|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Закрыто |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#431 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
“АРТИСТ”
Ҳажвия (Давоми. Боши ўтган саҳифаларда) – Пода билан моданинг парқига бормайдиганлар ҳам боракан-да, а?!– Шу тобда «сени Каттабек бекорга уришмаскан» деб юборишдан тилимни зўрға тийдим. Бечора шаҳарлик қиз қишлоқнинг подасини қаердан билсин?! Аслида ҳозир қишлоқда ҳам унча-мунчаси бу сўзни тушунмайди ҳисоб... Эҳ, тилим заҳарлиги қолмади-қолмади-да. Энди ортиқча эзмалик қилмасдан ётиғи билан тушунтирдим.– Кўп сигир-бузоқларни умумий ҳолда – пода деб айтишади, уларга қарайдиган одам – подачи бўлади, тушундингми? Мен ҳам қишлоқда пода боқаман. Каттабекнинг отаси неварасининг тўйига атаган ҳўкизниям ўзим боқяпман, билдингми! Жўрам ўғлига тўй қилса, албатта ўша ҳўкизни сўямиз! Кўнглинг... Гапим бўғзимда қолди. Яхшиям, охиригача эшитмади. Бўлмаса, қалби жароҳатланарди... Ҳозир унга «Кўнглинг жойига тушдими?» демоқчи эдим.. Хайрият, иддаомни кутиб ўтирмасдан шартта гўшакни қўйиб кетди. У яна савол бериб, ўзи ҳал қилди, шекилли: – Картотейкага шунақа ёзайми? Подачи! Ана ёздим... Котибасининг ёзганларини ўқиб у мириқиб кулса керак. Ўзи шунақа; бирга ўсиб-улғайган дўстинг билан дийдор кўришганда болалик боғларида қайта сайр этгандек ҳис этасан ўзингни. Бу гал гўшакни жўрам кўтариши аниқ! Ҳаяжонли қийқириқ товушини интиқлик билан кута бошладим. (Давоми келгуси саҳифаларда) |
|
"+" от:
|
![]() |
#432 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
BEG`UBOR GAP Bolakaylar tilida, Beg`ubor gap jaranglar. Adashmasin ular hech, E’tibor-la qaranglar. BEG`URBAT GAP G`urbat kimga naf keltirgan, Beg`urbat gap aytingiz. Dilga ozor bermoq nechun? Yomonlikdan qaytingiz. |
|
"+" от:
|
![]() |
#433 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар (Давоми. Боши ўтган саҳифаларда) * * * Катта кишининг ўзидан кичкинага биринчи бўлиб салом бериши сабоқ ва олижанобликдир! Кичкинанинг фақат алик олиб, қайтариб салом бермаслиги такаббурлик ва худбинликдан бошқа нарса эмас. * * * Истеъдоди ҳаминқадар “ижодкор”гина ўзгаларга тош отишга устаси фаранг бўлади. |
|
"+" от:
|
![]() |
#434 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
“АРТИСТ”
Ҳажвия (Давоми. Боши ўтган саҳифаларда) Дарвоқе, шаҳарнинг қаеридасан, деб сўраса нима дейман? Атрофга аланглаб, бекатдан берироқда турган формали йигитга кўзим тушди. Уни аста имлаб, сўрадим: – Ҳов укажон, бу ерни нима деб аташади? Ранг кўр, ҳол сўр, дегаларидек милиция ходими бир қарашдаёқ менинг қишлоқдан келганимни, телефонда нима демоқчи эканлигимни фаҳмлади. Атай батафсилроқ тушунтирди: – Фарҳод бозори ёнида, метрога бориладиган бекатдаман, денг!.. – Раҳмат, барака топинг... Қуюқ қошларини кериб гапириши Каттабекка ўхшаркан. Шу тобда унга меҳрим ийиб, сўрадим: – Самарқанликмисиз? – Йўқ, Фарғонадан!.. – Танишганимдан хурсандман, барака топинг. Бу гапимга жавобан ширинсухан йигит бош ирғаб кетди. Аттанг, ҳангомамиз чала қолди-да. Шу он яна гўшак тиқирлаб қолса бўладими! Вужудим қулоққа айланди. Афсус, тағин ўша таниш товуш... Нима дейди, денг: – Кечирасиз, Каттабек Улуғович йўқлар!.. – Нима?!– Капалагим учиб кетди.– Нима дединг?! – Ўзбекчалаб тушунтирвотману,– деди босиқлик билан қизгина.– Йў, дедимми, йўқлар-де. (Давоми келгуси саҳифаларда) |
