|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Закрыто |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#241 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Tajribali kishilar bilan gaplashmasdan, maslahatlashmasdan turib qaysiki ishga qo`l urmang, undan yaxshi natija chiqishi amrimahol. BA’ZI GAP Ba’zi gapdan diling yashnar, Ba’zi gapdan xunobdir. Ba’zi gaplar kitobingga, Tayyorgina bir bobdir. BAQIRIQ GAP Baqiriq gap jonga tegadi, Baqirmasdan gapir, jo`rajon. Baqir-chaqir, shovqin-surondan, To`yib ketgan hattoki jahon. |
|
"+" от:
|
![]() |
#242 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар (Давоми. Боши ўтган саҳифаларда) * * * Ўзи ёлчитиб бирор нарса ёза олмаган “мунаққид” унча-мунча ёзувчини тан олмайди. * * * Бахт-саодат истаган ўғил ота измидан чиқмайди. |
|
"+" от:
|
![]() |
#243 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
14-январь – Ватан ҳимоячилари куни!
МАРДЛИК МАНЗИЛЛАРИ Ватанимиз сарҳадларида уззу-кун сергаклик билан турган мард ва жасур посбонларимиз юртимиз мустиқаллигини, эл-юрт осойишталигини мудом кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келаётгани қалбларимизда чексиз ғурур ҳамда ифтихор туйғуларини жўш урдиради. 1993 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинганидан буён ҳар йили бу кунни алоҳида тантана қилишимиз ўзига хос анъанага айланган. Жаҳон харитасида аллақачон муносиб ўрнига эга бўлган мустақил Ўзбекистонимизнинг куч-қудрати, хусусан, Қуролли Кучларимиз ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало унинг ҳуқуқий базаси ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтиш жоиз. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз Қуролли Кучлари ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда алоҳида ўрин тутади. Бош қомусимиз 26-боби мудофаа ва хавфсизлик масалаларига бағишланган бўлиб, унинг 125-моддасида шундай ёзилган: “Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади. Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади”. Мазкур боб 126-моддасида: “Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Мудофаа тўғрисида”, “Муқобил хизмат тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси ва бошқа шу каби ҳужжатлар мамлакатимиз мудофаасини мустаҳкамлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси энциклопедиясида қайд этилишича, Олий Мажлиснинг 1995 йил 30 августдаги қарори билан қабул қилинган Ҳарбий доктрина Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг энг муҳим ҳужжати бўлиб, у 3 қисмдан иборат. Биринчи қисм “Умумий қоидалар” деб аталиб, унда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий доктринаси давлатимиз мудофаа сиёсатининг негизини ташкил этиши ва миллий хавфсизлик умумдавлат концепциясининг таркибий қисми бўлиб, ташқи сиёсат, давлатлараро муносабат масалаларига, уруш ва тинчлик муаммоларига мутлақо янгича ёндошувларга асосланиши таъкидланади. Иккинчи қисмида доктринанинг сиёсий жиҳатлари баён этилиб, урушнинг ва уруш хавфини олдини олиш – бош стратегик йўналиш эканлиги алоҳида қайд қилинади. Учинчи қисм “Доктринанинг ҳарбий-ташкилий жиҳатлари” деб аталиб, унда Марказий Осиё минтақасининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилади. Шу ўринда башарти жаҳонда ва энг аввало Марказий Осиё минтақасида ҳарбий-сиёсий вазият салбий томонга ривожланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси олдида ўз хавфсизлигини таъминлаш масаласи кўндаланг бўлиши мумкинлиги алоҳида таъкидланади. Шу қисмнинг давомида ҳарбий хавфнинг потенциал манбалари, ҳозирги замон урушларининг хусусияти ва оқибатлари ёритилади, сўнг бош ҳарбий-стратегик вазифалар қўйилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ўз Ҳарбий доктринасининг моҳиятини эълон қилар экан, БМТнинг Уставидан, Хельсинкида имзоланган Якунловчи ҳужжатдан, Стокгольм конференцияси ҳужжатидан, икки томонлама, кўп томонлама шартномалар ва битимлардан, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг умум эътироф этган нормаларидан келиб чиқувчи барча халқаро мажбуриятларга қатъий риоя этилишини кафолатлайди. Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “давлатнинг мудофаа қобилиятини унинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, илмий ва маънавий имкониятларидан таркиб топади. Бу соҳада биз юритадиган сиёсатнинг асослари Олий Мажлис томонидан жамиятимиз ҳамма қатламларининг кенг ва ҳар томонлама муҳокамасидан сўнг қабул қилинган ҳарбий доктринада мустаҳкамлаб қўйилган”. Бу фикрларни баён этишимизнинг боиси шундаки, ҳуқуқий демократик жамиятда ҳар бир фуқаро турли соҳалар, хусусан, мамлакатимиз мудофааси борасида ҳам аввало етарли даражада ҳуқуқий билимларга эга бўлиши тақозо этилади. Юқорида номлари қайд этилган қатор ҳужжатлар моҳиятини чуқур ўрганиш билан бир қаторда азиз Юртбошимизнинг қатор асарларида ҳам мамлакатимиз мудофаа қудрати, салоҳияти, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш нечоғли зарур эканлигига алоҳида эътибор қаратилиши замирида қанчалар улкан маъно мужассам эканлигини теран англашимиз лозим. Ватан ҳимоячилари деган улуғвор номга мамлакатимиздаги ҳар бир оила ва керак бўлса, ҳар бир фуқаро бевосита дахлдордир. Мардлик манзиллари саналмиш Ватан чегараларида мардона туришган йигитларимиз аввало мана шу оилаларимизнинг асл ўғлонларидир. Улар қалбида Ватанни қўриқлашдек муқаддас туйғулар ёшлигиданоқ оилада, мактабда, маҳаллада сингдирилган. Мардлар қўриқлайди Ватанни, деган улуғвор тушунча йигитларимизнинг вужудига ота қони, она сути билан киргани баайни ҳақиқат. Буни асрлар оша авлодларимиз беқиёс маънавий хазинасига айланиб келаётган эртаклардан тортиб бобокалонларимизнинг Ватан озодлиги йўлидаги мардона курашлари тарихидан ҳам билса бўлади. Ватан ҳимояси учун ҳар биримиз камарбаста! Оналар алласида фарзанди мард ва жасур ўғлон бўлиб улғайиши, юртига, элига содиқ бўлиши тараннум этилса, мактаб ва бошқа турли олий ўқув юртларида мураббийлар ёшлар қалбига Ватан туйғусини маърифат ила жо этмоқдалар. Шоирлар назмида ҳам ёш ўғлонлар қалбида она юрт учун керак бўлса қалқон бўлиш нечоғли шараф эканлиги ўз ифодасини топмоқда. Таъбир жоиз бўлса, Ватанни кўз қорачиғидек асрашга бел боғлаган ҳар бир ўғлон ушбу сатрларни ёдлаб олсалар арзийди. Севимли шоиримиз Анвар Обдижон “Аскарлар қўшиғи” деб номланган шеърида шундай ёзади: Ҳур Ватанга ўғлонмиз, Ҳеч бузилмас карвонмиз. Юртни асраймиз хавфдан, Сен сафдаю мен сафда. Таниқли шоир Хуршид Давроннинг “Авлодлар сурури” сарлавҳали шеърида шундай сатрлар кимни ҳаяжонга солмайди дейсиз: Ватан, Ватан, жон Ватан, Сенга фидо жон ва тан! Ҳар биттамиз Широқмиз, Ватан учун япроқмиз. Жалолиддин, Таробийдек, Душманни даф этамиз. Ўтрор, Гурганж деворидек Метин эрур сафимиз. Шоир Азиз Саиднинг “Чегарачи аскар қўшиғи” шеъридаги ушбу ажиб сатрлар Ватан сарҳадларида ҳушёр ва сергак турган посбонлар дилидагини ифода этгандек: Йўл берамиз, садоқатли Келсин дўст ҳам, қўшни ҳам. Ўтказмаймиз шум ният, Бирла келган қушни ҳам. Ватан туйғуси ҳар бир юртдошимиз қалбида нечоғли юксак бўлса, бу улуғ туйғу фарзандлар қалбига ҳам жо бўлаверади. Шундай экан, мардлик манзилларининг асл пойдевори сиз-у биз, оиламиз, маҳалла-ю қишлоғимиз, бир сўз билан айтганда шу муқаддас маконимиздир! Тўлқин ЭШБЕК |
|
"+" от:
|
![]() |
#244 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар (Давоми. Боши ўтган саҳифаларда) * * * Худо ва муқаддас динимиз душманлари “худо йўқ, дин афюн” дея бутун жамиятни зўравонлик билан заҳарлашганида қанча руҳан азият чеккандик… Худонинг қудратини қарангки, ғойибдан “суф” деган сўз келмасидан унга шак келтирган компартия тузум-пузуми билан асфаласофилинга кетди... Севгининг душманигина “севгига ишонмайман!” деб минғирлаб юради. Унга айтар гапим шу: “севги бўлмаганида қаёқдан туғилар эдинг?! Энди ўзинг эплолмаган бўлсанг, севгида не айб? Тириклик дунёсининг энг ноёб туйғуларини ўзида мужассам этган, шоиру санъаткорлар ижодининг гултожи бўлган буюк севгига тил теккизма!” Демократияга ҳуқуқий маданияти юксак кишигина етишиб яшайди. Ҳақ-ҳуқуқини билган одамнинг йўлига ҳеч нарса ғов бўлолмайди. Демократиянинг душмани эса “демократия йўқ!” деб қичқиради. Онги, савияси ҳаминқадарлар учун энг демократик жамиятда ҳам демократия анқонинг уруғидек кўринади... Худога эътиқодим, қалбим ҳарорати бўлган севги-муҳаббат, доим қанот бахш этгувчи ҳаққоний демократия бугун ҳаётим мазмунига айланаётганига шукрона айтаман! |
|
"+" от:
|
![]() |
#245 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Maktabda shundoq o`rgatishgan: “Darak gap, so`roq gap, undov gaplar bo`ladi...” Gap xaltamiz esa boshqa gaplar bilan ham to`lib-toshgan. Har bir gap zamirida olam-olam ma’no mujassam. BAQUVVAT GAP Baquvvat gap ekan-a, Belni qildi baquvvat. Ana shunday zo`r gapdan, Yurak olar ko`p quvvat. BAHOLAYDIGAN GAP Hamma qilgan ishingizni, Baholaydigan gap bor. Bittasidan diling yashnar, Boshqasi-chun kutar dor... |
|
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#246 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Цитата:
бу ижтимоий тузум, унга алоҳида "ҳуқуқий маданияти юксак киши" ўзича етишолмайди. Қойил. |
|
|
2 "+" от:
|
![]() |
#247 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
|
|
"+" от:
|
![]() |
#248 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
O`tkinchi hayot gap-so`zlarga limmo-lim. Ijobiy yo salbiy ma’no kasb etuvchi gaplar umr mazmuniga aylanmoqda. BAHONA GAP Qutulmoq-chun dashnomdan, Bahona gap qalqon-da. Misi chiqib qolsa gar, Keyin o`zing talqon-da… BAHSLI GAP Olimlar orasida, Bahsli gaplar bearmon. Yarmi amalga oshsa ham, Yurtga bo`lardi darmon. |
|
"+" от:
|
![]() |
#249 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар (Давоми. Боши ўтган саҳифаларда) * * * Нафи бўлса йиғлайверинг, бўлмаса нега кўзёшини “исроф” қиласиз? Дилбар шоир Шавкат Раҳмоннинг ушбу сатрларини ўқимаганмисиз: “Кўз ёшларинг сочаверма тунларга, Асраб қўйгил уни яхши кунларга”. * * * Илм ва ҳикмат соҳиби бўлган Оллоҳ бандасига энг олий неъмати – ақлни ҳар куни ёшига қўшиб беравераркан. Бугунги ақлим кеча йўқ эди… Эртага яна қандоқ ақл неъматидан баҳраманд бўларканман? Яратган эгам қанча ақл берса, шунча бахтли, бахтиёрман. Шайтон йўлдан урса, аввало ақлдан оздиришини унутма… |
|
"+" от:
|
![]() |
#250 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар (Давоми. Боши ўтган саҳифаларда) * * * Тузикроқ ёзиш қўлидан келмайдиган журналист “ҳақиқат йўқ” деб жар солади Улар ҳеч қачон ҳақиқатни топа олмайди... Ҳақиқатга одоб, фаросат ва билим билан интилиб эришиш мумкин! Ўлмас ижоди ила миллионлаб адабиёт мухлисларини ҳайратга солган устоз шоир ва адиблардан “ҳақиқат йўқ” деган беўхшов гапни эшитмадим. * * * Бошингга бало ёғилса, айбни ўзингдан қидир, деган гапга унчалик қўшила олмайман. Қафасга тиқилган қушлар ва гўзал жониворларнинг айби нима? Имом ал-Бухорий бобомни нега Бухородан қувғин қилишган? Мирзо Улуғбек бобом бошидан нега жудо бўлган? Мирзо Бобур бобом нечун “Ҳинд сори” юзланишга мажбур бўлган? Абдулла Қодирий, Чўлпон боболаримни қайси айби учун отишган? Боболаримнинг бошларига етган ўша ваҳшийларнинг авлодлари менинг ҳам қадамимни пойлаб юришган бўлса, нечун “айб”ни ўзимдан қидиришим керак? |
|
"+" от:
|
|