|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#1 | ||
![]() |
Андижон собиқ Хўқанд хонлигининг муҳим шаҳарларидан бири. Ҳинд-мўғул давлати олийсининг асосчиси, қаҳрамон ва адиб султон Бобурнинг ватани ва ҳозирда Фарғона ўбластининг уезд марказидир. Усмонлича айтганда, қойим мақомлик макон.
Ушбу шаҳардан олган ажойиб бир мактубнинг босилиши диққатга лойиқ, деб билдик. Соҳиби мактуб биздан ҳам гўзалроқ сўйлаганидан ёзганларини айнан нақл қиламиз. Ёзади: «Муҳтарам устозимиз Исмоилбек жаноблари! Андижоннинг баъзи буюклари менга айтадилар: - «Сен Шалола, Турк Юрду, Шаҳбал, Таржимон, Вақт ва Иқбол ўқийсан. Нима учун «Мирзо Бедил» ва «Хўжа Ҳофиз»ларни ўқимайсан?» Бу саволга жавоб бўлгудек бир нарса айта олмадим. Агар жавоби бўлса «Таржимон»да босилишини ўтиниб сўрайман. Агар жавоби бўлмаса, «бу янги адабиётни» сувга, оташга отиб, вактим борича «Мирзо Бедил» ва «Хўжа Ҳофиз» мутолаасидан бош кўтармайман. Сулаймонзода Абдулҳамид Чўлпон
|
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#2 |
![]() |
Ким нимани яхши кўрар?
Эҳтимол, бизнинг халқ илму маърифатни, тарбия ва таълимни, хунар ва саноатни яхши кўрар, деб ўилайдурғондурсиз? Йўқ, бу фикрингиз ёнглиш. Эшонларимиз тоат ва ибодат, панду насиҳат, зикру тасбеҳ ўрниға тўйлардан тўн киюб, кўб ошаб, кўп ухлашни яхши кўрурлар. Уламоларимиз дарсу таълим ўрниға, бир-бирлари ила ўрун тала-шиб, мукаррир ва мударрис бўлишни, ўзлари бўлолмай қолсалар, эшикма-эшик юруб сайловни бузишни яхши кўрурлар. Имомларимиз, халойиқға ваъз ва насиҳат ўрниға, тўй ва жанозаларда юруб, жома кийишни яхши кўрурлар... давоми: http://info.islom.uz/content/view/20...jc_allComments |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#3 |
![]() |
Туркистоннинг фиғони
Ман бурунғи замонда илм ва маданият ўчоғи бўлғоним учун дунёнинг маъмур ва масъуд ўлкасидан саналар эдим. Шунинг учун эдики, ҳозирда қўйнимдаги (харобазорлардан иборат бўлғон) Самарканд — «Самарканд фирдавсмонанд» аталур эди. Чин ўғлонларимдан бўлғон у ботур, у жаҳонгир Темур даврида кўргон умроният ва бахтиёрлиғим қиёматғача эсимдан чиқмас. Оҳ! На бўлдиким, сўнгғи болаларим илм ва маорифдан узоклашдилар. Ота-боболарининг йўлларидан чиқцилар. Нега оталариндан мерос қолғон маорифни ташлаб жаҳолатни ихтиёр этдилар? Бирликни қўйиб, нифоқ ва низоға недан киришдилар? Илгари ёт ва душманлар қонини тўкмак билан ифтихор қила эканлар, сўнгра жаҳолат ва нафсоният сабабли ўз диндош ва қондошларининг қонларини тўкдилар. Бошқа иборат билан айтганда, ўз томурларига ўзлари болта урдилар. Мана бу озғунлиқ ва ахлоқсизлиқлари сабабли бир-бирларидан айрилишиб бўлак-бўлак бўлдилар-да, ётлар тарафиндан қулайгина ютилдилар, ўз истиқболларига хотима чекдилар. Бу орада маним устимдаги маданият осориндан бўлғон тоғ каби мадрасалар ва расадхоналар ҳам харобазорға айланиб қолди. давоми: http://www.e-tarix.uz/milliyat-insho...ng-figoni.html |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
3 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#8 |
|
professeur de français
Сообщений: 39
+ 50
42/21
– 0
1/1
![]() |
Ҳақиқатдан ҳам ажойиб асар.
Уни ўқишни ихтиёр қилганлар қуйидаги библиографик маълумотлар асосида кутубхоналаримиздан бемалол топиб олишлари мумкин:
Оффтоп: Ўзбекча таржимасини ўқимаганлигим туфайли бирор нарса дейишдан ожизман, бироқ русча таржима маромига етказиб қилинган. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#9 |
|
professeur de français
Сообщений: 39
+ 50
42/21
– 0
1/1
![]() |
Нигорахон, шошилиб, ўзингиз хатога йўл қўйибсиз. Абдурауф Фитратнинг "Ҳинд сайёҳи" номли асари йўқ. Аслиятда «Баёноти сайёҳи ҳиндӣ» аталмиш асар шу кунгача ўзбек тилига қилинган иккита таржимада «Ҳинд сайёҳининг қиссаси» ва «Ҳинд сайёҳи баёноти» деб номланган. Илм излаётган дўстимиз ҳеч қанақа хатога йўл қўймаган, чунки у Фитратнинг ҳинд сайёҳи ҳақидаги асари деб, асар номини келтираётгани йўқ. Бунинг устига, тушунишимча, у киши барча форумдошларга мурожаат қилган.
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#10 | |
![]() |
Цитата:
Чалкашликкка ойдинлик киритиш мақсадида Фитратнинг ҳаёти ва ижодини яна бир бора кўриб чиқдим. Фитратнинг асари ҳақиқатан ҳам "Ҳинд сайёҳи қиссаси"(1912 йилда ёзилган) деб номланаркан. Бундан ташқари олим "Ҳинд истилочилари"(1923, Берлин, Русия истибдодига қарши курашга чорловчи асар)ни ҳам ёзган экан. Оффтоп: Бошқа шошилиб фикр билдирмасликка ҳаракат қиламан, узр.![]() |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|