Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Haqiqiy ilm kishisining ko'ziga ilmdan boshqa narsa ko'rinmaydi.
|
Оиласичи? Биламан бу пора олишга асос бўла олмайди. Лекин ўша пора олган домла баҳосини қўйиб бермасаям барибир баҳосини олиб "қизил" диплом оладиган талабалар керагича топилади. Зачеткасида битта фандан умуман баҳо қўйилмаган талаба ўқишни битириб диплом олганини кўрганман.
Бизнинг университетда химиядан битта ўқитувчи бўлган экан. Ўша пайтдаги ректорнинг аёли экан. Шун даражада қаттиққўл экан-ки унинг дарси бор куни энг безори талабалар ҳам оқ кўйлак, қора шимда галстук тақиб келишаркан. Битта бойвачча талаба химиядан баҳосини ололмай шахсан ректор(!!!)ни "танка" сифатида бошлаб кирган. Шунда ўқитувчи эри(ректор)га қараб "Сиз менга уйда эрсиз. Бу ер эса ишхона. Ишхонадаги ишимга асоссиз аралашманг" деган экан. Ўша ўқитувчи битта факултьтет биноси ёнидан ўтиб кетаётганда баҳосини ололмай юрган талабалар бошига 5 этаждан ғишт ташлашибди. Бахтига ғишт оёқларининг остига келиб тушибди. Ўша куни ариза ёзиб ишдан бўшаб кетган. Лекин барибир ўқимаган талабага баҳо қўймаган экан. Бу воқеа биз ўқишга киришимиздан бир йил олдин содир бўлган экан.