Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Библиотеки
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 03.03.2009 15:14   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Exclamation Китоб ўқишни биласизми?

Сизга яхши аёнки, баъзан таниш-билишларга орқаваротдан баҳо берганда “ўқимишли” “ўқимишли йигит”, “ўқимишли қиз”, “ўқимишли киши” ва ҳоказо сифатини қўшиб қўядилар.
Дарҳақиқат, ўқимишлилик инсон феъл-атворини баҳолашга маълум даражада мезон бўлиб хизмат қилади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: нега энди маълум даражада? Ва унга ўзингиз жавоб излай бошлайсиз. Кўп ўтмай шубҳангиз ўз тасдиғини топгандай бўлади. Баъзи аҳли, “дониш”лар тўғрисида айтиладиган “садқаи ўқитувчи кетсин”, “хайф унга олимлик” каби дашномли ибораларни хотирлайсиз. Дилингизда эътироз уйғонади: ўқимишлиларнинг ҳаммасини яхши одамлар деб бўлмайдими?!
Сиз адашяпсиз, чунки ўқиган одам билан ўқимишли одамни бир-бирига тенглаб бўлмайди.
Тўғри, ўқимишлиликка ўқиш орқали эришилади. Аммо у ёки бу олий ўқув юртини тугатиш, фан номзоди ёки доктори бўлиш кишини том маънода ўқимишли дейишга асос бермайди.
Зукко ўқувчи кўнглида савол туғилади. Нега шундай? Ахир китобни офтобга қиёс қиламиз, “билимлар хазинаси” деймиз. Қатрада қуёш акс этгани каби билимлар хазинасидан баҳраманд бўлган кишини билимдон деб бўлмайдими?
“Китоб кишилик жамияти томонидан яратилган энг буюк ихтиро, бир авлоднинг ўзидан кейинги авлодларга қолдирадиган бебаҳо маданий мероси-ку” деган фикрни эслаб қалбингиз жунбишга келади. “Кўрдимки, энг яхши дўст китоб экан” (Нажмиддин Кубро), ундан баҳраманд бўлган инсонга дунё жумбоқларини ечишга йўл очилмайдими? Сизда “ўжар рақиб”ингизни мот қилиш истаги янада кучаяди.
Лекин сиз “рақиб”ингизни мот қилишга шошилманг-да, кенгроқ мулоҳаза қилиб кўринг. Ўқимишлилик нима? Унга қандай эришилади? Жавобингизнинг қисқа ва аниқ бўлиши табиий: “Албатта, китоб ўқиш орқали”.
Китоб-ку беҳисоб. Аммо уни ҳамма ўқийвермайди. Қолаверса, ўқиганнинг ҳаммаси ўқимишли эмас.
Бундан кўринадики, китобхонлик комилликка эришиш йўлидаги муҳим босқичдир.
Китобхонлик тор маънода китоб ўқишни билдирса, кенг маънода танлаб ўқиш, ҳис этиш, англаш ва фикр билдириш тушунчаларини ўз ичига қамраб олади. У бадиий адабиётдан озиқланади, адабий танқид ва педагогика кўмагида юксала боради.
Агар сиздан биров: “Китоб ҳақида қандай мақолларни биласиз?” деб сўраса, бир эмас, бир неча мақолни қалаштириб ташлашингиз мумкин. Аммо уларнинг мазмун-моҳиятини изоҳлаш ҳамманинг қўлидан келавермайди.
Барчамиз мактаб даврида дарсликлардан фойдаланганмиз. Бироқ, дарсликларни севиб ўқиганимизда ҳам, барибир бизни ҳали китобхон деб бўлмайди. Чунки дарсликларда барча фикрлар қоидалаштирилиб берилгани ва ҳиссиётдан йироқлиги туфайли мустақил хулоса чиқаришга қийналасиз, яъни таъсир бир томонлама бўлиб, акс таъсир талаб этилмайди.
Сиз дарсликлардан ҳаёт ва унинг қонуниятлари ҳақидаги билимлар билан танишасиз, уларни ақл кучи билан қабул қиласиз, хотирингизда қайд этасиз. Аммо бу билим ва хулосалар ҳиссиётингизга заррача таъсир кўрсатмайди.
Бадиий асар ўқиганда сиздаги бу “лоқайдлик” фаол муносабатга алмашинади. Қалбингиз чексиз шодликларга чулғанади – руҳланасиз, ғазабланасиз, изтироб чекасиз. Чунки у қалб дарди туфайли яралган, дард эса суҳбатдошни бефарқ қолдирмайди.
Қаҳрамон руҳиятини ўзлаштириш ижодкордан фидойилик талаб этади. Ёзувчи ўз қаҳрамонининг қувонч-ташвишлари, дард-аламларини шахсий кечинмалари каби юракдан ҳис этсагина, чинакам санъат намунасини яратади. Буни Ҳабибулло Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи яратилиши тарихи билан боғлиқ қуйидаги хотирасидан ҳам билса бўлади:
“Бобом вафотидан сўнг эди. Шаҳар ҳовлида яшар эдик. Бир кун уйимизда шундай воқеа рўй берди: ойим одатимизча, эрталабки чойни бибимнинг уйига ҳозирлади-да, эрта туриб ёзиб ўтирган дадамни чойга чақиргани кириб кетди. Биз дастурхон теварагида унинг чиқишини кутамиз... Бир вақт ойим негадир индамай чиқди-да, ўтириб бизга чой қуйиб бера бошлади.
- Абдуллани чақирдингизми, Раҳбар? – дадам чиқавермагач, ойимдан сўради бибим.
- Йўқ.
- Нега?
- Ўғлингиз йиғлаб ўтирибдилар, – деди ойим.
Бибим бечора сакраб ўрнидан туриб дадамнинг уйига йўл олди. Кап-катта кишининг йиғлашидан ҳайратга келиб мен ҳам бибим ортидан эргашдим. Кирсак, дарҳақиқат, у юм-юм йиғлар, курсига тирсакланиб олиб, тўхтовсиз ёзар эди. Бибим дадамнинг бу ҳолига бир оз қараб турди-да, бир нарсани тушунди шекилли, индамай мени бошлаб орқасига қайтди ва ўтириб чойини ича бошлади...
Кейинчалик англасам, ўшанда дадам ўз севикли қаҳрамони Кумушнинг ўлими пайти тасвирини ёзаётган экан”.
Гўзаллик тарбиялайди, деган гап бор. Унга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, жаҳолат ҳам тарбиялайди. Агар сиз “Ўтган кунлар” романидаги Кумуш билан Отабек муҳаббати тасвирига оид саҳналардан қай даражада завқлансангиз, Кумушнинг ўлимидан чексиз изтиробга тушасиз. Ҳар икки ҳолатда ҳам руҳингиз бойийди. Шунга кўра, китобхонликни образли тарзда ўқувчининг адиб билан жонли мулоқоти дейиш мумкин.
Ёзувчи – китобхон мулоқоти ўзига хосдир. Бунда суҳбатлашувчи томонларнинг ҳуқуқлари бир хил эмас. Китобхон – ихтиёрий, эркин суҳбатдан у ўзига суҳбатдош танлаш ҳуқуқига эга. Аммо ёзувчи тимсолидаги суҳбатдош бундай қилолмайди. Китобхон ўқиётган асари ўзини қаноатлантирмаса, мулоқотни тўхтатиб қўя қолади.
Китобхон ҳақ. Абдулла Қаҳҳор айтганидай “Ўқишли китоб гўзалликдир, лекин гўзалликда ҳам гўзаллик бор. Қоронғи кечада отилган мушак ҳам гўзал, қуёшга қараб хандон ташлаб турган гул ҳам гўзал. Осмонда сочилиб кетган ранг-баранг олов ва олқиш излар гўзаллиги кўзни қамаштирса ҳам пуч гўзаллик, шунинг учун бебақодир. Гулнинг гўзаллиги эса тўқ гўзаллик, чунки унинг бағрида ҳаёт бор, шунинг учун абадий гўзаллликдир.
Ғунча гулдан ҳам гўзалроқ, чунки унинг бағрида икки ҳаёт – ўз ҳаёти ва яна гул ҳаёти бор”.
Ответить 
Старый 03.03.2009 15:18   #2  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Атоқли адабиётшунос олим Озод Шарафиддиновнинг “Ҳуррият” газетаси мухбирига берган интерьвюсидан парча.

