Машҳур араб адабиётчиси Асмуий бир куни йўлда кетаётиб эр-хотинга дуч келибди. Аёл ниҳоятда чиройли, эр эса хунук экан. Асмуий аёлига қараб:
Эй хоним! Шу ҳуснинг билан нега бундай хунук кишига турмушга чиқдинг. У билан қандай қилиб яшайсан? дебди.
Жим бўл, эй аҳмоқ одам! Нега ўйламасдан гапирасан?! Ким билади, балким эрим Аллоҳ таолонинг ризолигини топган кишидир. Жаноби Ҳақ унга мукофот қилиб мендек гўзал хонимни насиб этгандир. Балки менинг қайсидир гуноҳим учун Ҳақ таоло шу бандасига мени раво кўргандир. Биз тақдири Илоҳийни билмаймиз ва унга аралаша олмаймиз. деб жавоб бериди у.