Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Махаллада яшовчилар руйхатини тузиш туман ХТББ томонидан укитувчига юклатилган мажбурият булиб, укув йилининг бошида- сентябрда ва уртасида-январда амалга оширилади(микро участка дейилади). Унга кура ахоли руйхати тузилиб мактабда ёки коллежда укийдиган укувчилар, болаларнинг сони ва руйхати тузилади.
|
1) Фақатгина ўқувчиларнинг рўйхати олинмайди-да. Хонадонда яшовчи ҳамманинг паспорт сериялари ҳам ёзилади. Кимдир эшигини очади, кимдир очмайди. Кимдир эшигини очиб ҳужжат талаб қилади. Табиийки ХТБ ўқитувчиларга "ҳамманинг паспорт маълумотларини сўрашга ҳаққи бор" деган ҳужжат бермайди.
2) Фараз қилинг. Битта ўқитувчига 2 та 4 қаватли домни топширишди. Ҳар бирида 48 тадан хонадон бор. Иккала домда ҳеч бўлмаса 60 та ўқувчи бўлади. 60 та ўқувчи 25 та мактабда ўқийди дейлик. Бу ёғини ўзингиз ҳисоблаб олаверинг. У ҳолда ўқитувчи қачон дарс ўтади?