Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.05.2009 15:32   #41  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Таъзия

Ҳаммаси бирдек тартибда эди. Билмадим, бу тартиблар қачон вужудга келган-у, бир бутун кетма-кетлик касб этгунига қадар яна қанча вақт ўтган экан? Баъзида ўйланиб қолардим, биз қандоқ бахтли авлоддирмиз-ки, тайёрга айёрмиз! Бизгача яшаш тартибимиз, дунёга келишимизу-кетишимиз билан боғлиқ урф-одатлар ҳаммаси ўйлаб топиб бўлинган. Буёғига биз ҳам ўрганиб, шуни илиб кетсак, кифоя.
Тартиб-ки бу, темирдан мустаҳкам. Маромига етказиб қизитсанг, темир-ку эрир – ҳохлаган шаклингга кирар. Аммо, бу тартиблар...
Тартиб-ки бу, манаман деган тартибни бузгувчилар унинг олдида буйсуниқ. Бутун бир мамлакат тартибларини ўзгартиришга қодирлар бор-ки, шунга келганда тиши ўтмайдир. Бу тартиблар бирон мактабда дарс ўтиб, ўргатилмайди. Бу тартиблар олийгохда илмий мухокама килинмайди.
Тартиб-ки бу, ўрганиш учун устоз керак эмас!
Етти яшарлигида - бувиси дунёдан ўтган кун, бошига дўппи кийгизиб, белбоғ боғлашганида, бугун байрам экан-да деб қувонган невара оз эмас, кўп эмас, атиги бир йилча фурсат ўтиб, тасодиф яна бирон таъзияга дуч келса, беихтиёр ўзи бориб тўнчасини кияди, белбоғини илади.
Секин-аста кўз пишиб бораверар экан. Поччамнинг вафоти ҳақида хабар келганида негадир фавқулодда бирон ҳолатга тушганим йўқ. Дўхтирлар айтганидек, руҳий таназзулми, шокми, кутилмаган зарбами, хуллас, ҳеч нарса бўлгани йўқ! Ваҳолангки, бегона эмасди - холамнинг эри, тўртта девдай сумбатли ўғилларнинг - холаваччаларимнинг отаси эди. Ўғли йўқлигини билдирмай, бобом билан бувимнинг қора кунида яраган, қабрга ўз қўли билан қўйган ичкуёви эди. Борсам, ҳарна “Келқани, божамнинг Тошкандаги ўғли” дейишни унутмасди.
Эшитдим-у, шунчаки, кайфиятим тушиб кетди. Ишга камида уч кун чиқолмаслигимни, йиғилиб қоладиган топшириқлар роса бош оғриқ бўлишини ўйладим. Боя айтганимдек, таъзиянинг бузиб бўлмас тартибларига, айниқса, биров келганида бўкириб йиғлаш жоизлиги ғашимни келтираверди. Уч кун кўзларга азоб бериб, ёш оқизиш ғами малол кела бошлади. Ўз-ўзимни уруша бошладим – шунчалар тошбағирмисан? Бегона эмас-ку дея ўзимни ўзим ғам-қайғу уммонига ғарқ қилишга мажбурлай бошладим.
Тартиблар ўз ишини бошлаганди. Ҳовлига кириб борар эканман, аллақачон қудуқ ёнида тобут – нарвон ҳозирлаб қўйилган. Ҳассакашлар учун кимдир дарров ҳафсала билан йигирматача терак шохларидан йўнибди.
Ҳаммаси, ҳув ўша бобом билан бувим ўтганида-қа каби сценарийда эди. Додлаб кириб бордим, илк дуч келган холами, аммами кимдир бўйнимдан қучоқлаб уввос солди. Қўшилиб йиғлайсан, кетма-кет икки-учтаси билан шу алпоз йиғлашасан. Кейин жимгина эркакларнинг сафига бориб қўшиласан. Бир муддат сукутдан сўнг шивир-шивирлар бошланади
-Анави олма дарахти бу йил яхши хосил тугибди-а…
-Ўғли кўринмайди…
-Карим, молларни суғориб, келдингми, ишқилиб…
-Жанозага хали уч соат-ча бор экан, кейинрок келсамчи-а?
Қаёқдандир мулла етиб келди. Эсладим, ўн йилча олдин бувим оламдан ўтганида ҳам худди шу келганди. Кела сола, айтган гапи - “Мархумнинг қавми-қариндошига айтинглар, овоз чиқариб йиғлаш - макрухдир” дегани бўлди. Ўн йил аввал ҳам шу сўзлар айтилганди. Ўшанда мўйловлари сабза ура бошлаган муллача бу гапни секингина, катталардан бирини чақириб, шивирлабгина айтанди. Бу гал эса соқол қўйиб олган, хув ўша гапини ҳам аввалигдек кимгадир қўрқа-писа шивирлаб эмас, буйруқ оҳанггида, ичкаридаги аёлларга-ча етадиган тарзда томоқ қириб айтди.
Ҳеч нарса ўзгармаган. Туғилишу ўлиш тартибига қўшилиб, қишлоқ аҳлининг ўйу-ҳаёллари ҳам бирдек қотиб қолгандек. Ўша-ўша ҳиссизлик, ўша-ўша тошбағирлик…
Бугун ҳиссизликка, тошбағирликка кўниккан бўлсам-да, ўша ўн йил аввал бувим ўлганида бунга чидолмагандим. Бувимни қўйиб қабристондан қайтган маҳалимиз кутилмаганда ҳовлида ивирсиб юрган тўртала холаваччам ҳам кўринмай қолганди. Уёқ-буёққа тикилиб излай бошладим. Йигирмадан ошиқ неваранинг ҳаммаси бор-у, негадир шу тўрталаси йўқ эди. Ундан-бундан сўрадим – ҳамма елка қисди. Поччам эса ҳозир келишади деди-ю, ўзини сўридаги чоллар орасига урди.
