Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 23.03.2009 16:21   #11  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
1. “Уч илдиз” романида ёзувчи ўз ички кечинмаларини кайси образ оркали ифодалаган?
“Уч илдиз” романининг бош кахрамони Махкам образи оркали Пиримкул Кодиров ўз ички кечинмаларини ифодалаган.
Цитата:
2. Пиримқул Қодиров проза жанрида ҳам ижод қилган. Унинг поэзия бобида ҳам қалам тебратганини биласизми ва улар кимга бағишланган эди?
Ёзувчи ёшлигида шеърлар ёзган ва улар “Уч илдиз” романида Очил Самадовнинг шеърлари тарзида келтирган. Улар ёзувчининг бўлажак умр йўлдоши София хонимга бағишланган эди.
Цитата:
3. Ёзувчи Бекобод металлургия заводида куювчи бўлиб ишлаган дейишади. Шу тўгрими?
Пиримкул Кодиров Бекобод металлургия заводида куювчи эмас, балки шу корхона курилишида мухбир бўлиб ишлаган.
Цитата:
4. Ёзувчининг болаликдаги энг биринчи ва энг севимли асарлари қайсилар?
Элбек тўплаган “Ўзбек халк кўшиклари”, Войничнинг “Сўна”си, Лермонтовнинг “Замонамиз кахрамони”, Стивенсоннинг “Жавохирот ороли”, Жюль Верннинг “Капитан Грант болалари”.
Цитата:
5. “Юлдузли тунлар” романини ёзиш жараёнида адиб Ҳиндистон сафарига чиққанми? Шу хусусида қандай маълумотларга эгасиз?
Ха, ёзувчи икки бор Хиндистон сафарида бўлган. Хиндистоннинг Агра, Дехли шахарларида, ундан ташкари, Покистоннинг Карачи, Исломбод, Лахор шахарларида бўлиб тарихий обидаларни ва табиат манзараларини ўрганган.
Цитата:
6. Пиримкул Кодировнинг кайси асари Ўзбекистон Мустакиллигининг 16 йиллиги арафасида “Энг улуг, энг азиз” кўрик-танловида биринчи ўринга сазовор бўлди?
“Амир Темур сиймоси” номли илмий-тарихий асари.
Цитата:
7. Адиб таржима килган асарларни биласизми?
М.Лермонтовнинг “Бэлла” киссаси, Константин Фединнинг “Илк севинчлар” романи, Аркадий Гайдарнинг бир нечта асарларини таржима килган.
Цитата:
8. “Уч илдиз” романидаги профессор Абдурахмон Тошев ва Темир Акбаров образларини яратишда ёзувчи шўро даврида “ўзбек адабиёти жаллодлари”га карши дадил курашга чиккан кайси ўзбек адибларини назарда тутган?
Профессор Абдурахмон Тошев сиймосида Ойбекни, Темир Акбаров сиймосида Абдулла Каххорни назарда тутган.
Цитата:
9. Ёзувчининг ёшлик ва ёшлар хакидаги асарларини айтинг?
“Студентлар”, “Уч илдиз”, “Эрк”, “Кадрим”, “Кора кўзлар”, “Олмос камар” ва бошкалар.
Цитата:
10. Пиримкул Кодировнинг кайси асарлари асосида кинофильмлар яратилган?
Унинг “Кадрим” киссаси асосида режиссёр Р.Ботиров томонидан “Сенинг изларинг” бадиий фильми, “Юлдузли тунлар” романи ва “Жон ширин” хикояси асосида режиссёр М.Юсупов томонидан кўп серияли видеофильмлар яратилган.
Цитата:
11. Адибнинг асарлари кайси тилларга таржима килинган?
Рус, украин, литва, хинд, урду, турк, уйгур, козок, киргиз ва туркман тилларида нашр этилган.
Цитата:
12. Пиримкул Кодиров Давлат мукофотлари билан такдирланганми?
Хамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981), “Шухрат” медали (1994) ва “Эл-юрт хурмати” (1998) ордени билан мукофотланган).
Цитата:
13. Ёзувчининг кайси асарлари сахналаштирилган?
Унинг “Бобур” пьесаси узок йиллар мобайнида хозирги Ўзбек миллий академик драма театрида, “Инсоф” пьесаси эса вилоят театрлари сахналарида кўйилган.
Цитата:
14. “Юлдузли тунлар” тарихий романининг бош кахрамони ким?
Романнинг бош кахрамони Захириддин Мухаммад Бобурдир.
Ответить 
2 "+" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх