала қилишга яраша инсон бўлсангиз, марҳамат, юқорида номлари зикр этилган форумдошлардан ибрат олиб майдонга тушинг. Девор тирқишидан ғингшиган мисол ниқоб ичра қанақа Инсонликни даъво қила оласиз? "ismimni tanlagan" деб кимни айтяпсиз? Ота-онангизми? Бир мақоламда қизига "Дезинтир" деб исм қўйган ота-онани танқид қилган эдим. собиқ мустабид тузум даврида кимларгадир яхши кўриниш учун қизига шунақа исм қўйишган экан... |
|
|
Ответить |
4 "–" от:
|
![]() |
#80 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Яна бир гап: техник жараёнми ё бошқами, компьютеримда айрим саҳифалар кейин очилди. Жумладан, Нигорахоннинг учта суратга гўзал изоҳлари, Ҳусанни Отабекка ўхшатишлари, Ҳусаннинг бу матоҳни Ватан ҳимоячилари куни кийиб тушгани ҳақидаги фикрлари ва ҳоказо.
Мол эгасига ўхшамаса... деганларидек, балки компьютерим ҳам "қайсарлик" қилаётгандир? Мен учун энг гўзал хушхабар Ҳусанжоннинг суратини алмаштириши ҳақидаги ГАПИ бўлди! Барака топинг, бўтам! Дарвоқе, ахборот асрида Ватанни ҳимоя қилиш каскаю автоматдан кўра интернет ва бошқа ОАВ орқали бўлиши табиий ҳолга айланмоқда. Худо хоҳласа, бу шарафли йўлда форумимизнинг ҳам ўрни катта бўлади. Барчангизга яна бир бор ижодий парвозлар тилаб қоламан. |
|
Ответить |
"–" от:
|
|