Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
Оффтоп:Мавзунинг йуналиши "Ким купрок имловий ва услубий хато топади?" мавзусига мос келиб колмаяптимикан?
|
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov
Албатта, форумда ҳар кимдан хато топиш мумкин. Менимча, биринчи навбатда қўпол хатолардан фориғ бўлишни ўйлаш керак. Кейинчалик бошқа камчиликларни тузатиб бориш қийин кечмайди...
Лекин "сен бу ерда кўп хато қиляпсан", деб қаттиқ танбеҳ бериш ҳам унчалик тўғри иш эмас, деб ўйлайман (Чидаб бўлмас даражадаги саводсиз "пост"лар бундан мустасно ). Йўқса, фикримни баён этаман, деб илк бор форумга кирган айрим дўстларимиз имловий хато билан ёзишдан чўчиб, қайта бу ерга "бош суқмай" қўйиши ҳам мумкин...
|
Камронбек! Ҳеч нарсага қарамай фикр билдираверинг. Шахсан мен форумдошларнинг баъзи хатоларига эътибор бермайман. Чунки ўзим ҳам хато қиламан. Мен учун форумдошнинг имлосидан кўра фикри аҳамиятлироқ...
Қолаверса, кўплаб адиблар ўз қўлёзмаларида (хомаки матнларда) имловий хатоларга йўл қўйишган. Тушунишим бўйича, ўз фикрларини қоғозга туширишга шошилишган. Бу дегани "Адиблар тилга ҳурматсизлик қилишган" дегани эмас!
Демак, олға!
Фақат матнларингизни олачипор рангларда келтирмасангиз бўлгани;-)