|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Кино, видео ... телевидение и все, что с ними связано |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 | |
![]() Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
![]() |
Цитата:
Агар яхши кўрсатувлар, лойиҳалар кўп бўлса телевидениемиз ўз-ўзидан ривожланади. Юқорида рақобат ҳақида айтдим, ТВ каналларимиз кучли лойиҳалар тайёрланишидан манфаатдор эмас. Агар манфаатдор бўлганида эди, турли танловлар ва шунга ўхшаш ҳаракатларни кўрган бўлардик. Энди асосий масала - вазиатдан қандай чиқилиши керак? Камчиликларни биламиз, лекин унинг ечиминичи?! ТВдаги вазиятдан, муҳитдан оз-моз бўлса-да хабарим бор, бир йилча унинг ичида юрганман. Шартнома асосида (ойлик маошсиз) ишлайдиган ходимлар кўпчиликни ташкил этади, уларнинг ўзига қайсидир йўл билан даромад топиш вазифаси қўйилган (гонорар, туширилган рекламадан фоиз ва ҳоказо). Савол туғилади: журналист ўзи ким - ижодкорми ёки ишбилармон? Кўрсатувига ҳомий қидиришга, уларни кўндиришга вақт сарфласинми ёки ижод қилишга? Ойликсиз ишлаганидан кейин муаммоли мавзуларни кўтариб чиқсинми ёки тижорий мавзуларга қўл урсинми? (Таъмагирлик, порахўрликка ўтиб олганидан кўра бу йўлни танлаганигаям шукр қилиш керак). Муаммони ҳал этиш йўли - ТВ продюсерларни тайёрлаш керак. Журналист лойиҳасига ҳомий қидиришга вақт сарфламасин, бу иш билан мутахассис - продюсерлар шуғуллансин. Яхши лойиҳаларни ажрата оладиган продюсерлар ТВда пайдо бўлса ўз-ўзидан қизиқарли кўрсатувлар юзага чиқаверади. Шунда кўрсатувларда фақат кимнидир мақтаб, тижорий усулни қўллашга мажбур бўлинмайди. Кинога оид кўрсатувлар сифатсиз филмларимизни аёвсиз танқид остига ололадиган бўлади (сабаб - кўрсатув молиялаштирилиши бошқа рекламалар ҳисобига бўлади). Шунда айни ҳамма ТВ кўрадиган кечки вақт маҳалида корейсча сериаллар ўрнини қизиқарли ва фойдали кўрсатувлар эгаллайди. Оффтоп: Нега қўшиқчиларимизнинг обрўйи ошиб кетди - сабаб бу йўналишда продюсерлар қаттиқ ишлаяптилар, катта сармоя айланяпти. Шунинг учун ҳам Сардор Раҳимхон ва Диас Раҳматов бир вақтда "хизмат кўрсатган" унвонини оляпти. Аммо, бу ишларнинг амалга оширилиши учун яна ўша - рақобат юзага келиши талаб этилади. Яъниким, хусусий телеканаллар ҳам юзага чиқиши керак. Ҳозир республика миқёсидаги хусусий каналлар юзага келишига техник имкониятларимиз ҳам етарли эмас. ТВ узатиш станциялари асосан давлат каналларини узатишга имкони етади, холос. Вазият 2015 йилдан ўзгариши мумкин. Ўша йилдан бошлаб бутун республикамиз бўйлаб ТВ рақамли тарзда узатила бошлайди. Рақамли ТВнинг битта асосий устунлиги - битта узатгич орқали 10дан ортиқ каналларни эфирга узатиш имкони юзага келади. (Бугунги кунда битта узатгич биттагина канални эфирга тарқата олади). Хуллас, янги ТВ-каналлар юзага келиши ва рақобат кучайишини кутиб қоламиз. Унгача жиддий ўзгариш бўлишига шахсан менинг кўзим етмайди. |
|
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
|