Нега саводсизлашиб кетяпмиз? Унчалик эмас.
Тугри, ёшлар шариллатиб укий олмас, болакайлар бехато ёза олмас. Лекин тушуниб туришади. Янгича фикрлашади, янгилик яратсам дейишади. Балки узига хослик шундадир. Кушикларни куп танкид килишади. Узи ёзиб, узи айтадиган кушикчиларни. Мен хам шундай...
Лекин уша кушикни яхшилаб эшитсангиз, оханги ва сатрлари оламига кирсангиз хонанданинг кайфиятини англайсиз. Ёркин мухаббат, самимият ва кунгил тозалик бор уларда. Демак, шартми, хадеб уларни танкид килаверишимиз. Бузчи билганини тукийди ахир! Тузумдан норизолик, хаётдан безовталик, соткинлик, хиёнат, пастлик каби жирканч иллатларни юктириб олишмаса булди-да!..
Менинг узим хам карийб 40 йиллик журналистик фаолиятимда деярли йигирма йилини Бош мухаррир уринбосари("Маърифат" газетасида) ва Бош мухаррир булиб ишлаган эрсам-да, ханузгача юмшок ва каттик Х ни ажрата олмайман. Демак, мен саводсизманми?
Шунинг учун иложи борича катталар ёшларга жахл билан эмас, мехр билан ёндошиб уларга савод дарсини утишсин. Реклама ва афишалардаги хатоликларни хам ВАКТ давомида тузатиб борамиз.
Цитата:
Вакти борлар_накди борлар
Хавасимдадир.
Вактни чузмок ахди хар бир
Нафасимдадир.
Сенда вактдан бошка нарса
Йукдир айтарли.
Менда вактдан бошка хамма
Нарса етарли...
Умида Абдуазимова
|