Ваҳолангки, шу тўртала бўламнинг ўша дамда менга бирон кераги ҳам йўқ эди. Аммо, бувимнинг таъзиясида ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ улар бел бойлаб, уй эгаси сифатида келган-кетганнинг олдида туриши лозим эмасми-ди? Худбинлик сабабми, излашни бошладим. Йиғлаётган аёллар орасидан холамни имлаб чақирдим-да, ўғилларини сўрадим. Холам ҳам кўзларини алланечук пирпиратиб, билмаганга олди.
Кечки пайт онамга ёрилдим.
-Жаноза тугаши билан жиянларингизни ҳаммаси ғойиб бўлди.
-Ишинг бўлмасин, сени! - деди онам ун тўла косада шам ёқар экан, - Сасингни ичингга ют. Темир йўл вокзалга икки вагон ёғоч келганмиш. Шуни туширишга кетишди. Вақтида бормаса, бошқалар туширар экан.
-Кейин каттагина пулдан қуруқ қолишади!? Шунақами? Одамлар нима дейди, мана булар ҳозир бувисини ерга қўйиб, қабристондан тўғри ишга келяпти демайдими? Қандай қилиб қутулишни билмай юришган экан-да, демайдими?
-Жим бўл дедим-у сенга!
Зарда қилиб чиқиб кетдим. Тўғриси, онамдан бошқага зарда қилолмасдим ҳам. Поччамни ҳам, холамни ҳам кўришга кўзим бўлмай қолди. Лекин, овоз чиқариб бирон сўз айтишга ботина олмадим. Хаддим сиғмади, қолаверса катталар кўра билатуриб, жим турганидан кейин.
Бувимнинг сўнгги кунлари ёдимга келди. Эти суягига ёпишган, муштдеккина бўлиб қолган момомниннг олдига ўшанда онам бериб юборган ҳали ҳовури уфуриб турган чучварани қўйгандим. Катта холаваччам дастурхоннинг ёнига чўккалади.
-Барибир еёлмайдилар... – дўриллади у ва “Тўғрими момо?” дегандей бувимга тикилди.
Бувим ҳам бир чучварани шахд билан олиб, оғзига солди-ю, чайнаб-чайнамай юта қолди. Назаримда, егиси келаётганди. Лекин, бор мадорини ишга солиб, товоқни бўламнинг олдига сурди. Егин демоқчи бўлиб, аланималарни ғудурдади. Шуни кутиб турган эканми, бўлам ҳам икки дақиқага қолдирмай товоқнинг тагини ялаб қўйди. Ўлар чоғида ҳам борини невараларига илинган бувимга ачиндим. Меҳрига лойиқ зарра бўлса-да жавобни тириклиги уёқда турсин, ўлганидан кейин ҳам ололмагани алам қиларди.
Орадан оз ўтмай, бувимнинг еттиси бўлди. Элу юртга ош дамланди. Биз неваралар эса хизматда. Бирин-кетин одамлар оқими кучая бошлади. Югур-югурлар бошланди. Бу гал бояги тўртала бўламдан фақатгина биттаси уёқ-буёқда тимирскланиб юргани ортиқча эътиборимни жалб қилмади. Билардим-ки, яна вагон-вагон ёғоч келган. Поччам билан холам сал инсофга келган шекилли, болаларидан биттасини олиб қолишибди.
Ниҳоят тушда ош сузилди. Биз неваралар елиб-югуриб ош таший бошладик. Қўлма-қўл келаётган ошни бирин-кетин дастурхонларга қўйиб чиқиш менинг гарданимда эди. Ош қўя туриб, қатор охирларига келганимда кўзим уч йигитга тушди. Одамлар орасида, чанг-тўзонга ботган ҳолда, эндигина етиб келган чоғи халослаб нафас олаётган бу учала йигит ишини вақтинча тўхтатиб, тушликка келаётган суюкли бўлаларим эди. Учаласи ҳам олдиларига ош келишини кутиб турарди.
Ош қўяр эканман, тилимни тийиб туролмадим. Атрофдагилар ҳам эшитди чоғи, товоқни тарақлатиб қўйдим-да:
-Келиб овора бўлибсизлар-да, айтганларингда, ўзимиз обориб берардик, -дедим захархандалик билан.
Шундан сўнг, холам билан ҳам, холаваччаларим билан ҳам қизиқмай қолдим. Йилда бор-йўғи икки-уч бора қишлоққа келсам-да, негадир шу холамникига боргим келмасди. Тўртала бўламнинг менга ҳам кўзи учиб тургани йўқлигига ишонардим.
Мана, шундан кейин ҳам қанча сувлар оқиб кетди Орадан ўтган ўн йил ҳаммани ўзгартиришга қодир бўлса-да, шу мўъжазигина қишлоққа келганида кучи етмаган назаримда. Ўша ҳовли, ўртада бобомнинг отасидан қолган қари тут, ўша одамлар. Аммо, бугун улар бошқа марҳумни - поччамни сўнгги манзилга кузатишга келишганди.
Э-воҳки, назаримда яна бувимнинг таъзиясидаги ҳолат такрорланаётгандек эди. Атрофга тикилиб негадир тўртала бўламни ҳам тополмай қолдим. Боя эътибор бермабман, йиғлаб кирганимда ҳам пешвозимга жиянлар эмас, холам ҳамда поччамнинг мен тенгги укаси чиққанди. Яна онамнинг ёнига бордим.
- Жиянларингиз қабр қазишга кетганми, дейман?
Онам иззилаб йиғлаб юборди.
-Тўртталасини ҳам поччанг қўярда-қўймай бир ой бурун ишлашга Россияга жўнатганди. Кутилмаганда ўлиб қолишини ким билиб ўтирибди. Мана энди биронтаси ҳам йўқ.
Жимгина атрофга назар солдим. Қудуқдан сал нарида эса бояги теракдан йўнилган хассалардан тўрттаси эса эгасини кутиб турарди. Тўртагинаси!
Ортиқча хайрон қолмадим. Мен ҳам қишлоқ аҳли каби ҳиссизликка, тошбағирликка кўникиб бўлгандим.

Ҳусен ТАНГРИЕВ
Ответить 
Старый 12.05.2009 12:14   #42  
uParty Member
Аватар для Umida Shodiyeva
Оффлайн
академический лицей
Сообщений: 305
+ 1,132  424/181
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Toshkentga sayohat

Toshkentga kelganmisiz, Toshkentda bo`lganmisiz,
O`zbeklardek ajoyib xalqni siz ko`rganmisiz.
Kelib qolsangiz agar, bo`lib qolsangiz agar,
Kirasiz mahallaga, to`yasiz mahallaga.
Mahalla bu mahalla oshlargadir to`yxona,
Otang, onang mahalla topganing ham mahalla.
Tog`risida nonvoylar sotarlar nonni maqtab,
Bozorida polizchi tarvuzni sotar charxlab.
Butalar orasida o`tirishar kampirlar,
Nariroqda choyxona bir choy xo`playdi chollar.
Bomdodda bir tuslanar ko`chalar go`yo chinni,
Erinmasdan kelinlar ado etar burchini.
Subxdan so`ng hamma shoshilar yumushiga,
Kattalar o`z ishiga, bolalar o`qishga.
Jajji-jajji qizlarjon qoshga qo`yarlar o`sma,
Momolari siqadir, deydilar, “yo`lni to`sma”.
Bolalarchi varrakni yetqizay deb samoga,
Yalinishar varrak deb ham otaga, boboga.
O`yin qizigandan qizir, bo`ladi shovqin suron,
Hoy buzma sen o`yinni, qilma hecham to`polon.
Beshtosh o`ynashar goho, goho o`ynashar futbol,
Ana qara hozirgina Ali urdi bitta gol.
Chillak ham o`ynaydilar, berkiniub quvlaydilar,
Anhorlardan suv ho`plab, yuzlarni ho`llaydilar.
O`rik gullagandan so`ng bo`lar albat dovuchcha,
Ey G`avi olgin tezroq, menga ham ber bir hovuchcha.
Yelkasiga sochini ikki o`rigan qizlar,
Bolalar tortkandan so`ng tihirlik qilib yeg`lar.
Mahallada, ko`cha kunlar shunday o`tadi,
Agar Navro`z kelsa haqiqiy to`y bo`ladi.
Qilinar katta hashar, ahir elga yarashar,
Oqlanadi daraxtlar hamma bunga qarshar.
Ekilar, nihol, ko`chat, airiqni kirdan bo`shat,
Daraxtlarni birma-bir shoxini yaxshi tuzat.
Gullar ekkin yo`q demay, oq, qizil ek erinmay,
Rayxonni ham ek shu dam hidi keladi tinmay.
Kattalar yeng shimarib boshlasa bug`doy yuvish,
Bolachalar boshlaydi, kichik toshni qidirsh.
Bug`doy ham unib bo`lar, toshlar ham jamlanar,
Katta qozon olinib, sumallaka shaylanar.
Sumalakmi, sumalak tegadi hammaning qo`li,
Mahallako`y beradi unga mehru nurini.
Shunday qilib tong sahar pishadi sermalakxon,
Ochilgach hamma quvnar besh tashla, ey o`rtoqjon.
Chap qo`shniga bir kosa, o`ng qo`shniga bir kosa,
Yotib qolgan Raxima buvijonga bir kosa.
Ha, aytgancha kelinlar ko`k somsadan ham soling,
Borib darrov xolaning xovlisin siz supuring.
Ahir, bayram el-yurtda, qolmasin u hech chetda,
Bahra olsin Navro`zdek aziz bayramdir yurtda.
Qolmas, hech kimsa yolg`iz, barcha bo`lar mujassam,
Bunday bayramlarda xalq yeg`ilar jamuljam.
Kattayu kichik bo`lib keladi “Xayit” bayram,
Tayyorgarlikni ko`rib og`zingiz ochilar hang.
Xayit isi kelsa bas boshlanar uyda hashar,
Bu damda oilaga inoqlik ko`p yarashar.
Oynani, art Muxlisa, gilam yuvamiz qani,
Abdulloh sen yordamlash o`tinlar bo`lsin nari.
Ey kichkina Alijon iflos qilma yo`lakni,
Hozir keladi bobom ishni ko`rasan hali.
Otajon, siz boqqa, bir nazar tashlab qo`ying,
Onajon, jon onajon, yangi ko`ylak tikbering.
Menga atlasdan tiking, singlimga bo`lsin adras,
Ukalarimga beqasam, hamma qilsin bizga havas.
Xayitdan bir kun oldin bo`lar arafa kuni,
Shu kuni savzichining, ishida bo`lar unumi.
Hamma damlar palov, osh, pishirilar bo`g`irsoq,
Asal qo`shib qil chakchak, o`ramani tezroq och.
Yupqani qilma qalin nomiga bo`lsin monadn,
Oshga mayiz, nohatni solish unutma faqat.
Pishgan barchaning oshi tarqalar uning isi,
Kimniki yaxshi bo`bdi ayt otasing qizi?
Bilmadim-ku oyijon menga yoqar baribir,
Dunyoda faqat sizning oshingiz menga tatir.
Erta tongdan supurilgan bo`lar bu kun ko`chalar,
Qari-yu yoshlar bari machit tomon yo`l olar.
Boshda do`ppi sovg`alar, qaytishadi hushchaqchaq,
Ukam surnayin chalar, yana surnayin chalar.
Opa sizga bermayman xo`razqandimni hecham,
Voy ukajon hafa qilma, bugun hayit hamma jam.
Mayli olaqoling bugun ayyomdir chindan,
Manga ham berasizmi qo`lingizdagi patirdan.
