|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#141 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#142 | ||
|
Офис
Офисный планктон
Сообщений: 129
+ 123
44/21
– 10
9/8
![]() |
Цитата:
|
||
|
|
Ответить |
|
|
#143 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Shuhrat aka Rizayevning bergan javoblarini aniqlashtirish maqsadida shaxsiy xabar yuborgandim, javobini kutayapman... Balki o'zim noto'g'ri savol bergandirman ularga...
Umuman olganda esa, zamonaviy adabiyotimizdan go'zallik, nafosat kabi sifatlar qochib borayotgandek va ularning o'rnini g'arb adabiyotiga xos bo'lgan ishqiy mojarolar egallayotganday... Bunga sababni balki o'quvchilarning saviyasi sayozlashotganidan qidirish kerakdir, zero talabga ko'ra talkif yuzaga keladi... Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 01.11.2010 в 15:49. |
|
|
Ответить |
|
|
#144 | ||
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Сиз каминанинг аксар фикрларимга қўшилган ҳолда китоб шинавандаларининг келажакда янада озайиб кетиши мумкинлиги тўғрисидаги мулоҳазамга шубҳа қилган кўринасиз. Бизнинг романтик орзулар қанотида учиб яшаган вақтимиз, афсуски, ўтиб кетди. Энди бизнинг олдимизда ўзга бир реаллик турибди. Бу реаллик ёлғиз бизнинг мамлакатимизга хос эмас. Биз аллақачон глобаллашув жараёнининг даҳшатли оқимига тушиб қолган кемамиз. Инсоният ўзининг тараққиёти давомида фақат адабиёт ва санъат, фан ва техниканинг юксак чўққиларини забт этибгина қолмай, ўғрилик, муттаҳамлик, қотиллик сингари разил ишларнинг ҳам баланд довонларини эгаллаб боради. Ундаги ширин ҳаёт кечириш, бу дунё неъматларидан меҳнат қилмаган ҳолда баҳраманд бўлиш истаги, юқумли касаллик сингари, минглаб кишилар онгини заҳарлаб ташлайди. Инсон табиатига хос шу қусур билан ундаги маънавий ва маърифий юксалиш истаги ўртасидаги кураш айрим ҳолларда биринчи инстинктнинг фойдасига тугайди. Иккинчи инстинктнинг аксар вакиллари эса турмушдаги бошқа тўсиқ ва тўғаноқлар билан курашда ҳориб, заифлашиб, ўз мақсадлари йўлида изчил ҳаракат қилишга куч ва мадор топмай қоладилар. Улар ҳаёт деб аталган кураш майдонидан қўл силтаб ўтишга мажбур этилади. Китоб шинавандалари армияси шу нохуш қонуният туфайли йилдан-йилга сийраклашиб боради. Бизнинг ота-боболаримиз китобхон бўлганлари учун биз, уларнинг авлодлари, ҳам китобхон бўлиб яшадик. Ҳозирги китобхон авлоднинг ота-боболари ҳам китобга ўч бўлишган. Аммо маънавий қадриятлар ўз мавқеини моддий қадриятларга берган ва маърифатпарварликдан кўра тадбиркорлик кўпроқ қадрланаётган ҳозирги даврда китоб ўқувчилар сони тобора озайиб кетди. Эркин Воҳидов, Ўткир Ҳошимов сингари ёзувчиларнинг асарлари илгари 25-50 минг нусхада чоп этилиб, бир ҳафтага қолмай сотилиб кетган бўлса, энди 3 минг нусхада нашр этилган роман ва қиссалар пештахталарда чанг босиб ётипти. Ҳозир китоб ўқимаган ёки китоб ўқишни унутган авлод тўла шаклланиб бўлди. Ҳатто давлат идораларида хизмат қилаётган кишиларнинг аксари китоб ўқимайди. Шунинг учун ҳам китоб ўқимаган ёки ўқимайдиган ота-оналардан туғилган фарзандларнинг китобхон бўлиб улғайишларига кўзим етмайди. Моддий таъминланганлик, фан ва техника мўъжизаларидан баҳрамандлик улардаги нодонликни яширувчи ниқоб бўлиб хизмат этаётгандек туюлади менга. Тўғри, сиз айтгандек, ёш авлод орасидан “ўйинчоқ ўйнаш”дан зериккан, катта руҳий, маданий ва маънавий қадриятларга эҳтиёж сезувчи кишилар, албатта, чиқади. Аммо уларнинг бир қисми ўз эҳтиёжини телевидение орқали, интернет орқали, янги техник кашфиётлар орқали қондиради. Мамлакатимиздаги кўплаб кутубхоналарнинг ва уларда жамланган китобларнинг турли мулоҳазалар билан йўқотиб юборилганлиги, китоб бозорларининг алифни кўрса калтак дейдиган муаллифларнинг халтура “асар”лари билан тўлиб кетаётганлиги, мавжуд кутубхоналарнинг янги давр талабларига жавоб бермаслиги, китоб ўқиш маданиятига мутлақо эътибор берилмаётганлиги мазкур салбий жараённинг узоқ давом этишига сабабчи бўлади, деб ўйлайман.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
||
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#145 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Дунёни эса, Достоевский ўйлаганидек, гўзаллик ҳам, адабиёт ҳам қутқармайди. Дунёдаги барча қирғинлар, талатўплар сиёсий ўйинларнинг, дунёга ҳоким бўлишни истаган диктаторлар саъй-ҳаракатининг мевасидир. Агар улар халқларнинг эрк ва иродаси, орзу ва истакларини инобатга олиб ҳаракат қилсалар, дунё ҳеч қачон ҳалокат ёқасига бормайди.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#146 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Урушдан кейинги йилларда адабиёт ва санъат соҳаларига бағишланган қандай машъум қарорлар чиқмади, дейсиз. Уларнинг ҳар бирида Сталинга ёқмаган асарлар тақиқланиб, уларнинг муаллифлари оқ калтак-кўк калтак қилинди. Кейин маълум бўлишича, шундай асарлар ва уларнинг муаллифлари – Ахматова, Шостакович ва бошқалар - генийлар экан. Агар биз ҳам ё сизга, ё бошқа бир кишига ёқмаган асарлар ёзишни тақиқласак, адабиёт оламида эркин фикр айтиш, рангба-ранг услубларда ижод қилиш имконияти қоладими? Онг ости оқими тасвирланган асарларни ҳеч ким зўрлаб на сизга, на бошқа бир кишига “ўқи!” демаяпти-ку! Адабиёт шундай бозорки, унда харидор ўзига манзур бўладиган асарларнигина сотиб олади. Агар адашиб сотиб олгани манзур бўлмаса, уни ўқимайди-қўяди. Борди-ю ўқиб, нотўғри хулосага келса, бу унинг хатоси ёки фожиаси. Ҳозирги авлод телевидение ва интернет, шунингдек, турли очиқ ва ёпиқ каналлар орқали парнография, зўравонлик, хунрезлик сингари ўта зарарли ишларни тарғиб қилувчи фильмларни кўришлари мумкин. Бу фильмларга қараганда онг ости оқими тасвирланган бадиий асарлар ҳолвадир. Бу йўналишдаги бадиий асарлар инсонни ўзини тушуниши, ўзидаги яхши ва ёмон инстинктларни англаши ва, қурби етса, ёмон инстинктларнинг авж олишига имкон бермаслиги керак. Бундай асарларни ёзишдан мақсад ҳам шудир. Тақиқлаш – инквизиция даврининг қуроли. Инсоният бу қуролдан шу вақтгача юз фойиз фойдаланиб келди. Энди инсоният, аввало, эзгуликни, адолатни, истеъдодли ва олижаноб кишиларни муҳофаза қилиш малакасини эгаллаши ва ғайриахлоқий ҳодисалар ва унсурларга қарши курашнинг бошқа самарали таъсир воситаларини ҳам ўйлаб топиши лозим. Мен адабиёт ҳақида сўзлаганимда, асосан профессионал ёзувчилар ва уларнинг асарларини назарда тутдим. Афсуски, ҳозир нашриётлар Мулла Жиринг берилгани учун бадиий ижодга алоқаси бўлмаган “асар”ларни ҳам босиб чиқармоқда. Аммо бу – бошқа масала.