Озод ака! Болалик чоғларингизда китоб оламига кириб келишингиз қандай кечган?
5-6 ёшларимда чўмилишни яхши кўрар эдим-у, сузишни билмас эдим. Бир куни болалар қийқиришиб чўмилиб юрган анҳорни кўрдим-у, югура келиб ўзимни сувга отдим. Анҳор чуқур экан. Табиийки, чўка бошладим. Катта болалар бир амаллаб қирғоққа олиб чиқиб қўйишган. Менинг китоблар оламига кириб келишим ҳам шунга ўхшаш тарзда содир бўлган – ҳали ўқишни ўрганиб-ўрганмас, ўзимни китоблар уммонига отганман. Бу уммон ҳам чуқур экан, лекин буни қарангки, бу уммонда чўкмай ҳануз сузиб юрибман.

Китоб мутолааси маданиятини кимдир ўргатганми ёки у стихияли тарзда шаклланганми?
Мутолаа маданиятини ҳеч ким ўргатган эмас. Агар бу маданият бўлса, унга йиллар давомида тажриба орттириб, ўзим эришганман. Албатта, кейинроқ мактаб, ўқитувчилар, дўстларим, кутубхоналар ёрдамга келган. Лекин дастлаб мутолаа жараёни мутлақо тизгинсиз кечган – бир неча йил мобайнида нушхўрт чиқармай, қўлимга тушган китобнинг ҳаммасини ҳатм қилганман. Уларнинг орасида олам сирларидан, табиатдаги буюмлар ва ҳодисалардан ҳикоя қиладиган илмий-оммабоп асарлар ҳам кўп эди.
Мутолаага бўлган қизиқиш қаердан туғилади ўзи? Нега айримлар болаликдан китоб “жинниси” бўлиб улғайса, айримларнинг китоб варақлашга тоқати етмайди?
Очиқини айтсам, мутолаага қизиқиш қаердан туғилишини ҳозирга қадар билмайман. Ахир, ўзингиз ўйланг – менга ҳеч ким китоб ўқигин, бу – фойда деган гапни айтган эмас, ҳеч ким уч сўм сарфлаб битта китоб олиб берган эмас. Бувим ғирт саводсиз, ўқимаган аёл эди. Аям саводли бўлса-да, китоб ўқишга вақти ҳам, хафсаласи ҳам йўқ эди. Уйимизда бирон дона китоб бўлмаган. Фақат менинг “елиб-югуришим” билан уч-тўрт йилда кичикроқ бир кутубхона майдонга келди. Ҳозир бўлса, уйимда росмана бир кутубхона бор. Унда керакли китобларнинг ҳаммаси топилади десам муболаға бўлмас. Агар мен ўқишга киришган чоғларимда қўл остимда шундай кутубхона бўлганда борми, билмадим, нима бўлардийкин. Бироқ афсуслар бўлсинки, болаларим ҳар қанча қийин-қистовимга қарамасдан бу китоблардан мен истагандек фойдаланишмади. Невараларим ҳам. Йўқ, улар мутлақо ўқигани йўқ десам унча тўғри бўлмас, ўқишади, лекин уларнинг ўқиши тўйган қўзининг ўт-ўлан чимдишига ўхшаб кетади – ўн марта теваракка аланглаб, бир чимдиб қўяди. Яқинда бир неварам “Шайтанат”ни олиб кетди-да, ўн кунлардан кейин келиб, роса мақтанди: “Буважон, хотиржам бўлаверинг, китобнинг бир ярим бетини ўқидим!”
Шунақа гаплардан кейин ўйланиб қоламан – наҳотки мутолаага қизиқиш туғма хислат бўлса. Аждодларимдан қай бири илмли, китобга ташна бўлган-у, унинг генлари фазода юра-юра, охири келиб менда қўним топдимикин. Бундай дейишимнинг яна бир боиси шундаки, гап фақат невараларимда эмас. Ҳозирги ёшлар ўртасида ялпи равишда китобдан юз ўгириш, имкони борича кам ўқиш касали пайдо бўлган. Нега? Эҳтимол, бунга биз – катталар айбдордирмиз. Эҳтимол, ҳар хил дастуру талабларга амал қилиб, болаларнинг авжи ўқийдиган пайтида уларга бўлар-бўлмас китобларни тиқиштириб ётгандирмиз ва бу қилиғимиз билан биз ўзимиз улардаги ҳавасни таг-томири билан йўқ қилаётгандирмиз. Эҳтимол, биз – катталар энг яхши ниятлар билан қуролланган ҳолда, устимизга доно мураббий либосини ташлаб олиб, китоб ўқишдек бир ишни зерикарли бир машғулотга, кишини диққинафас қилишдан бошқа нарсага ярамайдиган мажбуриятга айлантириб қўйгандирмиз?
Бирорта асарга нисбатан муносабатингиз вақт ўтиши билан ўзгарганми? (Яъни, аввал маъқул кўриб, кейин ёқмай қолганми ва аксинча).
Албатта. Кўп ҳолларда шундай бўладики, биринчи ўқиганингизда асардан жуда кўп информация оласиз-у, хурсанд бўласиз. Кўзингизга бу асар жуда зўрдай кўринади. Вақт ўтгач, бу информациянинг долзарблиги ўтади, кўп янги гаплар пайдо бўлади ва ўша китоб анча ғариб бўлиб қолгандек туюлади. Аммо ёшлар мутолааси билан катта ёшдаги одамлар мутолааси ўртасидаги асосий фарқ нимада деб сўрасангиз, мен шундай деб жавоб берардим: ёшларнинг китобга муносабатида эмоционал хислатлар устун туради, катталар эса кўпроқ китобдаги интеллектуал жиҳатларга қизиқади, ундан ўзининг ижтимоий-фалсафий, маърифий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришни ўйлайди. Ёшлар китобдан завқ-шавқ қидирса, катталар умрлари давомида йиғилиб қолган саволларга жавоб излайди, ёки ўзлари топган жавобларни китобдаги жавобларга таққослайди.
Бадиий адабиётда оммабоп ва хос (мураккаб) асарлар мавжуд. Шунга муносабатингиз. Назаримда, бизда нафақат кенг китобхонлар оммаси, балки ҳатто мутахассис адабиётшунослар орасида ҳам мураккаб адабиётга эътиборсизлик борга ўхшайди.
Беш қўл баравар эмас. Худди шунингдек, китобхонлар ҳар хил. Уларнинг дидлари, ҳам, табиатлари ҳам, тажрибалари ҳам, ақл-заковатлари ҳам ҳар хил. Ҳа, ҳа, шу пайтга қадар инсоният тарихида ҳали ҳеч ким ақлининг камлигидан шикоят қилган бўлмаса-да, одамлар бу жиҳатдан ҳам фарқланади. Бундан ташқари, мутолаадан кўзланган мақсадлар ҳам ҳар хил бўлади.
Шундай бўлгандан кейин, китоблар ҳам оммабоп ва хос асарлар тарзида фарқланса не ажаб. Бу мутлақо қонуний ҳодиса. Яна бир ҳолга эътибор беринг: дунё ривожлана борган сари, одамлар ўртасида бозор муносабатлари такомиллаша боргани сари китоб нафақат санъат асари, балки олди-сотди буюмига ҳам айланиб бормоқда. Сир эмаски, китоб ишлаб чиқариб, китоб сотиб, миллионер миллиардер бўлиб кетган одамлар бор. Китоб бизнесидан тирикчилик қиладиган одамлар ҳам сон мингта бўлса керак. Ўз-ўзидан аёнки, уларнинг китобга қараши ва китобга муносабати менинг ёки сизнинг қарашларингиздан, муносабатингиздан фарқ қилади. Ёзувчи ўз китобини яратаётганда, тўғрироғи, ёзаётганда бўлажак харидорларнинг дидини ва эҳтиёжларини ҳисобга олмай иложи йўқ. Фақат ўзига тўқ, бадавлат адибларгина кўнгилларнинг майлига қараб, истаганча тарзда ёзишлари мумкин.