Dadam hammaga sovg`a, ulashadi benazir,
Oyim bo`lsa yangi ko`ylak tikkan ahir.
Hamma qilinar ziyorat, ko`ramiz qarilarni,
Uyimizga hush yoqar ularning parilari.
Xayit o`tadi uzoq ming yilga tatigandek,
Shuning uchun bu kunda barcha bo`lar jonsarak.
Mehmondo`st xalqimning bir odati bo`lsin omon,
Eshikli uy Munisa hovli supirgin shu on.
Supurgini turg`izma sinadi uning uchi,
Darvozani quflama kelar hozi mehmonchi.
Bunday nasihatlarni qiladi mening momom,
O`zi nurli farishta hikoya qilar shu on.

Har tong u turadi ochadi darvozani,
Yaratgandan uyimga baraka ber degani.
Qo`lida doim tasbeh yurtga tinchlik so`raydi,
Har duoda mustaqillik ne’matin ulug`laydi.
Mehmon kelsa eshikdan, bo`ladi hamma quvnoq,
Uyga kiring jon mehmon sizgamiz bizlar mushtoq.
Dasturxonni olib kel, non qo`y avval kursiga,
Choy damla ona qizim achchiq qilib tusiga.
Bog`da pishgan mevalardan uzib, likopchaga sol,
Yangi pishagn anjirni, ehtiyot bo`b tera qol.
Choyni olib kiraman, o`ng qo`lda quygin choyni,
O`ng qo`lda uzat piyola, budir mehmonning oyi.
Mehmon atoyi Hudo deb buvim mehmon kutar.
Oyim bo`lsa har safar menga tanbehlar berar.
Shippaklarni to`g`rila, chochiq tut mehmonlarga,
Qo`lidan halatasin ol tavoze qil ularga.
Kasal bo`lsang ham o`sal bo`lsang ham,
Mehmonni jonim qizim hafa qilmagin hecham.
Choyni yangilab qo`ygin, “Xush kelibsizlar” degin.
Ishlarinnga hayo, iboni, jonim qizim joylagin,
Bo`lgin toza-ozoda qilgin ishing mukammal,
Qilgan ishingdan keyin duo qilsin har mahal.
O`zbegimning qizlari duo olishga o`chdir,
Shuning uchun har mahal mehmonga ular hushdir.
Bilsangiz bu oddiy hamir uchidan patir,
Bir mehmon kutish o`zi dostonlarga tatir.
Yozsam tugamas so`zlar ado bo`lmaydi jumla,
Bu mehrga ixlosmand yozayotgan kamina.
Men o`zbekni sevaman an’analari uchun,
Men uni qadrlayman shu udumlari uchun.


TIU qoshidagi akademik lisey o`quvchisi
Po`latova Lobar Olimjon qizi

Последний раз редактировалось Umida Shodiyeva; 12.05.2009 в 12:17.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 12.05.2009 12:20   #43  
uParty Member
Аватар для Umida Shodiyeva
Оффлайн
академический лицей
Сообщений: 305
+ 1,132  424/181
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Toshkent 2200 yoshda
Quyosh chiqar qayerdan deydilar, Yaponiyadan,
Eh, sizlar hech bilmabsiz u chiqadi Toshkentdan!
Tong shamoli esadi obi hayot suvidek,
Quyosh unga yuz yuvar avliyoning huridek.
Bulutlari ham go`zal to`ldirib keng osmonni,
Uchqur otlar kezar ortda qoldirib yelni.
Peshin, asr, shom chog`i ochadi yana chiroy,
Uning maftun holidan uyaladi ko`kda oy.
Odamlari ham ajib shoshadilar qayoqqa,
Tashvishlarni orqalab, yumush degan u boqqa.
Yuzlari nurli ajin momo, bobolarining,
Uning har bir izlari tarixdan ertak to`qir.
Yoshlarini siz ayting ilg`or ular har ishda,
“Kamolot”u “Kelajak” o`qishlari sarishta.
Shanba kuni shanbalik biladi yoshu-qari,
Bunday damlarda qaytar shaharga fayzu nuri.
Kelsangiz agar sizlar bizning bu tomonda,
Kirasizlar albatta mahalladek oshyonga.
To`g`rida nonvoyxona tarqalar nonning isi,
Choyxonada chollar chaqarlar gapning mag`zi.
Bozorlari sarishta, odamlari ko`p halol,
Shuning uchun Toshkentim topmaydi sira zavol.
Ko`chalari keng, yorug` atrof to`la daraxtlar,
Viqorli binolar-u, o`ynoqi favvoralar.
Tun tushishi bilan yopinar yulduz ko`rpa,
Butun shahar yanada bo`ladi go`zal o`lka.
Yashar shaharda o`n bir ahil og`a inilar,
Bugun ularning nomin “tumanlar”,- deb xalq atar.
“Chilonzor”mi, “Xamza”, “Bektemir”, “Yakkasaroy”,
Bir-biridan qolishmas ochmoqda yanan chiroy.
Jonajon gul shahrimning budir bugungi kuni,
Hozir kamina aytar o`tmish bo`lgan sirini.
Qadimda bu yurtimni atashgan “Choch” yoki “Shosh”,
Asli buning ma’nosi tosh devorli, qal’a tosh.
“Shoxnoma”da Firdavsiy Tosh qarorgoh atagan,
“Xindiston”da Beruniy Toshli qishloq sanagan.
Qoshg`ariy asarida Tarkan deya nomlagan,
Bobur “Boburnoma”sida Toshkand deya maqtagan.
Arablar esa uni atashgan shahar “Binkent”,
Chunki u uzoqlardan tog`dek turgan emas, chet.
Xitoylarchi xitoycha “Shi” deb atashgan,
Tosh so`zi o`z tiliga tarjima ham qilishgan.
Bu yurtga hissa qo`shgan hatto AmirTemur ham,
Farzandi Shohruhga deb qadroslatgan bilib jam.
“Shohruhiya” shahri bugun chin tirik guvoh,
Biroq suvning ta’sirida yarmi bo`lgandir uvoq.
Ko`kaldosh madrasasi bir yuz o`n to`rt xona,
Bu Qur’on suralariga mos ishlangan asosra.
Toshkent to`rt guruhga bo`lingan qadim zamon,
Ko`kaldosh, Shayxontohur, Beshyog`och, Sebzor.
Bu dahalar shahrimni to`rt ustuni sanalgan,
Bilib oling qadimda xo`jalar uni boshqargan.
Bu davr tarixda to`rtta xokim davridir,
Oxiri Yunusxo`ja buni bir qilgandir.
Shahar ipak yo`lining katta bekati bo`lgan,
Savdoda shuning uchun shahar gullab yashnagan.
Karvonlar o`n ikki darvozadan kirgandir,
Yurtboshim aytganidek har birin tarixi bordir.
Samarqand, Qo`qon shaharlargadir monand,
Beshyog`osh va Labzak hududiga ixlosmand.
Hozirgidek o`tmishda ilmga bo`lgan o`choq,
Hatto ilk qalam “Stil”1 ushbu yerda qo`nimroq.
Xalqi ochiq ko`ngil bilim sevarligi uchun,
Bog`istoniy, Shoshiy berdilar ilmga kuchin.
Tarix chorraxalarida yaltiragan marjonsan,
Bugun dunyo xalqiga sharq ichra sen inomsan.
Ham “Do`stlik”, “Tinchlik shahri”, ham “Jasorat”, “Non shahari”,
Kechagina eding sen “Islom madaniyati shahri”.
Mustaqillik tufayli ochding yuz daf’a chiroy,
Sening me’moring erur yurtboshing hoyna-hoy.
Shu dam ham qadimiy, ham navqiron oromsan,
Qalbim istagi o`zing aziz shahrim, jonajonsan!
Sendan ketgan Otabek izlab Kumushlarni,
Zaynablarni yig`latgan qandayin bag`ri qonsan.
Qodiriyni bergan o`tkan kunlar emassan,
Zulfiyadek bahoriy bahor ichra bahorsan.
Ko`chalaring keng yorug` qadimiy ona shahrim,
Bugun Eski shahar o`tmishingdir Toshkentim.
Xadra degan tomonda Shayxontohur tumanda,
Joylashgan bizning litsey TIUning qoshida.
Ko`chamiz xo`p toshkentlik Qodiriydan merosdir,
Bizning hududimizga ikta maqbara hosdir.
Biri “Qaldirg`ochbiy”, “To`labiy” qarorgohi,
Yana biri Boburning bobosin manzilgohi.
Shayx Xovanda Tohur shahfiga bag`ishlab,
Nomlashgan tumaniz nomlar ichra saralab.
Litseyimiz bu yil to`qqiz bahor qarshilar,
Buning uchun davlatga minnnatdorlik bildirar.
Litseyimiz barcha ma’rifatli yoshlarni,
Ilmu-odob olishga har dam har nafas chorlar.
Tarixda Keng Toshkentda ayollarni hurmatlab,
Tangalar zarb qilishgan ularni munis sanab.
Laylining o`n dugonasi yeg`ilgan ushbu safga,
Munis bo`lish istagan Munisalar shu yerda.
Niz qutlaymiz barchani kattakon to`ylar bilan,
Maqsadimiz Toshkentni hamma sevsin dildan.
Zero, men Toshkentning oy qizidirman,
Dunyo bugun tan bergan Sharqning erkasiman.
Ming qilsa ham siyoh yetmas, tarifsiz oshyonsan,
Men uchun gavhar ichra gavharshox makonsan.
Lek, bugun Navqironsan, yana ham ulug`vorsan,
Ikki ming ikki yuzli tengi yo`q marjonsan.
Toshkentning oy qizimiz, sharqning mash’alimiz,
Islom litseyining “Munisa” qizlarimiz!!!

TIU qoshidagi akademik litsey o`quvchisi
Po`latova Lobar Olimjon qizi
Ответить 
Старый 15.06.2009 12:27   #44  
uParty Member
Аватар для Umida Shodiyeva
Оффлайн
академический лицей
Сообщений: 305
+ 1,132  424/181
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Ko’z nuri
Ojiz – yorug’likni sezmaydi, unga talpinolmaydi, abadiy zulmatda qolishdan qo’rqadi. Faqat, bir mo’jizani kutib yashay-di…
Avvaliga bu, shunchaki ko’rish qobiliyatimning ozgina susayishiday tuyuldi, holos. Maktabda ham, sinfdosh do’stlarim orasida, faqat mengina “ko’zoynakli” degan nomga sazovor edim. Bu menga unchalik qattiq botmas, ammo, ko’nglimning bir chetida “katta bo’lganimda albatta ko’zlarim boshqalarnikiday yaxshi ko’radi”, degan umid bor edi. Sinfdoshlarim gohida “bu kitobni bir kechada o’qib chiqdim” yoki “anavi darsni tuni bilan tayyorladim” deyishsa, to’g’risi alam qilardi, chunki vrachlar menga tunda mutolaa qilishni, dars qilish, televizor ko’rishni-yu umuman taqiqlashgandi. Hozir esa hatto me’yoridan ortiq yig’lashni ham “ko’zga zo’riqish beradi” deb taqiqlab qo’yishgan. Ko’z gavharini kengaytirish uchun bir qancha muolajalar oldim. Shunda o’zimdan ham onajonimning jonlari og’riganini ko’rib,o’zimga so’z berdim, “boshqa kasal bo’lmayman, kasal bo’lsam ham onajonimga bildirmayman” deb. Bu va’dam xotiramga shunchalar muhrlanib qolganki, hanuzgacha onajonimga ko’zdan shikoyat qilishga “qo’rqaman”.
Ba’zan o’ylanib qolaman ko’zlarim ojiz bo’lganida nima qilardim?! Axir, bu dunyoda qancha insonlarning taqdiri shundayku. Ularning ba’zilari tug’ma ko’r, hatto quyosh nurini bir marta bo’lsa ham ko’rmagan. Ba’zilari yorug’ dunyoni ko’rib turib, taqdir taqozosi bilan ko’z nuridan ayrilgan.
Ammo bugungi kunda ming afsuslar bo’lsinki, ojizlikni “kasb” qilib olganlar ham uchraydi.
Bir kuni, uydagilar bilan bozorga kirdik. Yonimizga bir durust kiyingan odam kelib ehson so’radi. Arzidan “ko’zi ojiz” ekanligini tushundim.
Keyin oradan vaqt o’tib, bir tanishimizdan eshitib qoldim.U ham “ojizlik”, ham “soqovlik”, ham “g’ilaylik”, “kasblarini” puxta o’zlashtirgan “biznesmen” ekan. Shu voqea bahona bo’ldiyu, ko’chadagi bunday “biznesmenlarga” nisbatan menda nafrat uyg’ondi. Ularni uchratib qolganimda oldiga borib “Hoy, nodan sen Olloh bergan shunday buyuk ne’mat, sog’lig’ingni pullayapsan-ku, evaziga chindan ham ojiz bo’lib qolmagin” degim keladi, ammo negadir bularni aytishga o’zimda kuch topa olmayman. Shunday voqealarni guvohi bo’lganimda beihtiyor yodimga, bir aziz ustozimning o’gitlari tushadi:
“Hayotingdagi har bir kuning dars, uchratgan har bir insoning muallimdir”, demakki bu hodisa ham menga bir dars, bir imtihonga tayyorgarlik bo’ldi.
Undaylar go’yo, ko’zi ojizlarni mashara qilayotgandek tuyuladi, balki ojizlik qanchalik og’ir, tugamas zulmat ekanligini tushunishmas. Agar his qila olishganda, bunchalik tubanlikka qo’l urishmasmidi?! Agar biz barchamiz, bir kun kelib shoxning gadoga, to’qning ochga, sog’ning betobga, zabonlining zabonsiz-ga, ko’zi nurlining ko’zi ojizga aylanishiga chindan ishonganimizda edi…
Shu damda bu hayotga ko’zi ojiz, hasta dil, hirsli yurak, nosog’lom tan-u, jon bilan emas, yorug’ dunyoni ko’ra olish baxtiga muyassar bo’lib kelganimga shukr qildim.
Dunyodagi barcha ezgu niyatli insonlarning ko’zidagi, dilidagi nuri tark etmasin.
Umida Shodiyeva
Ответить 
Старый 15.06.2009 14:46   #45  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Umida Shodiyeva Посмотреть сообщение
Ko’z nuri
Ojiz – yorug’likni sezmaydi, unga talpinolmaydi, abadiy zulmatda qolishdan qo’rqadi. Faqat, bir mo’jizani kutib yashay-di…
Dunyodagi barcha ezgu niyatli insonlarning ko’zidagi, dilidagi nuri tark etmasin.
Umida Shodiyeva
Umidli Umidam!
Narsangizni e'lon qilishga jasorat topganingizdan xursandman.
Ответить 
"+" от:
Старый 20.06.2009 12:30   #46  
uParty Member
Аватар для Umida Shodiyeva
Оффлайн
академический лицей
Сообщений: 305
+ 1,132  424/181
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Umidli Umidam! Narsangizni e'lon qilishga jasorat topganingizdan xursandman.
Agar siz buni jasorat desangiz, men bu jasoratni "ustozlarim o'giti orqali, oldim" deyman!
Ответить 
Старый 17.08.2009 11:15   #47  
uParty Member
Аватар для Gulnora Voisova
Оффлайн
Сообщений: 589
+ 1,042  486/242
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Нима хакда ёзишни хам билмайман, лекин нималарнидир ёзгим келади. Ичимни бир нарса тирнайди. Йук йук, сиз уйламанг пегасни эгарлашдек маъсулиятли чавандозликни буйнимга олиб, шаккоклик килмокчи эмасман. Шунчаки хозир дилимда кечган уйларни когозга солгим келди. Барча нарсалар хакида ёзиб булинган. Кашфиётлар, тарихий вокеалар, саёхат саргузаштлар, эркка интилиш, миллий кадриятлар... Аждодларимиз накадар бахтли булишган а? Улар хаётнинг мусаффо, бокира тонгларида яшаб утишган. Напалеон хам, Цезар хам бизнинг замонамизда тугилганида, хатто оддий аскарликка хам ярамас эканлар... Утмишда яшаб утган энг буюк инсон хам бугунги кунда дунёга келиб колса, нари борса фан доктори буларди холос. Аслида, хозирги замонада узлигингни, инсоний туйгуларингни йукотмай яшай билиш, камида телевизорни ёки радиони кашф килишдан кам булмаган муваффакият деб хисоблайман.
Утмиш билан бугунни солиштириб, узимча килган хулосаларимдан кулишингиз эхтимоли булсада, хар холда дилидаги гапларим эди. Лекин булар хакда хам мендан олдин кимдир ёзган булса хам ажабланмайман, ахир мен исониятнинг яшаб, фикрлаш кобилияти шаклланиб колган сунгги вакилиманку?! Бу гапим билан асло тафаккурим, юксак чуккиларни забт этган демокчи хам эмасман. Бирок барча нарсалар хакида хар бир кишининг уз фикри булади.
