03.11.2010 11:53
|
#21
|
www.ziyouz.com
Главный редактор
AKA:AbdulAziz
Сообщений: 1,932
+ 273
2,100/980
– 3
0/0
|
Цитата:
Бўри полвон раисни ёмон кўрди. Бўри полвон раисдан ҳазар қилди.
Ҳазар боиси, раис бузуғоёқ бўлди...
Шу боис, Бўри полвон раис билан тўй-маъракаларга юрмади.
Бўри полвон раис билан ош-қатиқ бўлмади.
"Наҳс босган одам билан бир ёққа юриб бўладими? Бўлмайди! Тағин, йўлда бирор-бир фалокат юз беради-да, баримиз жувонмарг бўлиб кетамиз..."
* * *
Азалдан полвон халқида сал... камроқ бўлади, деган гап бор, Йўқ, полвонларда кам бўлмайди! Полвонлар вужудида ҳовур бўлади! Полвонлар кўпкарига боқилмиш отдай асов бўлади!
Полвонлар мисоли оғир тош бўлади. Оғир тош унча-мунчага кўчмайди. Борди-ю, фалокат босиб кўчса, ёмон кўчади! Оғир тош кўчса, ёмон бўлади!
Тоғай Муроднинг «Юлдузоар мангу ёнади» қиссасидан.
|
|
|
Ответить
|