|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
Сообщений: 127
+ 8
27/19
– 2
5/3
![]() |
Асар ёзиш учун кўп нарса шарт эмасдек туюлади – луғат бойлиги етарли бўлсаю тасаввурдан худо қисмаса. Кўпчилигимиз бирор воқеа айтиб беришни хоҳлаймиз – ҳаётдан олиб ёки тўқиб чиқариб, ошиқ ёхуд маъшуқага атаб шеър ёзиб ёки ҳаётдаги тажриба билан алмашиб, хуллас, айтаман десак айтадиган гапимиз анчагина. Аммо ушбу воқеани бир кичик ҳикоя, ўртача қисса ва ҳатто каттагина роман шаклида тақдим этганимиз мақбул эмасми? Бунинг учун кимнингдир қобилияти бўлмаса, бошқага оддий сабр-тоқат, эринмай, монитордаги қоғозни тўлдириш истаги етишмайди. Мен маъмур бўлган uzb.orzu.uz сайти орқали ўзида ижодкорлик қобилиятини ҳис этган, ўз асарини фақат қалам ҳақи эвазига эмас, шунчаки ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишни истаган, илҳом париси кечалари билан ухлашга бермай, ўйлаганини қораламаса, тинчлик топа олмаётган одамларга мурожаат қилмоқчиман. Ўз асарларингиз билан сайтим орқали ўқувчилар билан ўртоқлашинг. Ўзингиз ҳам бошқаларнинг ижодидан баҳраманд бўлиб, фикр ва мулоҳазаларингиз билан алмашинг. Шу йўсинда сайтимда ижодкорлар клубини ташкил қилиб, унга иложи борича кўпроқ одамларни жалб этайлик. Эҳтимол, кейинчалик таниқли адиблар ҳам сайтимиздаги ижод намуналари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашиб, янги асарларини ҳам тақдим этар? Нима бўлганда ҳам, ўзбек тилидаги ижодкорларга айтмоқчиманки: «Адиблар доирасига хуш келибсиз!» Эҳтимол, кўпчилигингиз ижод соҳасида биринчи қадамларни босаётгандирсиз, аммо ким билсин, орамиздан янги Қодирийлар ва Зулфиялар етишиб чиқса, не ажаб?!
|
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#6 | |
![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Хайрли иш бошлабсиз, сайтингиз ўша чойхонадек бўлиб қолишини, ижод аҳли қаердан бўлмасин ташриф буюриб, ўз «чанқовини» қондириб борадиган жойга айланишини тилайман. Сабр қилинг, улар албатта келишади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#10 |
Сообщений: 127
+ 8
27/19
– 2
5/3
![]() |
«Ижод хусусида сўз» рукни остида бу мавзуни кўтарганим бежиз эмас. Агар қизиқтирмаган бўлса, улар бу ерда нима қилиб юришибди? Агар сайт бунга лойиқ эмас деб ўйлашса, келинг ҳаммамиз биргаликда бўлиб уни лойиқ ҳолатга келтирамиз. Таклифлар учун электрон почтам доимо очиқ
|
|
Ответить |
"–" от:
|
|