|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#471 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Бундан етти-саккиз ой аввал форумда ушбу темани очаётиб, бу қадар бирлик, яқинлик шаклланишини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Тўй куни даврани тўлдириб, ўйнаб-кулиб юрган форумдошларни кўриб, ушбу тема очилганига раҳмат девордим ўзим ҳам.
Хуллас, тўйда иштирок этган барча дўстларимизга бирдек миннатдорчилик изҳор қиламан. Барибир дунёда эътибордан, оқибатдан, меҳрдан азиз, ёқимли тушунчалар бўлмаса керак деб ўйладим. Хуллас, тўй таассуротларини ўртоқлашиш, баҳо бериш унда иштирок этган меҳмонларимизга тан. Аммо, уларнинг кўнглини етарлича ололдикми-йўқми, меҳмондорчиликни қанчалик жойига қўя олдик – мана шунақа хадиклар халиям хаёлни тарк этгани йўқ. Энди келинг, баъзи қизиқ жиҳатларни ўртоқлашсам... Тўйдан бир кун олдин уйдаги югур-югурлардан чарчаб, бизга яқин жойлашган холамникида тунадим. Аммо, уйқу қаёқда? Саҳардан ҳаммани ошга кузатиб қўйиш, 12 км олисдаги келиннинг хонадонига бориш учун машиналарга меҳмонларни тақсимлаш керак ва хок...Атроф ёришмасдан туриб, яна уйга қайтдим. Шу пайт кўчамизда бир Матиз кўринди. Чироқлари билан кўзни қамаштириб, машина шундоқ ёнимга келиб тўхтади. Олд ойнадан кўзойнакли бир киши мурожаат қилди. -Кечирасиз, Шоди акани уйи қайси бири? Дадамнинг исмини сўраган бу одамни ғира-ширада танимаган эканман, овозидан билдим. Қарасам, ўзимизнинг Беҳзод Саидов! Рульда эса Жаҳонгир Хаитов! Умримда бирон марта ҳам кўришмаган одамим энг қувончли кунимда шерик бўлиш учун 700 чақирим йўл босиб келганига ишонгим келмасди. Хуллас, эрта тонгдан кайфиятим шунақангги кўтарилди-ки... Тўйга ҳаммадан олдин, аниғи, бир кун аввал Ҳусниддин Ато етиб келдилар. Аммо, ўзлари қандай қабул қиладилар билмадим-у, менга роса обрў олиб бердилар-да ўзи ҳам. Тўйдан кейинги миш-мишни эшитинг – “Нима эмиш, Ҳусенжон тўйига атайлаб Тошкентдан 200 долларга расмчи олиб келган эмиш!!!” Мана шунақа... тўй пайти қариндошлар ёнимга келиб қулоғимга шивирлайди: “Айтинг, анави расимчингиз бизларни ҳам битта расмга олсин!” Мен эса тушунтириш билан овораман: “Ҳой биродар, у киши расмчи эмас, тўйга Тошкентдан келган меҳмон, ахир, меҳмон”. Ишқилиб, Ҳусниддин ака, сиздан миннатдорман! Тўйни тарихга муҳрлаб бердингиз... аммо, шу ўзингиз ўтириб, тўйда у-бу нарса еб олдингизми? Мана шу савол мен учун қизиқ бўлиб турибди! Тўйдан олдин Тошкентдан кимлар келишини суриштира бошлашди. Мен эса санай бошладим – курсдошлар, хамкасблар, собиқ ҳамкасблар, форумчилар.... Шу ерга келганда акам гапимни бўлди? - Нимачилар? Форумчилар дейман-у буёғини қандай тушунтирсам экан деб каловланиб қоламан. Форумда хар хил мавзуларда фикр алмашамиз деб гапни бошласам, “Қандай сайт?, Қаерда?, Қанақа бўлади у” каби давомли саволлар қуршовидан қочиб, қисқагина жавоб бердим – “Улар иш юзасидан ҳамкорларимиз!” Бу жавоб учун маъзур тутасизлар энди. Аммо, ундан қизиғини тўй ўтгач эшитдим. Яқиндон бошлаб биздаги туман телеканали орқали Форум ТВнинг кўрсатувлари ҳам эфирга берилиши йўлга қўйилган экан. Форумчилар деган гапни эшитган бир жияним меҳмонларни Форум ТВ дан келишган бўлса керак деб тушунибди. Нуқул олдимга келиб шу канални мақтаса денг... Тўй пайти ўртакашга форумчиларга ҳам сўз беринг десам, нима деб чақирай? деб қолди. Ахийри тўйда ўтирган ҳолда қоғозга ёзиб бердим – “Uforum виртуал хамжамиятининг энг фаол аъзолари номидан....” . Аммо, ёзганларимни ўртакаш ҳам боплади - Юфорум эмас, Йўфорўмдеса бўладими... Умар ака бошчилигидаги ZiyoNETчиларга эса гап йўқ. Даврадаги энг шўх рақсларнинг муаллифи шубҳасиз улар бўлишди. Хуллас, шунақа гаплар... Яна бир карра барчага раҳматлар айтаман. Эътибор ва ажратган вақтингиз учун ташаккурлар! Яхши кунларингизда хизмат қилиш бизга ҳам насиб этсин! |
|
|
Ответить |
|
|
#473 | |
![]()
Сообщений: 589
+ 1,042
486/242
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Доим ўрнингиз билиниб турди. Омон ака айтганидай Ҳақиқий бахт нималигини тушуниб етдизми ишқилиб?
|
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#474 |
|
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993
1,466/628
– 253
99/50
![]() |
Cизларга хавасим келаяпти. Умуман бир-бирини танимаган инсонлар бирга ултириб ош килаяпсилар, туйларда иштирок этаяпсилар, илик гапларни айтаяпсизлар. Вахолангки бошка мавзуларда "ит-мушук" (хазил) булиб гап талашсаларинг хам. Койил, гап булиши мумкин эмас.
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#475 | ||||||
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
Форум ташкилотчиларига рахматингизни айтинг ![]() Цитата:
Ўзимча мен кутиб оламан десам, Беҳзод билан Жаҳонгир ака бизни кутиб олишди ![]() Цитата:
Оффтоп: Ҳусниддин ака ҳам менга шундай дегандилар, -"Ҳусенга нархини айтаверсаммикин ёки ўзи кўнглидан чиқариб бераверармикин, нима деб ўйлайсиз?" ![]() Ҳусниддин акадан ҳаммамиз миннатдормиз! Цитата:
![]() Цитата:
![]() Цитата:
Оффтоп: Конкрет хизмат қиласиз ![]() Сизларга ҳам рахмат, шунчалик илиқ кутиб олиб, чиройли меҳмондорчилигингиз учун! |
||||||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#479 | |
![]() |
Цитата:
![]() Беҳзод Саидов: Жасурбек Уринбоев бизни кутиб олмокчи эдилар, лекин биз уларни бопладик. Калай, буларкан кутиб олиш, лаббай? |
|
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|