Башариятнинг ижтимоий гоялари, хою-хаваслари, юракни ховучлаб яшашга мажбур этувчи кайгу хасратию, уларни адо килувчи шодликлари, чекловларию узлари яратган конун коидалари, барчаси бу дунёни харакатга келтириб турувчи воситалардир. Вазият эса барчамизнинг устимиздан хукмронлик килувчи вактнинг элчиси деб уйлайман. Бахт, омад - аслида, инсонни хаётини емирувчи кучли хаяжон, ёхуд хаётни созланган бир маромда ишлайдиган механизмга айлантирувчи оддийгина машгулотга ухшайди. Севги, мехр мухаббат эса яратганнинг мужизаси дея оламан холос. Уларни нимагадир киёслашга акли ожизим етмайди, бирок улар абадий эмаслигини хис киламан. Хар кандай мехр мухаббат хам, вактлар утиши билан таназзулга юз тутади. Хис туйгулар утмаслашиб, унинг урнини куникиш ва мажбурятга ухшаган нарсалар эгаллайди.
Ха майли, бу фикрларим мухим ахамиятга эга эмаску? Миямга бу нарсалар каердан келиб колганини билмокчи булсангиз, гап шундаки бугун хаво булут. Бундай рутубатли, сокин кунда киши деразадан тикилганча хаёт тугрисида, инсонлар тугрисида уйлагиси келади. Кандайдир номаълум мусаввир пайдо булиб рупарангда ранг баранг тасвирлар чизиб кетадики, бу тасвирларни иккинчи марта хеч каерда учратолмайсан. Минг уринганинг билан тасаввурингда кайта жонлантира олмайсан. Хурсинганча яна хаёт ташвишларига шунгийсан...
P/S:Каерга куйишга хайрон булиб,мана шу ерни танлаганим учун муаллифдан узр сурайман.
Ответить 
Старый 04.09.2009 00:33   #48  
uParty Member
Аватар для Umida Shodiyeva
Оффлайн
академический лицей
Сообщений: 305
+ 1,132  424/181
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Bozor
Ehtimol, yozganlarim siz uchun kesatiq tuyular, qalbingizga yumshoq botmas… Ammo, ishoning, agarda siz hamisha vijdoningiz amriga bo’ysunib yashayotgan bo’lsangiz quyidagi qatralarni o’qib, izza bo’lmaysiz, yuzingiz qizarmaydi.
Darvoqe, yozganlarimni sayohatnoma deyish to’g’riroq bo’lsa kerak. Kelinglar, siz azizlar bilan bir bozorlarni oralasak… Yo’q-yo’q, ensangizni qotirmang- kirishga yuragingiz bezillab qolgan, bir qop pul bilan kirsangizda to’rvangiz to’lmaydigan “Chorsu”ni, “Farhod”ni nazarda tutayotganimiz yo’q… Bu shunchaki hayolot olamimda anchadan beri tasavvur qilib yurganim bozor haqida.
Dabdurustdan bu bozorni qanday nomlashni bilmadim. Keling, bu shunchaki bozor bo’la qolsin…Ammo, farqi shuki bu bozorda sotiladigan “matoh”lar hech qanday qog’oz pullar, tilla, kumush, mis chaqalar bilan o’lchanmaydi. U yerda har bir shaxs chin inson sifatida umr kechirishi uchun zarur bo’lgan barcha ne’matlar topiladi- insof, sabr, aql, andishaga… Eh-he, ularning xilma-xilligini aytmaysizmi… Oddiy bozordagi kabi bu yerdagi “mol”larning ham sifatlisi, sifatsizi, bo’lishi mumkin. Ammo, bilasizmi, ularning eng sifatzisi bor bo’lsa ham ming marta yaxshi. Xo’sh, bozorda pul biron qiymatga ega emas ekan, u holda xaridor nima qilsin? Bu bozorning bir afzalligi bisotingizdagi “ boringiz”ni ayirboshlash bilan bu yerda o’zingiz istagan ne’matga ega bo’lishingiz mumkin.
Andisha yuzsizlikka, sabr –betoqatlikka, insof-beburdlikka, idrok –telbalikka… almashiniladi. “Mahsulot”lar xilma-xil -axir insoniyat minglab go’zal va minglab tuban fazilatlarga ega-ku!
Hayolan rastalarni oralar ekanmiz- bir eslatmaga duch kelamiz:
“Hurmatli xaridorlar va sotuvchilar!
Ayni kunlarda rastalarimizda oqibat, andisha kabi mahsulotlarimizo’ta tanqis, borining ham sifati pastroq, talabning yuqoriroqligi sababli sizlardan ushbu kamyob mahsulotlarimizga nisbatan nihoyatda ehtiyotkorlik va tejamkorlikni talab qilamiz. Hurmatsizlik bilan “bozor” ma’muriyati.( Aybga buyurmaysiz, hurmatimiz kamroq qolganligi sababli, ”Hurmat bilan “siylolmaymiz. )
Beixtiyor ikki xaridorning suxbati quloqqa chalinadi:
-O’rtoqjon! Qizim uydan ketayotganimda “ Oyijon! Andisham qolmabdi” degandi. Kel, ozgina andisha olaqolaylik!
-Voy, nimalar deyapsan? Andisha juda qimmat bo’lib ketgan… yaxshisi ozroq hayodan olaver. Men ham erimga insof olishim kerak edi. Oxirgi vaqtda birontasiga “insofing bormi?” desang, ko’zini lo’q qilib “o’zimizda ham qolmagan” deydi-ya, tavba!
Bu suhbatga mahliyo bo’lib, sizni bozordagi do’konlarga olib kirishni ham unutbman-a! Demak, davom etamiz:
Ishchan” xotinlar uchun, “G’iybat” do’konidagi qaynoqina mish-mishlar-u, g’iybatlar.
“Ibratli “kelinlar uchun, “Farosat” do’konidagi faxm-farosatlar.
“Iffatli” qizlarimiz uchun, “Andisha” do’konidagi go’zal ibo-hayolar.
