|
умуман жамиятимизни шунга ўхшаш кўп чегаралашлар орқали уни қил, буни қил деб ақл ўргатишга ҳали ўзимиз ҳам ёшлик қилсак керак.
эркак-аёл муносабатлари этаги остидан жамиятимизда кечаётган жараёнларга муносабат билдира билиш ғояси ётган фикримча (файласуфона), ўйлангчи биз агар бугун ҳар нарсага тўсиқ қўйишга ўргансак, ҳар нарсани ўзимизнинг миллийлигимизга ёт деб билсак эртага дунё цивилизациясидан узилиб қолмаймизми?
ўйлашимча болалар мультфильми бўлгани каби катталар фильми бўлиши фожеа эмас.
миллийлигимизга тўғри келмаса нима деб ўйлайсиз, миллийлигимизга нима тўғри келади - жим ўтиришми? "хўп" дейишми? уятми?
бу фикрларим айнан фильм призмаси орқали жамиятдаги бошқа муаммоларга бағишланади.
биз ёшларни ҳар нарсадан асраганимиз сари натижа нима бўлаяпти? эртага уларга нима таклиф қила оламиз? бугун қилган чегаралашларимизга улар эртага нима жавоб қилишади?
|