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#147 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Ҳозирги томошабин жиддий асарлардан кўра кулгили асарларни қабул қилаётгани сабабли соф маънодаги драма, айниқса, трагедия жанрларида яратилаётган асарлар чўғи оз. Ҳолбуки, ўзбек халқи тарихида тўла қонли трагедияга материал берадиган тарихий шахслар истаганча топилади. Бундай асарларнинг ёзилиши учун ҳам давр, ҳам томошабин, ҳам драматург етилиши лозим.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#148 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Афсуски, биз уйимизга икки киши келадиган бўлса, дастурхонни боплаб безаймиз-у, аммо ўзимиз учун, фарзандларимиз учун китоб сотиб олишда хасислигимиз тутиб кетади. Қани энди муаллиф ўз китобини совға қилса ёки китоб ярмаркаларда арзонга сотилса, деб хомхаёллик қиламиз...
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#149 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Халқаро анжуманлар эса иккиламчи масала.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#150 | |
|
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Афсуски, сиз қайси адабиётимиз тарихини даврлаштириш масаласи билан қизиқаётганингизни айтмагансиз. Ўзбек адабиёти икки катта босқичдан (ёки даврдан) иборати: Биринчи босқич (ёки давр) – энг қадимги даврдан ХIХ асрнинг охирига қадар бўлган давр. Иккинчиси - ХIХ аср охиридан ҳозирга қадар бўлган давр. Шубҳасиз, адабиётимиз тарихининг бу ҳар икки босқичи ички даврларга ажралади. Агар сиз янги ўзбек адабиёти - ХIХ аср охиридан ҳозирга қадар бўлган босқич (ёки давр) ни назарда тутган бўлсангиз, бу босқич (ёки давр) қуйидагича таснифланади: 1.Миллий уйғониш даври адабиёти (ХIХ аср охиридан ХХ асрнинг 20-йиллари охирига қадар). 2.Шўро даври ёки социалистик реализм адабиёти (ХХ асрнинг 30-йилларидан 60-йилларга қадар). 3.Янги ижтимоий ўзгаришлар даври адабиёти (60—йиллардан 90-йилларнинг бошига қадар. 4.Мустақиллик даври адабиёти. (1991-1992 йиллардан кейинги давр). Янги ўзбек адабиётининг шу тўрт даврга ажратилиши кўпчилик томонидан маъқулланган. Фақат 2- ва 3-даврларнинг номланишида фарқ бўлиши мумкин, холос. “Янги рус адабиёти” қандай даврлаштирилган – бу рус адабиётшуносларининг ички иши. Биз уларнинг ишига аралашмаймиз, улар бизнинг ишимизга. Сизнинг “деканализация” деган сўзингиз биз, кекса адабиётшунослар, учун янгилик. Адабиёт оламида каналлар бўлмаган. Агар “деколонизация” демоқчи бўлган бўлсангиз, ҳозир биз рус адабиётшунослигининг мафкуравий таъсиридан халос бўлиб, ўз миллий адабиётшунослигимиз тараққиётининг ўзига хос асосий тамойилларини белгилаб олдик. Аммо рус адабиётшунослигида ибрат олишга арзирли ишлар ва янгиликлар пайдо бўлиб туради. Улардан бохабар бўлиб туриш фойдалидир. Бу, ўзбек адабиётшунослигида кечаётган ва сиз назарда тутган “деколонизация” жараёнига салбий таъсир кўрсатмайди.

6 "+" от:
|
|