Ўз даврида “Ўткан кунлар” кенг омма томонидан ўта ташналик билан талашиб-тортишиб ўқилган. Бизнинг замонга келиб бундай эътибор “Шайтанат”га насиб этди. Яна қайси асарлар шунга ўхшаш “юлдузли онлар”ни бошдан кечирди?
“Ўтган кунлар”нинг омма томонидан талашиб-тортишиб ўқилгани тўғри. Унинг ёнига яна “Кеча ва кундуз”, “Сароб”, “Навоий” каби асарларни қўшмоқ мумкин. Ғафур Ғуломнинг “Шум бола”си ҳам Марк Твеннинг асарлари билан бемалол беллашади, ҳатто “Шум бола”даги тоғ шалоласидек табиий қуйилиб келувчи тизгинсиз юмор уни ноёб асарлар даражасига кўтаради. Буларнинг “талашиб-тортишиб” ўқилганига сабаб, албатта, биринчи навбатда, уларнинг юксак бадиий сифатлари. Қолаверса, ХХ асрнинг талотумларида кўз очиб, уйғониб, йўл қидириб келаётган омманинг чанқоқлиги ҳам бўлган.
Кейин Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидовнинг айрим шеърлари “талашиб-тортишиб” ўқилди, негаки, улар тоталитар зулмат ичида димиқиб кетган одамларнинг юрак торларида акс садо берди.
Энди қайси асар “Шайтанат” каби эътибор қозонаркин – буни айтиб бериш қийин. Шу кунларда “Дайди қизнинг дафтари” деган роман қўлма-қўл бўлиб юрибди. Бироқ бу асарнинг бадиий фазилатларидан кўра, китобхонни дайди қизнинг тунги саргузаштлари кўпроқ қизиқтиради, шекилли.
Ответить 
"+" от:
Старый 03.03.2009 15:21   #3  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Чиройли муқовалар ёхуд китобсевар оила мулки

Инсон қадим-қадимдан илмга интилиб яшайди. Бу йўлда эса китоб унинг доимий ҳамроҳи. Ўтмишда ўзини зиёли, мартабали саналган кишилар албатта маънавий мулк – хос кутубхонага эга бўлганлар. Китобларнинг адади ва маънавий салмоғи соҳибларининг маърифатпарварлик даражасини акс эттирган.
Бугун китоблар, кутубхоналарга муносабат ўзгарган. Бунга биринчи навбатда кундалик ҳаётимизнинг компьютер, интернет тармоғи билан боғлиқлиги сабабдир. Жавонларни тўлдириб турувчи китоблар энди ихчамгина лазер лаппакчасига ҳам “сиғади”. Аммо, тан олиш керак, китоб, бу – китоб...
Нима учун замонавий дизайнерлар уй жиҳозлашда ҳануз китобларга мурожаат этадилар? Чунки китоблар нафақат маълумот манбаи, балки хонадон кўрки ҳамдир. Китоб жавонларининг ранги, шакли ва турли баландликда жойлашиши хонанинг умумий кўринишига алоҳида таъсир кўрсатади. Дид билан ўрнатилган китоб жавонлари жиҳозлар орасида ажралиб туради. Аммо хонадон кўрки – ўз йўлига. Зиёли кишилар аввало маърифат, тараққиёт сари интилганликлари боис китоб йиғиб, хонаки кутубхона ташкил этадилар. Зеро бу бебаҳо мерос келгусида наслнинг давомчиси бўлмиш авлодларга хайрли мақсадлар билан узатилади.
Китоблар асосан, органик модда (пергамент, қоғоз, чарм, елим ва мато)дан тайёрлангани боис вақт ўтиши билан эскиради. Бу жараённи тўхтатиш мушкул, аммо яхши парвариш китобларнинг узоқроқ сақланишига ёрдам беради.
Китобга салбий таъсир кўрсатувчи уч омил мавжуд. Булар: қуёш нури, намлик ва чанг. Ҳаво ҳарорати 22С дан ошса, кимёвий ўзгаришлар таъсири фаоллашиб, китобнинг эскириши тезлашади. Юқори ҳароратга қўшилган юқори намлик (65-70 фоиз) бактерияларнинг кўпайишига олиб келади. Натижада китоб варақлари моғор замбуруғлари билан қопланади. Намликнинг камлиги (35–40 фоиз) елим ва чарм каби материалларнинг қуриб кетиши, варақларнинг сочилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, китоблар 20-22С ҳароратда, 40–55 фоиз намлик шароитида сақланиши тавсия этилади. Қолаверса, хонанинг тоза сақланиши китобларнинг “умрбоқийлиги” гаровидир. Ҳавода доимий микроорганизмлар мавжуд бўлгани учун, кутубхонани чангдан тозалаш муҳим жараёнлардан биридир. Бунда чангютгич хизматидан фойдаланган маъқул.
