Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov
Менимча ҳамма саволларга жавоб берилиб бўлибди. Демак, янги саволдан киритсак бўлади.
Ғаройиб муштлашув
Қамоқхона ошхонасида тушлик бошланди. Бу ерда ҳамма қўрқадиган икки маҳбус бир-бири билан тортишиб қолди. Санчес билан Гарри ўз тўдалари орасидаги келишмовчиликни кескин муҳокама қилишарди.
... Санчес ҳам Гарри ҳам ёшлигида одобли болалар саналишарди. Санчеснинг оиласидагилар унинг отаси изидан бориб, шифокор бўлишини исташарди. Санчес медицина коллежида ўқий бошлади. Аммо у ўқишни тугата олмади, наркотик тарқатувчи тўдага қўшилиб кетди ва кейинчалик одам ўлдиргани учун қамоққа тушди.
Гарри эса таълимни диний йўналишда олиб борарди. Аммо у ҳам эски танишларига қўшилиб қинғир йўлга кириб кетди ва тез орада ваҳший жиноятчига айланди...
Гарри столдан сакраб ўтдида Санчес олдига келиб уни ҳақоратлай бошлади. Санчес ҳам қараб турмади – Гаррининг ота-онасини ҳақоратлашга тушди. Шу пайт Гаррининг юзи бирданига кўкариб кетди. У Санчеснинг қўлидан маҳкам ушлади. Санчес эса Гаррига мушт туширди, кейин қаердандир пичоқ чиқариб, уни санчиб олди. Ниҳоят пайдо бўлган қамоқхона қўриқчилари қонга буланиб ётган Гаррини касалхонага олиб кетишди.
Кейинги кун Санчес касалхонага бориб Гаррининг аҳволидан хабар олди. Гарри Санчесни кўриши билан унга миннатдорчилик билдирди ва бундан буён уни ҳақоратламасликка сўз берди.
Вазиятни тушунтириб беринг.
|
Fikrimcha, Garrining hayoti kasalxonada Sanchesning ota-onasi tomonidan saqlab qolingan...