|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Закрыто |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#311 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Men odatda ko'nglim to'lmaydigan she'r yozib qolsam, o'sha yozib bo'liboq, o'chirib yuboraman...Qog'ozda bo'lsa, o'sha varaqni yirtib tashlayman... :-) aytishadi-ku, o'zingga ravo ko'rmagan narsani o'zgaga ham ravo ko'rma deb...
__________________
Мой ЖЖ |
|
2 "+" от:
|
![]() |
#312 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
|
|
"+" от:
|
![]() |
#313 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
“ОШИҚ” ДОМЛА
ёхуд “талаба”нинг ишқий мактуби (Давоми. Боши олдинги саҳифаларда) 3. Чоршанба Хотинимдан биринчи марта сир бекитдим... У тўғри тушуниши мумкин, барибир, эр-хотиннинг орасига совуқлик соладиган биринчи сабаб – бегона ҳақидаги гап бўлади... Қолаверса, эртага пайшанба! Оилавий тадбир олдидан ошга пашша тушмасин... Бу хат юрак ўйноғи қилиб қўйди... Об-бо зумраша-ей. Қайси ошиқ, йўғ-е, маъшуқаю беқарор ёздийкин бу “нома”ни... Келгуси ҳафтагача юрагим дош бериши амри маҳол. Ўша сирли мактуб эгасини топмагунча тинчий олмайман. Оёқларим беихтиёр факультет томон кетди. Товба, дейман ўзимга ўзим. Менга нима бўляпти ўзи? Ўша қиз учун кетяпманми? Вой-вой-вой, тез юришимни қаранг. Худди бир нарсадан қуруқ қолаётгандек югуряпманми? Хўш, иннайкейин-чи?.. Шу пайт бир сесканиб тушдим. Бир савол виждонимни беаёв эза бошлади: мен кимман ўзи? Мураббийманми ё телба ошиқ?.. Оҳ-воҳли ошиқлик даврим аллақачон ортда қолмадими? Эсингни еб қўйма, Туроб, ақлингни йиғ! Беихтиёр кўкрак чўнтагимга қўл тиқдим. Мени мажнунга айлантираёзган хатни қўлга олганча йўл-йўлакай жим-жимадор ёзувга кўз ташладим-у... вужудим алангаланиб кетди!.. Факультет эшиги олдида безовта бўлиб турган декан муовинининг юзи ёришди: – Хизрни йўқласак бўларкан-да, Туроб Тошбекович,– деди у салом-алик асносида.– Уйингизга қўнғироқ қилсак, сизни қатгадир чиқиб кетган, деб айтишди. – Тинчликми? – “Бадиий публицистик жанрлар”дан дарс бераётган домламизнинг тоби қочиб қолибди. Амалиётини сиз ўтишингиз керак-а? Эй-й, яшанг! Ҳозир шу машғулотни ўтсангиз. Талабалар кутишяпти... Айни муддао! Сичқон овлаётган мушукдек тимирскиланиб юрмасдан, шу машғулот пайтидаёқ орани очиқ қиламан, вассалом. Декан муовини бўлса, “сўзини икки қилмаганимга” шукр қилиб қолгани кўзларидан аён сезилди. Назарий билимдан кўра амалиётга – ижод осмонида парвоз қилишга ташна талабалар мени севинч билан кутиб олдилар. Машғулот ўтар эканман, кўзларим беихтиёр ўша қизни ахтарарди. Чўғдек порлаб турган кўзларнинг қай бири экан? Дангал савол ташласаммикин? “Бирингиз менга хат ёзибсиз...” десам, хўш, ундан кейин-чи? Талабалар гув-в этиб қалқиб кетишмайдими? Нима деб ёзибди, нима ҳақда экан, деб туриб олишмайдими? Иннайкейин-чи? Хатни ошкора ўқиб бераманми? Кейин кўринг дув-дув гапни... Шу гаплар хаёлимдан кечаётиб, талабаларнинг кўзларига боққандим, юрагим алланечук бўлиб кетди. Ахир, ҳаммаси ўз фарзандларимдек-ку! Улар ҳақида бемаъни хаёлга боришдан бемаънилик борми?! Талаба ёшлик қилган бўлса, сен ақлли бўл, дониш домла! Бўлмағур хаёллар билан юрсанг, у сени тубсиз жарга қулатади... Барибир, хат эгасини топишим керак-ку!.. Қўнғироқ чалинганда талабалар билан хайрлашаётиб, дилимдагини сал-пал тилимга чиқаришга уриндим: – Кимнинг менда шахсий гапи бўлса, кафедрамизга кирсин. Ўн-ўн беш дақиқача шу ерда бўламан. Худди шуни кутиб тургандек гуруҳ сардори – Гулноза шундай деди: – Устоз! Ҳозир ман кираман... Бошимдан яшин ургандек бўлди. Ўз қизимдек – Гулноза айтдими шу гапни? Нима демоқчи?! Наҳотки... Эҳ, шошма, сардор сифатида бирор нарса демоқчидир? Сал бўлмаса, эсингни еб қўяёздинг-а, Туроб?! Балки, хатдан хабари бордир? Бирор дугонаси ёзган, эҳтимол дардини достон қилган бўлса не ажаб? Бўлиши мумкин! У ҳолда ҳаммаси силлиқ кўчади. Устозларга хос салобат билан масалани (гуруҳ сардори гувоҳлигида!) ижобий ҳал этаман... Беш дақиқа ўтмай бир қучоқ қоғоз кўтарганча Гулноза кириб келди. – Устоз, бизни амалиётга зўр ўргатяпсиз-да!– Қувноқлик билан гапирди у қўлидагиларни олдимга қўяркан.– Ҳаммамиз бетўхтов ёзяпмиз! Мана минг бетча бўпти!.. Ўтган куни топширганларингни ҳали ўқиб улгурмаган эдим-ку, дейишга тилим бормади. Ана сенга олам-олам ижод гуллари! Тўйгунингча ўқийвер, Туроббек! Уйда тағин шу аҳвол; турфа қўлёзмалардан бош кўтара олмай қолдим. Хоним пешонасини тириштирганча иддаоли оҳангда сўради: – Овқатингизни яна шу ерга келтирайми? Бунақа ўтириш ўзимга малол келди. Жимгина ўрнимдан туриб, ошхона томон юрдим. Шавла еяётганда ҳам хаёлим қўлёзмаларда эди. Ёшларнинг гулгун чеҳраларини кўз олдимга келтириб, ғайратим жўшарди. Бироқ, барча ўйларимни биргина хат талқондек майдалаб юборарди. Вужудимда икки тўлқин – Юрак ва Ақл беаёв курашарди. Талаба – ўз номи билан талабчан бўлади. У домласидан кўп нарса талаб қилишга ҳақли! Бироқ, домланинг талаби чекланган! Билим ва тарбиядан бошқа нарса талаб қила олмайди... Бу – ақлимдан чиққан гаплар! Юрак амри эса бошқачароқ; дунёга келдингми, яшаб қол, армонсиз сев! Фикри ожизимча, дунёда ҳақиқий ошиқ битта бўлса – ўзимман! Синфдош қизни севган ҳолда унга ҳавас қилардим; шу қадар севилиш беқиёс бахт эмасми? Дейлик, каминани бирор қиз шунчалик севганида ўзимни қандоқ ҳис этардим? (Афсус, “Туробни севаман” деган гап шу пайтгача қулоғимга чалинмаган). Оилавий сирим бўлса ҳам айтай: “Мени севасанми?” деган саволимга ўз рафиқамдан “Сев, десангиз, севавераман...” деган ўта мужмал жавобдан бошқасини эшитмаганман. Шуям севги бўлди-ю... Аслида “йигитни севган қиз” ҳақида эшитсам, ғашим келарди. Гўё, дунё тескари айланаётгандек, ҳаёт мезонига дарз кетгандек туюлаверарди. Қизлар фақат севилиш учун яралган, деб ҳисоблардим. Ўзим ҳам бир қиз севгисини қозонганим ҳақидаги хушхабардан воқиф бўлгач, бу борадаги фикрларим тамомила ўзгариб кетди... Дарвоқе, уни қандоқ аташ керак – ошиқми ё маъшуқа? Билганим шу эдики, севган – ошиқ, севилган – маъшуқа. Бу гал мен қиз томонидан севилган маъшуқ(а)манми? Шунча китоб ўқиб, бу оддий жумбоқ ечимига кўзим тушмаган экан. Дунё тескари айланмаяптими, ишқилиб? (Давомини пайшанба куни ўқийсиз) |
|
"+" от:
|
![]() |
#314 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Biroq, har xil og`izdan har xil gap chiqadi, deganlaridek, bu ro`yxatga “Q. gap”, “K. gap”, “J. gap”, “P. gap” kabi kurakda turmaydigan gaplar ham kiritilsa “qiziqarli” chiqishini maslahat berganlar ham topildi. BEIBO GAP Eng iboli kelinchak, Beibo gap so`zlamas. Gap orttirib o`ziga, Behudaga bo`zlamas. BEKITADIGAN GAP Bekitadigan gapni, Pichirladi quloqqa. Arzimagan sirini, Aylantirdi uloqqa. |
|
"+" от:
|
![]() |
#315 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар (Давоми. Боши ўтган саҳифаларда) Ватанни йигитлар асрайди, йигитларни (ичиш, чекиш каби бало-қазолардан) қизлар асрайди! * * * Ватанни сева олмаган одамнинг ўзи севгига нолойиқдир… |
|
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#316 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
|
|
"+" от:
|
![]() |
#317 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
|
|
"+" от:
|
![]() |
#318 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
|
|
"+" от:
|
![]() |
#319 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Илтимос, ушбу мавзуда бошқа "Ошиқ" домла" ҳикоянгизни қўйманг! Ҳаётда ҳар қадамда "ошиқ-маъшуқлар" ошиқ бўлиб кетяпти. Адабиёт ибрат мактаби бўлмоғи даркор. "Қувноқ гаплар"ингизга эмас, кишини ўйлантирадиган, мулоҳаза қилишга ундайдиган гапларингизга форум аҳли, адабиёт мухлис ва мухлисалари муҳтождирлар.[/MOD] |
|
|
"+" от:
|
![]() |
#320 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Шундай яхши гаплардан хафа бўлиш мумкинми!
Мен қўлимдан келганча адабиёт ихлосмандларини хурсанд қилиш учун ёзаяпман! Янада яхшироқ ёзинг, мана бундай камчиликларни тузатсангиз яхши бўлади, дейишмоқда дўстларим! Уларнинг тилло гапларини таъзим ила қабул қиляпман! Умар Хайём таъбири билан айтганда: Қўлни қўлга бериб бўлмасак ҳамдам, Шодлик оёғидан тепки емас ғам! "Қувноқ гаплар"дан асл муддао ҳам шу: шодлик оёғидан тепки есин ғам! |
|
"+" от:
|
|