Китобларнинг “кушандаси” бўлган омиллардан бири қуёш дедик. Қуёш нурларининг кўз илғамас яшил, ҳаворанг, сиёҳранг ва ультра-сиёҳранг спектрлари қоғоз структурасига сингиб, китоб варақларининг сарғайиши, бўёқларнинг хира тортишига олиб келади. Шунинг учун китоб жавонларини имкон қадар қуёш нури тўғридан-тўғри таъсир қилмайдиган жойларда ўрнатиш тавсия этилади. Айтмоқчи, пластик ёки шишадан ясалган эшиклар жавонларни қуёш нурининг салбий спектрларидан муҳофаза қилади.
Китоб жавонларининг токчалари пластик, шиша, темир, ёғоч материалларидан тайёрланган бўлиб, текис бўлиши зарур. Китоблар вертикал ҳолда, бир-бири билан унча жипслашмаган ҳолда туриши тавсия этилади. Бу, айниқса, муқоваси қалин ёки юпқа форматдаги чарм ва картондан ясалган китобларга тегишли. Негаки, ён томонлама “таянч”сиз турган китоб қисқа муддат ичида эгилиб қолади. Бунинг устига, жипс турган китобни олаётганингизда ёнидагисига шикаст етиши мумкин. Айниқса, китобга қулф солинган ёки бошқа безаклар билан безатилган бўлса. Токчаларда китобларнинг ораси жуда кенг бўлиши ҳам уларнинг орасида чанг тез йиғилишига олиб келади. Шоҳи, бахмал, чарм ёки бошқа қимматбаҳо жилдга ўралган китоблар махсус қутиларда сақлангани маъқул.
Китобларни токчалардан олишда ҳам муайян қоидаларга риоя қилиш лозим. Бунда икки тарафдаги китобларни бир оз суриб, керакли китобни аста тортиб олиш даркор. Яна бир маслаҳат: китоб жилдининг варақлари қавилган жойидан тортманг.
Юқоридаги шартларга риоя қилиш китобларни яхши ҳолатда сақлаш имконини беради. Ёдингизда бўлсин, Сиз барпо этган ва авайлаб-асраган кутубхона фарзандларингиз, фарзандларингизнинг фарзандлари учун ҳам ноёб мулкдир. Зеро, бизни эзгу фазилатларга ўргатувчи китоблар ҳали кўп замонлар асл китобхонларнинг абадий дардкаши ва сирдоши бўлиб қолаверади...
Ответить 
"+" от:
Старый 03.03.2009 15:22   #4  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Зарур эслатмалар:

• китобдан ўз ҳажмидан кичик бўлмаган қаттиқ ва текис жойда (масалан, стол устида) фойдаланиш керак;
• китоб сақланадиган қути стол устида эҳтиёткорлик билан очилиши, қутига бошқа буюмлар солинмаслиги зарур;
• ҳамма китоблар ҳам 180 градусда очилавермайди. Бу кенгликда очилмайдиган китобларни лавҳга қўйиб ўқиш тавсия этилади. Акс ҳолда китоб жилдининг ўрта қисмига шикаст етиши мумкин;
• китоб варақлаганда, бармоқларни намламанг. Саҳифани юқори бурчагидан оҳиста тутиб юқоридан пастга, ўнгдан чапга томон “силаб” очинг;
• китобга илова қилинган иллюстрация (безак)ли махсус саҳифалар мутолаадан сўнг букланган жойидан асл ҳолича тахланиши лозим;
• зулфли китоблар ўқиб бўлингандан сўнг, албатта қулфланиши керак;
• мутолаа вақтида китоб варақлари орасига махсус хатчўплардан бўлак нарсалар солинмаслиги керак;
• мутолаа пайтида баъзан ўқишдан тўхтаб, тўқ ёки яшил рангдаги жисмга қаранг ёки кўзни юмиб дам олдиринг;
• баъзида чуқур нафас олиш ва қовоқларни совуқ сув билан ювиш тавсия этилади;
• стол лампасини ўқилаётган матндан бир метрдан кам бўлмаган масофага жойлаштириш керак;
• стол лампаси ва бошқа ёруғлик манбаларини столни чап томонига жойлаштиринг;
• мутолаа пайтидаги ишчанликка физиологик омиллар таъсир этади. Шунинг учун мутолаага киришишдан аввал, мутолаа пайти ва танаффусларда жисмоний машқлар бажариш, чой, қаҳва ичиш, шоколад, асал истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир (албатта булар суистеъмол қилинмаса);
• кўз билан китоб орасидаги масофа 35–40 см. ни ташкил этиши лозим (нормал кўриш қобилиятида);
• лампа ўта ёруғ бўлмаслиги ва унинг нури кўзга эмас, балки китобга тушиб туриши керак.
