|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#41 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Илинжи эриган дарахтлар титрар,
Жонга тухум очиб кетади ҳумой. Илтижо қилади бир ўксик қайғу: Сенинг хобгоҳингда уйғонайин, ой! Дилим саргардонлик туманларида, Беватан ватаннинг тушлари қаро, Орзунинг қабрида кўкаради дил, Зулматсевар ёруғлик аро. Қорачиқдан ернинг тубига қадар, Илдизлар эртаги жуда ҳам узун, Кунлар ҳам даштининг йўлчиси, магар, Юрак, биздан нима истар Чархидун?! Наволар қалқиган бир тонг кетармиз- Фанонинг ёдига мағрур ҳамда мард. Эй кўнгил, уфқлар кўзида қолур- Биздан сўнг ҳеч кимга етмаган бир дард. Кузак боғларидан кетармиз бир кун, Шамоллар ҳайдаган хазонлар мисол, Бу дунёни моҳга чўмдириб маҳзун? Биздан сўнг қолади муқаддас хаёл. Наволар қалқиган бир тонг кетармиз... |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#42 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Истама севгувчи дил, сен истаган ёр мандадур,
Ишқ уйида авлиё сотган қизил хор мандадур. Ўйнашур жон шуъласида умримни марги хазон, Ул хазон кафтида ёнган дўзахий зор мандадур. Дайри муғ савдосида май бўлса гар кўнгил қони, Ич, ғамим сархуш бўларсан майхона бозор мандадур. Ҳақ агар ошуфтадур, ошуфтадур жоним манинг, Мансури Халложда кетган соҳири дор мандадур. Қайғунинг эҳсонида ялдога ошиқ ой каби, Бумурод бахти ёпинган қайғучан аттор мандадур. Бефасл ўтган умр дарвозаси дард зангидур. Сўнгагим ичида ёнган беқалов қор мандадур. Бу кўнгул вайрон этилган чорасиз ишқ шаҳридир, Сен хиёнат тошин отган Каъбаи- ғор мандадур. Ўлдиму, икки кўзим қабрим бўлиб қолди менинг, Руҳлар орзусидаги безовта мозор мандадур. Гарчи, жаннат қайғуси этмас мани девонаҳол, Бир ёруғ қайғу ўзим, аросат девор мандадур. Сен ғуломсан, қисмати Шайхи Саънон сандадур, Ҳур бало даштидаги ул зулфи зуннор мандадур. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#43 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Ўтажакман бу дунёдан,
Дунё мандан ўта билмас. Роҳиба – ой, роҳиб – хаёл Мани бунда тута билмас. Мен ўтарман, мунгли-мунгли Манимдан сўнг кўзлар қолур. Ўтарман кўксим аролаб, Ергача илдизлар қолур. Мен ўтарман бир тун каби, Тошга тўла излар қолур, Ўтажакман бу дунёдан. Дунё мандан ўта билмас, Роҳиба – ой, роҳиб – хаёл Мани бунда тута билмас... |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#44 | ||
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Кузак баҳор,
Атиргул ой, Севги гадой, Дил лолазор Бўлмоқчи эди. Дарахт шамол, Қайғу беҳуш, Хазон аёл, Айрилиқ туш Бўлмоқчи эди. Замин осмон, Хўрлик камон, Фалак қароғ, Зулм тупроқ Бўлмоқчи эди. Улар нима билди Билмадим. Мен Ҳалима- бўлолмадим. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#45 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Хазонни ҳайдайди шамол қамчилаб,