|
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#435 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
ЯНГИ МАВЗУ: "Устозлар ва шогирдлар ҳангомаси"
Шу кунларда муаллиф яна бир янги мавзуга қўл урди. "Устозлар ва шогирдлар ҳангомаси" деб номланган бу ҳаётий ҳангомаларда кўплаб таниқли устоз журналистлар, ёзувчи ва шоирлар, олимлар ҳамда масъул лавозимда ишлаган айрим кишиларнинг ғаройиб ишлари дангал ва ошкора баён этилади. Муаллиф, устознинг айтганини қил, қилганини қилма, нақлига қарши! Яъни, уларнинг қилганини қилмасак-да, лоақал билиб қўйиш зарур, деган ғояни илгари сурмоқчи... Тўпламнинг биринчи боби устозлар ҳақида бўлса, иккинчи боби бугун ижод бўстонига дадил кириб келаётган ва кира олмай гирдикапалак бўлиб юрган шогирдлар, юраги жўш урган ва ҳатто босар-тусарини билмай қолаётган айрим ёшларнинг антиқа ишлари ҳақида мароқ билан ҳикоя қилинади. Бунда муаллиф, бир каттадан, бир кичикдан, нақлига амал қилади. Энг қизиғи, ҳангомаларнинг бирор қаҳрамони тўқима ё ясама эмас! Ҳаммаси ҳар куни одамлар кўз ўнгида юз берган қизиқарли, ибратомуз ё нафратомуз воқеалардир. Бу салмоқли тўпламнинг қаҳрамонлари анчагина. Афсуски, устозларнинг айримлари ўтиб кетган бўлса, худо хоҳласа, шогирдларнинг баъзилари энди туғилади! Аксарияти эса бугунги замондошларимиздир! Тўплам тайёрланиши жараёнида ушбу саҳифамизда пешма-пеш ёритиб борилади ва албатта азиз мухлисларимизнинг фикрлари билан ўртоқлашилади, баҳсга киришилади! Шу тариқа қиёмига етгач, жамланиб, китоб нашриётига тақдим этилади. Демак, асар қаҳрамонларидан бири Сиз ҳам бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас! Янги мавзу муҳтарам мухлисларимизда катта қизиқиш уйғотиши ва яна анча-мунча баҳс-мунозараларга сабаб бўлишига ишонамиз. Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 29.01.2010 в 05:04. |
|
"+" от:
|
![]() |
#436 |
![]() |
Домла, узр ўтган йили бизга дарс утганингизда бир-икки марта талабалардан олдинрок салом бердингиз. Шунда бизни синаганмидингиз? Бу тарбиявий (кесактикка ухшаш) гапингизни нега аудиторияда айтмаган эдингиз?
|
|
"+" от:
|
![]() |
#437 |
![]() |
Домла, бизнинг аудиторияда хам куп талабаларга танбех бергансиз. Гапингиз охирида "хикояга зур мавзу булди-да" деб куярдингиз. Ушбу тупламга уша вокеалар хам кирадими? Бундан уша талабалар ранжиса-чи?
|
|
"+" от:
|
![]() |
#438 |
![]() |
|
|
"+" от:
|
![]() |
#439 |
![]() |
Интернет бу сахифаси чекланган газета ё журнал эмаску сигмай колади, десангиз.
![]() ![]() ![]() Последний раз редактировалось Oygul Rasulova; 29.01.2010 в 10:05. |
|
"+" от:
|
![]() |
#440 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Курсларингизда саломлашиш одоби юксак даражада. Домланинг саломига "ваалайкум" дея чала алик олиб қўядиган тарбиясиз, такаббур йўқ эди! Умрбод шундоқ ҳурматга лойиқ бўлиб юришларингизга тилакдошман. |
|
|
|