2010 йил 19 майдан кучга кирган қонунга биноан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси қуйидаги мазмундаги 188 2 -модда билан тўлдирилди.
Яъни ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ва бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёҳуд бошқа масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунгги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.