Хазонли шамолдан тўкилдим ажаб. Тугайман бир куни мен ҳам томчилаб, Ёмғир йиғлаётган сизму ёки мен. Видо зулматида нур бўлгим келди, Ҳақнинг жаннатида ҳур бўлгим келди. Онам қабрин силаб ўлтиргим келди, Ёмғир йиғлаётган сизму ёки мен. Ёлғон парвоналар кетди ёнимдан, Ишқ дарахтини боқдим қонимдан. Ғийбат ситамлари ўтиб жонимдан, Ёмғир йиғлаётган сизму ёки мен. Соғинч авроқидан дафтар тутарман, Кўнгил ғаш эртадин, ғазар кутарман. Йўл бўлса бир ишқли кўздан ўтарман, Ёмғир йиғлаётган сизму ёки мен. Боқсам, ғаёт гули гулгун хатарда, Мани ғам шамоллар ҳайдар саҳарда. Чечаклар кўнглидай, сиғмай шаҳарга, Ёмғир йиғлаётган сизму ёки мен. Кўнглимнинг уйида бола очар ҳам, Тушунинг бор умрим унга берсам ҳам, Энди бу дунёга қайтмайди онам, Ёмғир йиғлаётган сизми ёки мен. Сархуш тупроқ менинг очмоқда фолим, Дарахтлар қонида оқар хаёлим. Жисмимни ашк ила ҳорган кулолим, Ёмғир йиғлаётган сизми ёки мен. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#46 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Дардзода кузакнинг маҳрами юрак,
Сени айро этиб видоваш тандан. Бугун хазонлардай кезаётирман, Эртага хазондай кезмоғим қайдан. Қандай кечар экан кечмас кунларим, Видо боғларини ораладим ман. Қисмат дафтарига машшота янглиғ, Қирқта афсонани қораладим ман. Бари туш, бари туш, бекор бариси, Юракни юракка уриб синдирдим. Томирдаги лойқа эҳтиросларни, Қадим ҳакимадай тиниб тиндирдим. Қушларим, майсалар-дугоналарим, Синган юрагимни йиғлаб теринглар. Эртага қайтмасам олис тушлардан, Исмимни шамолга боғлаб беринглар. Бунчалар сўникдир видо боғлари, Тўкилиб бормоқда жонимми, майин. Хазондай қайғули, бесас учаман, Видо боғларини кезганим сайин. Ҳомиладор осмон кўзлари ёруғ, Мен унга мангу руҳ элтаётирман. Кўксимни куйдирган бир олов билан, Маҳдуд тун оралаб кетаётирман. Дарахтлар, сиз мени қучоқланг маҳкам, Токи мени излаб топмасин дунё. Дардзода кузакдай тўлиб оқай бир, Ахир мен Ҳавоман, ахир мен Ҳаво! |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#47 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Мен биламан қайсидир бир кун,
Тупроғимни учирса шамол. Гардим қўниб япроқларингга- Эй гул, сенга келаман малол. Пари теккан аёлдек- руҳим. Боғлар аро кезса хаста ҳол- Ва тўзғитса хазонларингни- Кузак, сенга келаман малол. Куйга солиб ғамгин ёдимни, Куйлаганда беназир ҳилол. Тушингизга кириб сўрсам ҳол, Дўстим сизга келаман малол. Давраларда номимни айтиб, Сўзлаб қолса кимдир тилда бол. Ўшанда ҳам тинчингни бузиб- Ағёр, сенга келаман малол. Қайлардадир бахтим ўғирлаб, Яшаётган эй, масрур Аёл... Эрингизни ёш тўла кўзи- Фақат сизга келмасин малол. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#48 | ||
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Қўшни аёл менга нолиди бир кун:
Жуда ёмон экан аламу фироқ. Раҳматли эримни ўйлайвергандан, Қаранг юзларимда кўпайибди доғ... Тунда ой шивирлаб сўзлади менга: Кимлар нима деса десину бироқ. Қадим муҳаббатдан қолган ярадир, Менинг ой юзимга соя солган доғ... Кузнинг вазмин ва ҳақ қадамларидан, Боғларнинг бағрига тушганда титроқ. Кўраман тўкилиб тушаётганинг Дарахтларнинг маъюс қалбидаги доғ... Неча йилки сенга илҳақ яшадим, Азобим эски-ю, хаёлим янги. Менинг юрагимда қотиб қолган доғ- Сенинг кўзларингга ўхшайди балки... |
