Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.09.2010 04:59   #151  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
"Жило" сўзини қўштирноқ ичига олиб қўяйми?
Йўқ, қўштирноқсиз бўлаверсин. Қўштирноқ ичидаги гаплар матнда ўз ўрнида кетаверади.
Ответить 
Старый 25.09.2010 05:01   #152  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ИСМЛАР ЖИЛОСИ

(Боши ўтган саҳифада)

Бу гаплардан хабар топган муаллимимиз дашном берди:
– Ўрисчани тузукроқ ўқимасдан гапиришларинг ғалати-я. Ахир, «мусур» — қўқим (шева, маъноси: уйни супирганда йиғилган нарса) эканини наҳот билмасаларинг?!

(Давоми келгуси саҳифада)
Ответить 
Старый 25.09.2010 10:20   #153  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ахир, «мусур» — қўқим (шева, маъноси: уйни супирганда йиғилган нарса) эканини наҳот билмасаларинг?!
Оффтоп:
Ўрисча "Мусор" ниям хонакилаштириб юборибсизларда-а?
"Шофёр"ни ўзбекчаси "шопир" бўлгандек
Ответить 
"+" от:
Старый 26.09.2010 06:45   #154  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ИСМЛАР ЖИЛОСИ

(Боши ўтган саҳифаларда)

Бу гап жўрамизга ёқмади. Ўзича бизга шундай тушунтирди:
– Одамнинг оти бошқа тилга таржима қилинармикин? Физика фанида «қаршилик белгиси»ни яратган немис олимининг оти ўзбек тилида ғалати эшитилади, тўғрими? Бироқ, унинг устидан кулишга сира ҳаққимиз йўқ. Мен ҳам ўзбекман. Ўрисчадаги «мусур» бошқа нарса...

(Давоми келгуси саҳифада)
Ответить 
3 "–" от:
Реклама и уведомления
Старый 26.09.2010 07:34   #155  
Аватар для axmedovshuhrat
Оффлайн
Сообщений: 265
+ 25  96/69
– 1  19/10

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Физика фанида «қаршилик белгиси»ни яратган немис олимининг оти ўзбек тилида ғалати эшитилади, тўғрими?
Масалан, Тошкент мактабларидан бирида ўқиганим учун бирор марта бу фамилиядан на болаларни таажжубга тушганини на ўқитувчини уялганини сезганман. Бизада "БУ" фамилия оддий икки ҳарфли фамилия сифатида қабул қилинган ва уни биз "о" билан эмас "ў" билан ўқир эдик. Чамамда ҳеч қандай муаммо туғилмаган.
Лекин ТГАУга ўқишга киришим билан физика дарсида асосан Қашқадарёлик йигитлар:
- Домулла, нима қонуни дедингиз қайтариб юборингчи? Хи-хи-хи...
Домла ҳам уларга:
- Нима ёзилган бўлса ўзинг ўқиб ол - деб қўя қолар эди.
Ответить 
"+" от:
3 "–" от:
Старый 26.09.2010 07:58   #156  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от axmedovshuhrat Посмотреть сообщение
уни биз "о" билан эмас "ў" билан ўқир эдик. Чамамда ҳеч қандай муаммо туғилмаган.
Аслида ўша дарсликни яратаётганлар дастлаб "Ўм қонуни" шаклида олганларида оламгулистон бўларди! Ўзи баъзи ҳолларда ўзбек тилида "ў" ҳарфи билан бошланадиган сўзлар ўрис тилида "о" деб, масалан, Ўктам - "Октам" шаклида ёзилганини кузатганман. Ҳалиям бўлса, бу таклифни "Ўқитувчи" нашриёти мутасаддиларига етказаман.
Энди сизнинг мактабингиздаги ҳолат билан қашқадарёликларнинг кулгисини қистаган масалага келсак, уларда бу атама "о" билан, сизларда "а" ҳарфи билан талаффуз этилади. Натижада мактабдошларингиз дарсликдаги ёзувга хижолатпазлик билан қарамаганлар. Қашқадарёлик баъзи ўқитувчилар эса синфда ноқулай вазият бўлмаслиги учун ҳатто ўзларича пардалаб "А..." қонуни деб маъруза қилишганини эшитганман...
Бу бемаъни ҳолга тезроқ барҳам бериш зарурлигини ёдимга солганингиз яхши бўлди, эртагаёқ нашриётга бораман. Чунки, бу китоб ҳар йили юз минглаб нусхаларда қайта-қайта нашр этилмоқда.
Ответить 
"+" от:
Старый 26.09.2010 08:04   #157  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
"Мусор" ниям
Тошкент шевасида ҳам баъзан шундай айтишганини эшитганман. Ўзи, ўзбекча-ўрисча атамаларни қўллаганда "о", "ў", "у" ҳарфларининг ўрни алмашиб туриши сўзлашув тилининг ўзига хос хусусиятлари-да.
Ответить 
Старый 26.09.2010 15:06   #158  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shomurodov Shohruh
Оффлайн
AKA:xshom
Сообщений: 1,872
+ 1,707  983/610
– 218  30/25

