|  | 
| 
 | |||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
|  | ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | 
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Школы Школьные темы | 
| Ответить | 
|  | Опции темы | Опции просмотра | 
|  01.05.2009 18:02 | #1 | ||
| 
 
            
            Вазирлик тизимида ўтказилаётган ўқувчилари ва шогирдлари халқаро ва Республика миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, ҳар хил йўналишда кўрик-танловлар,  фестиваллар, “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Келажак овози” ва “Янги авлод” Республика танловлари кўрик-танлови тўғрисида маълумотлар бериб боришни мақсад қилдик. Балки, ушбу кўрик-танловларда Сиз ҳам иштирокчидирсиз ёки қатнашгандирсиз. Сизнинг фикр-мулохазаларингиз келгусида бундай кўрик-танловларни юқори савияда ташкил қилишда ёрдам беради деган умиддамиз. 
				__________________ ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку http://www.uforum.uz/signaturepics/sigpic8_1.gif | |||
|  | Ответить | 
|  01.05.2009 18:35 | #2 | |
| “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танлови Республика Ахборот-ресурс марказларида нафақат ўқувчи ёшларнинг, балки уларнинг оила аъзоларини, турли касб эгаларини китобхонликга жалб қилиш, маънавий тушунчаларини бойитиб бориш, миллий ва аҳлоқий тарбияни юксалтириш, бой адабий меросимизга бўлган меҳрни шакллантириш, шунингдек “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танловининг туман, вилоят (шаҳар) босқичлари 2009 йилнинг июнь - август ойлари давомида, Республика босқичи 2009 йилнинг 22-24 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши белгиланди. Цитата: 
 
				__________________ ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку http://www.uforum.uz/signaturepics/sigpic8_1.gif | ||
|  | Ответить | 
|  06.05.2009 16:07 | #3 | 
| 
            
            Яна битта танлов тугрисида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг санъатга ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг тасвирий санъатга бўлган эътиборларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, инсонпарварлик ва олийжаноблик каби туйғуларни ривожлантириш ҳамда вазирликнинг 2009 йилги иш режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси, “Sen yolg’iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Миср Араб Республикаси Элчихонасининг маданият маркази томонидан 2009 йил 9 апрелда тасдиқланган “Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” Республика болалар кўрик-танлови ва кўргазмасини ўтказиш ҳақида”ги Низомга асосан жорий йилнинг 6 май куни “Камалак жилоси” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. 
				__________________ ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку http://www.uforum.uz/signaturepics/sigpic8_1.gif | |
|  | Ответить | 
|  06.05.2009 16:19 | #4 | 
| “Болалик баҳори”  Республика фестивали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-910-сонли, 2009 йил 26 январдаги “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили тўғрисида”ги ПҚ 1046-Қарорлари асосида Халқ таълими ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирликларининг 2008 йил 9 августдаги 211, 833-сонли қўшма буйруғини ижросини таъминлаш, ўқувчиларнинг ўз мутахассисликлари бўйича юқори савияга эришишига, улар ижрочилигида янги ижодий услубларни яратиш, ўзбек ва бошқа халқлар бастакорларининг мумтоз куйлари, миллий рақс ва қўшиқларни тарғибот этиш шунингдек, ўқувчиларнинг ижрочилик маҳоратини ривожлантириш учун Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Республика фестивали ўтказилмоқда. “Болалик баҳори” Республика фестивалнинг ш а р т л а р и Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Республика фестивали ҳар йили апрел-май ойларида ўтказилади. Фестивалда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларидан ташқари бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфида фаолият кўрсатаётган мусиқий йўналиши мавжуд бўлган таълим муассасаларидан ҳам ёш ижрочи жамоалар қатнашишлари мумкин . “Болалик баҳори” Республика фестивалининг дастури Халқ таълими вазирлиги Мусиқа ва санъат таълим муассасалари бошқармаси томонидан тасдиқланади . Ушбу дастур асосида қатнашчилар томонидан тақдим этилган ихтиёрий асарлар рўйхати (шахсий дастур)га ижро жараёнида ўзгартиришлар киритишга рухсат этилмайди. Республика фестивалида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан ташкил топган бадиий жамоалар таълим муассасаси раҳбарияти тавсияномаси билан қуйидаги йўналишлар бўйича қатнашадилар: I. Анъанавий хонандалик ( ансамбл иштирокчилари таркиби 12тадан-18 нафаргача) 1.Ўзбек халқ ашулаларидан ёки ўзбек бастакорлари асарларидан бири: а) Тановарлар, Муножотлар, Мавригидан парча, Ялли-ялли, Эй сарви равон, Шароб, Қаландар I- II лардан бири; б) Ю. Ражабий, Х. Абдурасулов, Т. Жалилов, Д. Зокиров, Ф. Содиқов, К. Жабборов, Ғ. Тошматов, С. Калонов, Х. Тўхтасинов, Ў. Расулов асарларидан бири. 2. Вохаларга мансуб мумтоз асарлардан бири: а) Шашмақом, Хоразм , Тошкент ва Фарғона мақом йўлларидан бири; б) Баётлар, Қашқарча, Соқийнома ва Уфор усулидаги ижролардан бири. II. Анъанавий созандалик (ансамбл иштирокчилар таркиби10 тадан-14 нафаргача) 1.Ўзбек халқ куйлари ёки ўзбек бастакорлари асарларидан бири: а) Шароб I- II, Қорадали, Норим-норим, Алиқамбар, Дилхирож, Тановар, Хожиниёз I-II, Фарғонача ва ҳоказо; б) Ю. Ражабий, Т. Жалилов, Д. Зокиров, Ф. Содиқов, К. Жабборов, Н.Ҳаса- нов, М.Мирзаев, Х. Тўхтасинов, А. Исмоилов асарларидан бири. 2. Вохаларга мансуб мумтоз асарлардан бири: Пешраву дугоҳ, Самои дугоҳ, Насри сегоҳ, Наврўзи ажам, Ажам тароналари, Баётлар ва ҳоказо. III. Рақс санъати (ансамбл иштирокчилари таркиби 7 кишидан кам бўлмаслиги шарт ) 1. Ўзбек миллий рақсларидан - 1та 2. Жаҳон халқ рақсларидан - 1та IV.Эстрада хонандалиги (иштирокчилар таркиби 3та кишидан кам бўлмаслиги шарт ) 1. Ўзбек эстрада қўшиқларидан -1та қўшиқ(минус билан) 2. Жахон эстрада қўшиқларидан– 1та қўшиқ (минус билан) V. Ўзбек халқ чолғулари (ансамбл иштирокчилар таркиби 10 тадан 14 нафаргача) 1. Ўзбек бастакорлари асарларидан - 1та асар 2. Жаҳон бастакорлари асарларидан -1та асар Республика фестивалини  ўтказиш  муддати Республика фестивали уч босқичда ўтказилади. 1.Фестивалнинг I-босқичи туманларда мактаблараро 25-30 март кунлари 2.Фестивалнинг II-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри марказларида туманлараро 5-15 апрель кунлари 3.Фестивалнинг III-босқичи Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари болалар ижодий жамоалари иштирокидаги “Болалик баҳори” Республика фестивалининг якуний босқичи 2009 йил 15-май куни Ўртачирчиқ тумани 12-сонли, 18-май куни Фарғона шаҳри 1-сонли, 21-май куни Қарши шаҳри 1-сонли ва 23-май куни Бухоро шаҳри 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари базаларида ўтказилади. 
				__________________ ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку http://www.uforum.uz/signaturepics/sigpic8_1.gif | |
|  | Ответить | 
|  25.02.2010 21:52 | #9 | 
| 
            
            Ha albatta Xalq ta'limi tizimida Respublika miqyosidagi o`tkazilayotgshan ko`rik-tanlovlar hamda festivallar to`g`risida ma'lumotlar berib turilsa yaxshi. Ushbu tanlovlarning ko`paygani yaxshi, iqtidorli o`quvchilarni aniqlashda katta ahamiyatga ega deb o`ylayman.
         
				__________________ http://uforum.uz/images/smilies/187.gif | |
|  | Ответить | 
|  25.02.2010 22:28 | #10 | 
|  | 
            
            Meni o'ylashimcha. Butun O'zbekiston bo'yicha har bir viloyatda IT sohasida kichikroq bir tanlov o'tkazish kerak.  Maqsad shundaki. Kelajakda kimlarga ishonayotganimizni oldindan bilishimiz osonroq bo'ladi deb o'ylayman. 
				__________________ Кратковременная неудача лучше кратковременной удачи.:clapping: | 
|  | Ответить | 
| 
 |