|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Школы Школьные темы |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
Халқ таълими тизимида ҳар бир ўқув йилини таълимни изчил ривожланиши бўйича номлаш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган мавзулар яхши анъанага айланди.
Давр талабидан келиб чиқиб, Халқ таълими тизимида ижодий муҳитни ривожлантириш, таълим муассасаларининг ижодий салоҳиятини ошириш, барча таълим жараёни қатнашчилари ҳамда таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлаш, ўқувчи шахсига йўналтирилган таълим тизимини шакллантириш мақсадида 2008-2009 ўқув йили “Таълим муассасасаларида ижодий муҳитни ривожлантириш ўқув йили” деб эълон қилинди. -ўқув йили давомида, таълим муассасаларида ўқитувчи, тарбиячи, таълим муассасалари раҳбарлари фаолиятини ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, ўз фаолиятига ижодий ёндашиш, педагоглар орасида ташаббускорликни ошириш, ижодий муҳитни шакллантириш ва улар фаолияти қирраларини намойиш этиш; -тарбияланувчи, ўқувчи-талабалар қобилияти ва истеъдодини ривожлантириш, аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда улар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ушбу йўналишда оила, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигини кучайтириш, жамоатчилик эътиборини ўқув-тарбия жараёнига, тарбияланувчи, ўқувчи-талабалар шахсини ривожлантиришга жалб этиш йўналишидаги ишларни кучайтириш; -педагогик жамоаларда ижодий ҳамда соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлаш учун шароитлар яратиш, ушбу мавзуларга бағишланган илмий тадқиқот ишларини режалаштириш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш; -“Таълим муассасаларида ижодий муҳитни ривожлантириш ўқув йили” дастури ва чора-тадбирларини ҳар бир ҳудуднинг маҳаллий шароитларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда унинг бажарилишини таъминлаш, мазкур жараёнларга маҳаллий ҳокимликлар ва кенг жамоатчиликни жалб қилиш; -ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг бажарилишида маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари, ота-оналар, маҳалла, педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий институтлари, мактабдан ташқари таълим муассасаларини кенг жалб этиш вазифалари топширилган эди. Юқоридаги белгиланган вазифалар жойларда қанчалик амалга ошганлиги бўйича Сизнинг фикр-мулоҳазангиз... ![]()
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку http://www.uforum.uz/signaturepics/sigpic8_1.gif |
|||
|
Ответить |
![]() |
#2 | |
![]() Миробод ТХТМФМТТЭ бўлими
методист
Сообщений: 258
+ 212
189/96
– 0
1/1
![]() |
Цитата:
Ижодий мухитни ривожлантириш таълим муасссасаларида доимий ва биринчи масала булиши керак. Хозирги замон талабларига жавоб бериш учун укитувчи уз ишига ижодий ёндошиши зарур. Укитувчи хар куни укиши, урганиши талаб этилади. Укитувчи хозирги кунда уткир билими, дунёкараши, замонавий техникалардан фойдаланиши билан хурмат козониши мумкин. Хурматли укитувчилар! Иш тажрибаниз билан уртоклашсангиз. Ижодни катта кичиги булмайди. Сизнинг хаттоки оддий булса хам ижодий ёндошган ишларингиздан мисоллар келтирсангиз. |
|
|
Ответить |
![]() |
#3 | ||
![]() Миробод ТХТМФМТТЭ бўлими
методист
Сообщений: 258
+ 212
189/96
– 0
1/1
![]() |
Чилонзор туман тасарруфидаги 79-сонли мактабнинг 2008-2009 укув йилига режалаштирган ва амалга оширилган ишлари буйича куйидаги маълумотларни мисол тарикасида такдим этаман. Олдиндан биламан, баъзилар бундан хам зур ишлар килганини айтишади. Агар шундай булса намойиш килинг, урганамиз.
|
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#4 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Халк таълими тизимида фаолият олиб бормаётганимга икки йилдан ортик вакт утган булса-да, академик лицей укитувчиси сифатида куйидаги амалга оширилган ишларни айтишим мумкин: 2008-2009 укув йили мен учун нихоятда тез утди. Укувчиларим билан хамкорликда хар ойда "Укувчилар орасида" лицей газетасини 200 тиражда босиб чикарилишига эришдим. Газетада лицей янгиликлари- муаммолар ва уларнинг ечимлари, устозлар билан сухбат, укувчиларнинг ижод намуналари, маколалари акс эттирилган.
Абдулла Орипов, Турсун Али, Уткир Хошимов, Тохир МаликТурсуной Содикова, Умида Абдуазимова, Мархабо Каримова каби ижодкорлар билан ижодий учрашувлар утказдим. Хаттоки, ижодкорларнинг айримлари болажонларимга махорат дарсларини утиб бериб асар ёзилиш хакида тушунча бериб утишди, укувчиларнинг ижод намуналарини куздан кечириб беришди. Синфдан ташкари утказилган байрам тадбирлари, укувчилар билан бирга сахналаштирган асарларимиз хакида батафсил маълумот бериб утирмайман. Сабаби, хар ойда бир марта укувчилар билан театрлаштирилган дарс утишга харакат киламан. Агар сахна асари аудиторияда тахсинга сазовор булса, уни лицей сахнасида намойиш килишга харакат киламиз. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#10 |
Айрим куйилган материаллар билан танишиб чикибди. Яхши Рахмат.
Иложи булса мактаб директорлари ва укитувчиларнинг узлари ID.uz руйхатдан утиб юфорумда уз фикр-мулохазаларини билдирсалар яхши буларди. Мисол учун Нигора Умарова уз фаолиятини ёритган. Буни мисол килиб келтириш мумкин. ![]()
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку http://www.uforum.uz/signaturepics/sigpic8_1.gif |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|