UzbekistanОтправить сообщение для Shomurodov Shohruh с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Аслида ўша дарсликни яратаётганлар дастлаб "Ўм қонуни" шаклида олганларида оламгулистон бўларди!
Ие, бу канакаси булди, узиз исм ва насабнинг бузилмай ёзиш тарафдори була туриб, шундог буюк олимнинг исмини бузишни таргибот килмокдасиз! Сизни эртага бирор бир русийзабон китоб ёки "пресса"да Ишбеков деб ёзиб чикишса кай ахволга тушасиз?!
Немис тилида узбекчадагига ухшаш умльяутли о бор, талаффузи ухшаб кетади бизнинг товушга. Лекин ушанга карамасдан олимнинг фамилияси Ом булгандан кейин шундай колиши керак. Хар кандай талабаларнинг акли калталиги эса бу уларнинг узининг муаммоси ва дунёкараши. Эгри муъридан эгри тутун чикади, шунака талабаларни бир-икки марта дарсдан хайдашса, кейин тугри утиришни билиб олади. Агар шундай кетаверсак, эртага бир-иккита чаласаводни деб балки бошка фамилияларни хам узгартирармиз?
Ха, яна туркман халкининг машхур ёзувчиларидан бири, Берды Муродовичнинг хам фамилиясини Бухоро ва Самарканд укувчилари учун узгартирармиз?

Последний раз редактировалось Shomurodov Shohruh; 26.09.2010 в 15:18.
Ответить 
Старый 26.09.2010 15:10   #159  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shomurodov Shohruh
Оффлайн
AKA:xshom
Сообщений: 1,872
+ 1,707  983/610
– 218  30/25

UzbekistanОтправить сообщение для Shomurodov Shohruh с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Мактабимизда Мусурмонхўжа исмли бола бўларди. Билиб-билмай уни «Мусур» деб чақирардик. Бунга ўзиям шу қадар кўникиб кетган эдики, иттифоқо исмини тўлиқ айтган тақдиримизда ҳам ғалати қабул қиларди:
– Намунча Мусурмонхўжалаб қолдинг?!— дерди хафа бўлиб.— Мени — «Мусур» десанг бўлди-да...
Узбек халкидаги баъзи бир исмлар, бошка халклардан фаркли уларок, кандайдир бир маъсулиятни хам уша исм эгасига юклайди. Нафакат исм эгалари, балки айтиб чакирувчилар хам хурмат билан караши керак. Юкоридаги мисолни укиб жуда хам жирканиб кетдим, хам уша исм эгасидан, хам уни "мусур" деб чакирувчилардан! Яхши хам "мент" деб чакирмабсизлар!
Ответить 
Старый 27.09.2010 01:04   #160  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ИСМЛАР ЖИЛОСИ
(Боши ўтган саҳифаларда)

Жўрамизга маъқул «исм»ни айтиб чақирсак нима қипти? Хуллас, Мусурмонхўжани болаликка хос самимият билан «Мусур» деб чақириш одати тарк этилмади.

(Давоми келгуси саҳифада)
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх