Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov
Цитата:
Сообщение от OmoN
Итлар учун солик йигувчи.
|
Жавоб ўзоқ куттириб қўймади.
Энди янги саволни ўртага ташласам бўлади:
Байрамлар мавсуми бошланиши билан милиция бошлиғи томонидан маст ҳайдовчиларга қарши курашни кучайтириш вазифаси топширди. Топшириққа биноан икки нафар йўл патрул ходими шаҳар марказидаги ягона катта клуб олдида навбатчиликда туришди. Кечки пайт бир мижоз клубдан гандираклаб чиқиб қолди. Мижоз машинасигача бўлган 15 мертлик масофада икки марта қулашга ҳам улгурди. Ниҳоят машинага ўтирдию, катта кўча бўйлаб зигзаг услубида ҳайдаб кетди.
Патрул ходимлари уни қувиб етишди ва трубкага пуфлашини талаб қилишди. Натижа кутилганидек чимади, яъни ускуна ҳеч қандай спиртли ичимликдан дарак бермади. Аммо ҳайдовчидан шундоққина буруқсиб спирт ҳиди келаётганди. Уни бўлимга олиб кетишди ва қайта текширувдан ўтказишди, яна шу аҳвол. Қонни анализ қилишди - барибир айби топилмади. Милициянинг бутунлай боши қотиб қолди...
Сиз бу жумбоқ ечимини топа оласизми?
|
Клубда эхтимол бирон фавкулодда холат содир булиб, зудлик билан кон топширишга тугри келгандир. Куп микдорда кон топширгани учун хайдовчи узини йукотган. Табиийки, кон топширилаётган пайтда билакларни спирт билан артишади. Калай, ухшадими?