|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
Машинада кетаётиб, радио тинглаб кетишга тўғри келди. Қайсидир каналдан “интеллектуал ўйин” бўлаётган экан. Бошловчи:
― Ҳурматли тингловчилар, интеллектуал ўйинимизда берилган саволларга жавоб берган тингловчи яқинларига салом ва табрикларини йўллаш имконига эга бўлади. Шошилинг. Телефон рақамларимиз 8181. Тезда қўнғироқ бўлди. Танишувдан сўнг бошловчи саволини берди: ― Норвегиянинг пойтахти қаер? ― Вариантлар борми? ― Вариантлар йўқ. Ёрдам: 4 ҳарфдан иборат. ― Эрон (!). ― Ахир Эрон алоҳида республика-ку, кейинги иштирокчининг қўнғироғини қабул қиламиз. 2-иштирокчига ҳам шу савол берилди. Унинг жавоби: ― Шотландия (!). Хуноб бўлган бошловчи 3-иштирокчини улаб, унга ҳам саволнинг жавоби 4 ҳарфдан иборатлигини тушунтирди. Коллеж ўқувчиси бўлган иштирокчининг жавоби ҳаммасидан ўтиб тушди: ― Рим (!). |
|||
|
Ответить |
![]() |
#2 |
* * * Маҳаллий телеканаллардан бирида интеллектуал ўйин бўляпти. Бошловчи «Ҳумоюннома» асарининг муаллифи ким?» деб савол берди. Тўғри жавоблар бўлавермади. Шунда бошловчи “ёрдам”ларни бера бошлади: ― Ҳумоюн буюк ватандошимиз, ғазал мулкининг султони (!), бир қанча ғазал, ҳикоялар (!) муаллифи Бобурмирзонинг ўғли бўлади. Афтидан, ғазал мулкининг султони Бобур эмас, Алишер Навоий эканлигини, ўзбек адабиётига ҳикоя жанри, 20-асрнинг бошларидагина кириб келганини англамаган бошловчи “Ҳумоюннома” муаллифи Гулбаданбегим ҳақида ҳам маълумотга эга эмас экан. Шунинг учун ҳам боғдан-тоғдан келаётган экан… |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#3 |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Таксида радио эшитиб кетаётсак қайсидир каналда интеллектуал ўйин бўлаётган экан. Бошловчи савол беряпти: У нарса XVI асарда ҳар бир туркнинг хонадонида бўлиши шарт бўлган. Агар ўша нарса бўлмаса унинг хотини ташлаб кетишга ҳақли бўлган. У нарса нима? Битта қиз телефон қилди. 3-курс талабаси экан. Жавобни қаранг: МИКРОВОЛНОВКА!!! XVI асрда-я?
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#5 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
![]() Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 06.10.2010 в 13:54. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#7 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Ширин Арманистон пойтахти мэрининг жияни бўлган, фотокўргазмада қатнашаётганида Фэшн ТВга уни тасодифан съёмкага олишган, Фарҳод Хитой(China) президентининг ўғли уни ТВда кўриб яхши кўриб қолган. Адасига жанжал қилган:"Ада, ВИЗА тўғрилаб бермасангиз бўлмайди"-деб...
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Адаси самолёт(учар гилам)да учишига рухсат бермаган, "Ўғлим, якка-ю ягонасан. Ҳозир ўзинг биласан террористлар кўп. Ундан кўра Арманистонга денгиз йўли орқали бора қолгин"-деган.
Фарҳод ёшлигидан снайперликни, хаккерликни, архитекторликни мукаммал эгаллаган бўлган. У ҳатто Хитой Фанлар академиясига ҳам аъзо эди. Оффтоп: Хусусий радиоканалларда "савия" шу даражада кетса, "адабиёт ўқитувчилари "Фарҳод ва Ширин" достонини шу тарзда тушунтиришгамажбур бўлиб қоламиз ![]() |
|
Ответить |
"+" от:
|
|