|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Школы Школьные темы |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Эсимда, ўқитувчимиз дарсга қўлида журнал билан кириб келарди. Ўқитувчи ва журнални алоҳида-алоҳида тасаввур қилолмасдик ҳам. Қаттиққўл устоз столига ўтирар экан, йўқлама (э-келинг, шуни борлама дейлик) ни бошларди. Дарсга келмаган ўқувчиларга минус қўйиларди. Бундан-да, даҳшатлиси дарсни ўз вақтида қилмаганимиз учун “2” олиш ва унинг журналга босилиши нақ фожеа эди. Ҳа, мактаб ҳаётининг темир қонуни шу! Бугунчи? Келинг, бугуннинг айрим манзараларини тасвирлашга уринамиз
Ёш ўқитувчи илк иш кунида дарсга киришдан олдин ўша синфнинг раҳбаридан журнални сўраса, - Вой бу, биринчи иш кунидан журнал сўраяпсизми? Ҳали сизга 5-6 ой бор, тўлдиришда хато қилишингиз мумкин! Ўқитувчи келмаган ўқувчиларга журналда минус қўйса, - Нега мен билан маслаҳатлашмай, журналга ўзбошимчалик билан минус қўясиз. Мана, масалан бугун Фалончиев келмаган эди, ота-онаси менга айтган, сабабли эди у!!! Такрорланмасин! Долзарб савол: Бугунги ўқитувчи журналга “2” қўйишни нега истамайди? - Зарур келибдими, ўз бошимга ўзим ташвиш орттириб? Ҳозир “2” қўйсангиз, ўқувчидан кўра ўқитувчига қийин! Ҳақиқий даҳмаза ўшандан кейин бошланади. Нега “2” қўйдингиз, сабаблари нимада, иккичи ўқувчи билан алоҳида вақт ажратиб унинг устида ишладингизми? Ўзлаштириши қанақа? Хуллас, яна бир дунё ҳужжатларни расмийлаштиришга тўғри келади! Қойилмақом кашфиёт: Ҳа-я, мактаб раҳбариятлари ўқиутвчиларнинг ортиқча вақтларини олмаслик учун ҳархолда жимгина қараб туришгани йўқ! Масалан, касал бўлиб, бир кунгина дарсга келолмаган ўқитувчининг ўша кунги маошини қирқиш учун расмийлаштириладиган ҳужжатлардан осонгина воз кечишди. Яхшиси, маош тўлиқ чиқаверсин. Ҳисоб-китоб қоғозларини ўзгартиришга қанча вақт кетади дейсиз? Эндиликда ўша бир кунлик иш ҳаққини ўқитувчи ойлик олаётганда кассирнинг ўзига нақд қилиб қайтариб берадиган бўлди! Ҳайрият, шўрлик ўқитувчиларни ўйлайдиганлар ҳам бор экан! Аммо, муаммо шундаки, ўша бир кунлик иш ҳақининг кейинги тақдир ҳозирча мавҳум! Яна бир кашфиёт шундаки, ҳар ойда маълум бир фан ойлиги ўтказиш анъанага айланиб улгурган. Биласизки, анъананинг ўз қоидалари бор! Масалан, физика фани ойлигида мактабнинг физика ўқитувчилари дарсларда фойдаланган турли альбомлари, кўргазмали қуролларини РайОНОнинг физика фани бўйича методистига тақдим қилишлари лозим! Энди тасаввур қилинг, битта туманда ўртача 30 та мактаб бўлса, 30 та альбом ва турли кўргазмалари воситаларни бечора методист каталакдек хонасига сиғдира олармикан? Шунга қарамай, жонкуяр методистлар мактаб ўқитувчиларнинг ортиқча вақтларини олмаслик учун уларга альбом ва бошқа воситаларни ўзлари тайёрлаб беришни таклиф қилишаётган эмиш! Э, борингларга шукур-эй! Ўқитувчининг ғамини ейдиган ҳам бор экан-ку! Фақатгина, шу қоғоз-қаламга ўқитувчилар арзимас 5-10 минг йиғиб берса, бас экан! Нима бўпти? Мана бу кашфиётни ҳам оммалаштириш керак! Чаққон репортёр Юнусобод туманидаги 000 - мактабдан форум учун махсус тайёрланди Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 21.05.2010 в 10:30. |
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
|