Ответить 
Старый 03.03.2009 15:29   #5  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Exclamation Ташаккурнома

Цитата:
Юкоридаги маълумотларни такдим этганликлари учун Алишер Навоий номидаги Узбекистон Миллий кутубхонаси ходимларига уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ответить 
Старый 04.03.2009 10:16   #6  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Озод Шарафиддинов..... Шу кунларда “Дайди кизнинг дафтари” деган роман кўлма-кўл бўлиб юрибди. Бирок бу асарнинг бадиий фазилатларидан кўра, китобхонни дайди кизнинг тунги саргузаштлари кўпрок кизиктиради, шекилли.
Буюк китобхонлар бўлгандагина буюк адабиёт пайдо бўлади. Мутолаа калбни юксалтиради. Бобокалонларимиз китоб топишга кийналар эдилар: хозир эса биз китоб танлашга кийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмок керак. Бугунги кунда юкорида домла Озод Шарафиддинов келтириб утганларидек бемаъни асарлар купайиб кетди.
Ответить 
Старый 04.03.2009 10:32   #7  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Adham Karabaev
Оффлайн
Мастер
AKA:Magister
Сообщений: 199
+ 185  98/51
– 1  0/0

Russian FederationОтправить сообщение для Adham Karabaev с помощью ICQОтправить сообщение для Adham Karabaev с помощью YahooОтправить сообщение для Adham Karabaev с помощью Skype™Мой мир
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бугунги кунда юкорида домла Озод Шарафиддинов келтириб утганларидек бемаъни асарлар купайиб кетди.
Бемани асарлар хар доим булган, бемани одамлар каби. Умуман олганда у нарсани асар хам деб булмайди.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 28.05.2009 16:59   #8  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Китоб ўқишни биласизми?
Билсам керак. Иложи борича битта китобни бир кечада укиб чикишга харакат киламан. Купинча 200 бетдан ошмайдиган китобларни бир кечада укиб тугатаман. Баъзан ундан каттарок китобларни хам кизик булса бир кечада укиб тугатаман (асосан ёзувчи Тохир Маликнинг китобларини).
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.05.2009 17:05   #9  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Якин орада кайси асарларни укидингиз?
Ответить 
"+" от:
Старый 28.05.2009 17:06   #10  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Якин орада кайси асарларни укидингиз?
1) Иблис девори (Тохир Малик)
2) Алкимёгар (Паоло Коэльо)
3) Да Винчи сири (Ден Браун)

Оффтоп:
Эртага худо хохласа "Бахти каро Кери" ни сотиб оламан. Теодор Драйзерники булса керак менимча. Сизларга Фенимор Купернинг "Жосус" китобини тавсия киламан. Агар укимаган булсангизлар албатта укинглар. Китобни охирги сахифаларигача зурга укийсиз (шунака зерикарлики). Охирги сахифасида бошка сахифаларининг маъноси шунака чиройли очиб курсатилган-ки... Яна бир марта укиб чиккингиз келади. Факат сабр билан охиригача укиш керак.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.

Последний раз редактировалось OmoN; 28.05.2009 в 17:25.
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх