Цитата:
Сообщение от xshom
Сизлар (яъни журналистлар), тугридан-тугри булмасада, лекин асосий таргибот ишларини амалга оширингиз керак. Газетада катта килиб шунака баъзи бир жойларни "босиб" чикарсангиз, хар сонида янги-янги мисоллар, рукн учун ном хам тайёр "Нега саводсизлашиб кетаяпмиз", фикрни бепул бердим, хаётга тадбик килиш сизнинг кулингизда Албатта, бу иш осон эмас, бунака расмлар чиккандан кейин, бир-иккита, балки, ундан хам купрок телефон булар, билмадим, кийин булса керак, бу сохадан хабарим йук.
|
Бунда матбуотнинг ҳам айби кўп, лекин яна бир масала бор - бир-икки ёзган билан ҳеч таъсири, фойдаси бўлмаса газета ўқувчиларининг энсаси қота бошлайди. Таъсир бўлиши учун эса - юқоридаги фикрларимда айтганимдек, тил қоидаларини назорат қилувчи идора бўлиши керак. Шундай идора бўлса, журналистлар ёзиши учун қўпол қилиб айтганда "толк" бўлади. Ҳозир эса, марҳамат, борингда "Ёлки-палки" деган ресторан ёзувини танқид қилиб газетага чиқаринг. Бунга ўша муассаса раҳбарияти умуман эътибор бермасачи? Ҳеч нарса қилолмайсиз. Агар назорат органи мавжуд бўлса ва сиз ёзганларингизни тўғри деб ҳисобласа, ўша муассасани тартибга чақириб қўя олади. Ана ўшанда айтилган гаплар қоғозда қолиб кетмайди. Хуллас, шунақа томонлариям бор.