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#49 |
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Илоҳий фасл
Қирқ икки баҳорнинг ўлигин судраб, Куннинг пешонаси теккан тунга ҳам Етиб келдим... Қора калавасин ўгирарди ғам, Совуқ деразага қанотин уриб, Иссиқга талпинган қуш хотиридан Баҳорни қалбимга кўчиргим келди. Тун қоронғу эди, хотир адашди, Жонимга қамалиб олган гулханни Қушнинг кўз ёшида ўчиргим келди. Аммо хаёлимдан чўчиб кетган қуш Тунни бир силкитиб, жим учиб кетди, Туннинг елкалари ботган истакнинг Руҳи мен етмаган кунлар орзусин Етаклаб олди-ю, фанога етди. У тун бедил эдим, туйиб нафасин, Бухорога кетиб қолган дилимнинг. Мен ёлғиз сирдоши бўлдим бу кеча Кўзларимга хуштор ўлимнинг. Нигоҳимга солиб юпатдим, Яланғоч дарахтлар талвасасини. Тингладим қорларнинг остида қолган Унут қабрларнинг ҳикоясини. Туннинг хаёлига кириб борардим, Қушнинг хотирида қолган баҳорнинг Янчилган, эзилган излари билан. Ҳаёт чеҳрасига лоқайд боқардим Ўлимнинг ҳуснидан қамашган Ақлнинг кўзлари билан... Парвардигор эса айлантирарди Кўҳна чархни оҳиста бедор. Қишнинг ўртасида чайқалар эди Бағримда солланган лолазор. Қирқ икки йил олдин ишқдан йиғлаган Малакнинг кўзидан тўкилган эдим. Ё Оллоҳ, тқкилган бир томчи сувдек, Тупроқлар остида ўчарму ёдим?! Мен излаб яшадим, билмайман, нега, Капалак тушидан ортган саҳарни. Ёрнинг кўзларига яширдим қай кун, Қиёматдан келган мискин хабарни?
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#50 | ||
MTRK
редактор, поэтесса
Сообщений: 75
+ 22
178/73
– 0
0/0
![]() |
Ўшанда...
Чиннигул баргида ухларди соғинч, Ўшанда тошларга дўст эди кўнглим, Ўшанда айрилиқ тароватини Ҳали англамасди бокира ўлим. Ўшанда зардоли гули силкиниб, Болари тилидан тотар эди бол. Шамол ўанотидан нур игнасида, Фитна ҳижобини тўқирди висол. Ўшанда... Беда гулларининг мўмиё ҳиди Юлдузларнинг синган дилин ямарди. Қоронғу ваҳшатни жодулаб қамар Ёғду зиндонига қамарди. Ўшанда хаёлнинг рангида уфў Малика дунёга кийдирарди тож. Масъум гуллар шудринг томчиларида Кўнгил боғларига тўларди хирож. Ўшанда, тонгда эмизарди бизларни қуёш, Ҳовлимизда ўсган майсаларни ҳам. Сўнг эса... Атиргул тушини кўзига солиб, Бизнинг кўнглимизни юварди онам. Ўшанда, жонга яқин офтобрўяда, Эски чўпонини остига тўшаб, (соялар ўуёшга берганда салом) Девор остидаги чумолиларга “Ушшоқ”ни хиргойи қиларди бобом. Ҳаёт қўйнидаги ҳар битта дарахт Мен билан қўшилиб китоб ўқирди. Бибимнинг ҳидини ўғирлаб олган Ўғри олмагуллар анбар тўқирди. Ўшанда тасаввур мўйқаламида Шамол чизар эди баҳор нафасин. Шодон ўийўирарди ариқчада сув Тинглаб илдизларнинг дилором сасин. Гулбута остида сочларин тараб Гулданми, ойданми келган парилар, Жунун водийсида адашган дилни Гулхан оғушига чорлаб куйларди. Парилар овозин сеҳридан сархуш, Жийда дарахтлари ойни ўйларди.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
|