Umuman olganda komil inson bo’laman degan uchun, bu bozorda istalgan “yetishmovchiliklar” qondiriladi.
Bozorda g’irromlik, xaridorning haqqidan urish degan narsalar yo’q. Bozorning tarozisi juda adolatli- axir, uni vijdon deb qo’yishipti!!!
Xo’sh bu bozor qayerda deyapsizmi? Uni olisdan izlamang- gavjum va qaynoq bu bozor shundoqina ichki dunyomizda, qalbimizda u har kuni savdosini shiddat ila kuchaytiradi. Bilib-bilmay ba’zida, andishani bezbetlikka alishib qo’yamiz, ba’zida qanoatni ochko’zlikka… Eng katta farqi shuki, bu bozorning sotuvchisi ham O’ZIMIZ, xaridori ham O’ZIMIZ, xattoki tarozboni ham. Kimdir borini tuban xislatlar bilan alishgan, kimdir esa ezgu xislatlatlar bilan, kimlardir esa qay biriga ega chiqishni bilmay hamon savdolashmoqda.
Xo’sh, aziz o’quvchi, Siz bu bozordan bugun nima xarid qildingiz? Xarid qilganingiz vijdon tarozisida o’lchangudek bo’lsa, yaxshilik pallasi og’ir keladimi va yoki yomonlik?

Arjumandbonu.
(Umida.Sh)
Ответить 
Старый 29.09.2009 22:01   #49  
uParty Member
Аватар для Umida Shodiyeva
Оффлайн
академический лицей
Сообщений: 305
+ 1,132  424/181
– 0  1/1

Uzbekistan
Цитата:

Mehmondo'st

Men sizga aytib beray bir bo’lgan voqeani,
Shu shaharda yashovchi axil-inoq oilani.
Tarbiyalashar ekan,bir o’g’il-u ,bir qizni,
Bo’lishib yeyisharkan hatto, dona mayizni.
Bu oila sahiy ekan, mehmonga xo’p do’st ekan,
Gar uyga kelsa mehmon, muloyim g’amxo’r ekan.
Yetti qavat ko’rpasin, hech ayamay to’sharkan,
Gar yetmay qolsa ko’rpa, to’nini ham berarkan.
O’zi och bo’lsa ham deng mehmonga ilinarkan,
Bo’lsa hamki urvog’i ,mehmon uchun saqlarkan.
Tovog’ining chinnisin unga atab qo’yarkan,
Sopolda bo’lsa hamki o’zi taom yeyarkan.
Farzandlarga atala ,mehmonga bo’lsin shovla,
O’zi uchun sovuq choy, mehmonga bo’lsin shirchoy.
Mehmon uchun uy to’ri, o’ziga esa so’ri,
Mayli bo’lsin mehmonga, dasturxonimning zo’ri.
Doimgidek bu uyga soda mehmon kelibdi,
Uy egasi mehmonning do’ppisidan tanibdi.
“Musofir ekansiz” deb ,uyiga kiritibti,
Yarim kecha demasdan chehrasini ochibti.
Ayolini chorlabti ,”Mehmonni kutib ol” deb,
“Noz–u, ne’matlaringdan dasturxonga qo’ygin” deb.
Farosatli uy beka chiqibti qo’l ko’sida,
Ko’zidagi mehri-yu, tabassumi yuzida.
Mehmonning hurmatni qo’yibdilar joyiga,
Eng yumshoq par yostiqdan qo’yibdilar yoniga .
Uy egasi ,bekaga ovozin balandlatib,
“Olib chiqing-chi tanlab, qovunlardan birini”
Beka tushib yerto’laga ,olib chiqdi qovundan,
So’ng ularga qovunni ko’rsatdi bir tomondan.
Xo’jayin dedi shu payt: -“Olib chiqing boshqasin,
Usti urinmagan-u, ichi rosa pishganin".
Beka yana yo’l oldi qovunli yerto’laga,
Shu on bir katta qovun olib chiqdi hovliga.
Xo’jayinga qarata so’radi: -“Bo’ladimi?”
“Shu ekan eng sarasi ,dastuxonga tortishga”.
Xo’jayin dedi:-“Ana borakan-ku kattasi,
Devni ham to’ydirar-ku, axir buning bittasi”.
“O’g’aynijon, jo’rajon gina qilmang kelindan,
Bu ham xo’p uyqusirab olib chiqdi bilmasdan".
Katta qovun so’yildi,mehmonga ham berildi,
Hamma xursand,hamma shod,mehmon ham uyga ketdi.
Er-u ,xotin mehmonni tavozela kuzatdi.
So’ng bo’lgan voqeani mag’zini bir chaqishdi,
Aslida yerto’lada qovun bir dona edi,
Beka borib qovunni o’girib olib chiqdi.
Yana qaytib tushganda o’ngisini o’girdi,
Go’yo bir qovunini ikkita qilib ko’rsatdi.
Demak, biz xulosani shundayin chiqaramiz,
Gar uyga kelsa mehmon,kasal bo’lsak kulamiz.
Uydagi bor-butimiz dasturxonga to’kamiz,
Shundagina o’zbekning odatini qilamiz.

Arjumandbonu

Последний раз редактировалось Umida Shodiyeva; 29.09.2009 в 22:03.
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 13.10.2009 15:45   #50  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ШОИРНИНГ ХОТИНИ
(Ҳазил)

Ҳаммасини билади ёддан,
Эри битган ҳар бир сатрини.
Шоир шунга мақтаниб, айтар:
– Хоним билар шеърнинг қадрини!
Асли ҳоли-жонига қўймай,
Ўзи қуйиб қўяр қулоққа.
Шўрлик хотин безор бўлса-да,
Сўнг кўчириб беради оққа.
Шеърни севар аслида у ҳам,
Китоб титиб ўтказар кунин.
Ўзга шоир шеърини ёдлаб,
Чиқармайди ҳеч қачон унин…
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх