Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 17.10.2008 17:25   #71  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ардокли адибимизнинг хикматлари:
Цитата:
"Яхши инсонлар олтинга ухшайди. Дунёда тупрок куп, бирок олтин кам.
Илохим, инсонларнинг олтини булиб юринглар.
Бобур Мирзонинг куйидаги сузлари бор:

Ким курибдур, эй кунгил ахли жахондин яхшилиг,
Кимки бори ондин йук, куз тутма ондин яхшилиг...

Шундай экан биздан кейинги авлодга яхшиликни мерос килиб колдиришни насиби руз айласин".

Пиримкул Кодиров
Ответить 
Старый 25.10.2008 09:58   #72  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Ниҳоят қутлуғ кун етиб келди. Яна бир карра юбилей сана билан нафақат ёзувчимизни балки уларнинг барча севимли мухлисларини ҳам чин дилдан муборакбод этамиз.
Ответить 
"+" от:
Старый 19.11.2008 14:51   #73  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Pirimqul Qodirov Посмотреть сообщение
1990-yilning yozida O’sh viloyatida chetdan kelgan yovuz kuchlar o’zbeklar bilan qirg’izlar orasiga ataylab nizo urug’ini sochgan kunlarda
У кунлар халиям эсимда. Уша пайтлар 10 яшар бола эдим.
Ответить 
Старый 19.11.2008 15:00   #74  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Pirimqul Qodirov Посмотреть сообщение
1990-yilning yozida O’sh viloyatida chetdan kelgan yovuz kuchlar o’zbeklar bilan qirg’izlar orasiga ataylab nizo urug’ini sochgan kunlarda
У кунлар халиям эсимда. Уша пайтлар 10 яшар бола эдим.
Millatning haqiqiy ziyolilari illatlarga barham berish va yaxshilik urug'larini asrab qolish uchun tinimsiz yozgan asarlari, hatti-harakatlari bilan kurash olib borishadi. Insonning insonligi shu bilan belgilanadi. Chingiz Aytmatov (Olloh rahmatiga olgan bo'lsin), ardoqli donishmand adiblarimiz Pirimqul Qodirov, Odil Yoqubovlarga shu jihatdan ham ehtirom ko'rsatsak arziydi.

Последний раз редактировалось Ozoda Umarova; 19.11.2008 в 16:39.
Ответить 
Старый 24.11.2008 17:17   #75  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Pirimqul Qodirovning "Yulduzli tunlar" asarini o'qiyotib parol so'zining turkiy tilda o'ron deb qo'llanganini bilib oldim.
Цитата:
-To'xta! Kimsen? O'ronni ayt!
-O'ron-Andijon.
("Yulduzli tunlar", Toshkent, Sharq- 2004-yil, 287-bet)
Ответить 
"+" от:
Старый 15.01.2009 12:47   #76  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Яқинда БибиСи радиоси Пиримкул Кодиров билан сухбат уюштирди.

Цитата:
Би-би-си: Канададан савол йўллаган Нўъмонжон исмли тингловчимиз ёзибдилар: "Ассалому алайкум Пиримқул ака! Энг аввало миллий адабиётимиз учун қилган барча меҳнатингиз учун Сизга миннаддорчилик билдирмоқчиман. Замонавий ўзбек адабиёти Сиздек забардаст ёзувчилар билан қад ростлаган десам хато бўлмайди. Айтингчи, ҳозирги 21 аср ўзбек шеърияти ва прозасида ёш йўлбошчилар сифатида кимни тилга олган бўлардингиз? Ташаккур!"

Пиримқул Қодиров: Энди "оққан дарё яна оқади" деган мақол бор, катта адабиётимизнинг мухлислари орасидан етишиб чиқаётган ёш талантлар бор. Мана ҳозир прозада Тоҳир Маликни кўпчилик тан олаяпти. Кейин Улуғбек Ҳамдам "Мувозанат" деган роман ёзди. Ўша йигит яхши келаяпти. Поэзияда ҳам жуда яхши шоирларимиз бор. Ҳар қалай мен келажакка умид ва ишонч билан қарайман.

Би-би-си: Лондонлик Ўзбекойим номи билан хат йўллаган мухлисимиз: "Ассалому алайкум, ҳурматли Пиримқул ака, мен Сизнинг ижодингизни жуда севувчи мухлисман. Менга айниқса, "Юлдузли тунлар" ва "Авлодлар давони" асарларингиз жуда ҳам манзур. Бу асарлар орқали тарихий шахсларни шу қадар жонлантириб бергансизки, уларни қайта-қайта таъсирланиб ўқийман. Нима учун тарихий роман яратиш учун айнан Бобур ва бобурийлар сулоласини танлагансиз? Яна тарихий романлар яратиш режангиз борми ва агар бор бўлса, қайси тарихий воқеаларни танламоқчисиз?"

Пиримқул Қодиров: Иккита савол экан. Биринчиси энди, гап шундаки, Бобур Мирозодек ва унинг авлодлари, айниқса, Акбардек улуғ сиймолар тарихда ўзи жуда кам, дунё тарихида. Француз адиби Ренан, Эренст Ренан айтадики, "мана шу уч киши- Бобур Мирзо, Ҳумоюн, Акбар тарихда ҳеч бетакрор шаклда бирининг ишини бири жуда яхши давом этказиб кетдилар", дейди. Ҳақиқатдан ҳам, улар Ҳиндистондек катта мамлакатни обод қилиб, юксалтириб ўтдилар. Шунинг учун, мен улар ҳақида асар ёзишга нафақат Ўзбекистон, балки Шарқ халқлари учун ҳам ибратли ҳодиса деб қараган эдим. Эндиги ниятларим, агар умрим етса, Худо хоҳласа, Шоҳжаҳон ҳақида ҳам бир нарса ёзмоқчиман.

Би-би-си: Катта раҳмат, Пиримқул ака! Ўзбекойимнинг кейинги саволлари: "Қора кўзлар" романингизда чўпонлар ва қишлоқ ҳаётини жуда яқиндан яратгансиз, бу ҳаётий тажрибадан келиб чиққанми ёки ижодингиз маҳсулими?"

Пиримқул Қодиров: Бу- ҳаётий тажрибадан ва ижод маҳсули, иккови қўшилганидан келиб чиққан. Чунки, ман ўзим ўша романда тасвирланган Ойкўл қишлоғига ўхшаш Кенгқўл деган қишлоқда туғилиб ўсганман. Отам чўпон бўлганлар, акам чўпонлик қилганлар, ўша тоғларда мен ўзим ҳам қўй боққанман. Шунинг учун, мен ўзим болаликдан яхши билган, яхши кўрган табиат манзараларини, яхши кўрган ҳалол меҳнаткашларини ўша романда тасвирлашга ҳаракат қилганман.

Би-би-си: Қаердан эканларини ёзмаган Мубинахон сўрабдилар: "Мунаққиднинг гапини кўпроқ инобатга оласизми ёки китобхоннинг? Қайси мунаққидлар асарларингиз ҳақида фикр билдиришган?" Марҳамат Пиримқул ака...

Пиримқул Қодиров: Энди китобхоннинг фикри биз учун биринчи ўринда туради. Чунки, жуда холисона фикр айтилади китобхонларнинг мактубларида, баъзи-бир чиқишларида. Энди танқидчиларимиз орасида ҳам масалага жуда чуқур ёндашадиган, яхши фикрлар берадиган дўстларимиз бўлган. Уларнинг орасида ман Озод Шарофиддиновни ҳурмат қилар эдим. Матёқуб Қўшжонов деган танқидчимиз ҳам ўтдилар, улар ҳам жуда яхши (эдилар). Ҳозир Умарали Норматов, Абдуғофур Расулов деган яхши танқидчилар борки, мен уларнинг фикрлари билан ҳисоблашишга ҳаракат қиламан.

Би-би-си: Катта раҳмат, Пиримқул ака! Мубинахон яна иккита савол йўллаганлар. Иккинчи саволлари: "Қайси тарихий асар муваффақиятли ёзилган деб ўйлайсиз, аксинча-чи?"

Пиримқул Қодиров: Энди бошқаларнинг ижоди ҳақида гапириш жуда кўп вақтни талаб қилади. Энг яхши ўзбек тарихий романи-"Ўтган кунлар", албатта. Ойбекнинг "Қутлуғ қон", "Навоий" романи...Бошқа асарлар ҳам кўп, ман ҳаммасини санасам, вақтни кўп олиб қўяман...

Би-би-си: Мубинахоннинг учинчи саволлари: "Юлдузли тунлар" асарингизни нега бундай номлагансиз?"

Пиримқул Қодиров: Энди...Улуғ аждодларимизнинг энг ёрқин вакиллари ўлмас ном қолдирадилар. Осмондаги юлдуздек порлаб турадилар улар. Ўтмишнинг қоронғу кечаларини ёритган ёруғ юлдузлардан бири Бобур Мирзо эди. Яна бир унинг авлодлари Ҳумоюн, Акбар эди. Шунинг учун мен уни (китобни-Би-би-си) "Юлдузли тунлар" деб атаган эдим.

Би-би-си: Раҳмат Пиримқул ака. Исмларини ёзмаган мухлисимиз: "Юлдузли тунлар" асарингизни анча пайтгача босмадан чиқара олмаган экансиз. Сабаб нима бўлган эди?" деб ёзибдилар.

Пиримқул Қодиров: Сабаб энди, у мустабит тузум даврида, шўро даврида бизнинг улуғ аждодларимизни унча суймас эдилар. Чунки, агар ўша улуғ авлодлар ҳақида хотирамиз уйғонса, биз мустақиллик талаб қилиб қолишимиз мумкин эди. Шу талаб бўлмаслиги учун Амир Темурга нисбатан ҳам, унинг авлодлари Бобур Мирзо, Акбарларга нисбатан ҳам муносабат тоталитар тузум даврида ёмон бўлди. Шунинг оқибатида олти йил битта роман, иккинчиси уч йил босилмай қолиб, мен 9-10 йил кўп овора бўлдим. Бу қийинчиликдан мени истиқлолимизнинг ғалабаси қутқарди.

Би-би-си: Вашингтондан Калонбек Маҳкам сўраяптилар: "Ассалому алайкум, Пиримқул ака! Бобурнинг миллати ким бўлган эди?"

Пиримқул Қодиров: Бобур ўзини туркий халқларнинг вакили деб ҳисоблаган. У пайтлар ҳали ўзбек халқи шаклланиб улгурмаган пайт бўлган. Шунинг учун, улар ўзларини туркийзабон, Турон, туркистонлик арбоблар деб ҳисоблашган. Бобур Мирзо ҳам ўзининг "Хатти Бобурий" деб ёзганида айтадики, "шу хатти туркий сенга насиб этмаган экан, "Хатти Бобурий" эмассан, "Хатти Сиғноқий" дерур", яъни у мана шу туркий халқлар яшаган минтақаларни ўзининг ватани деб билган, она тилини туркий тил деб билган. Энди жаҳонда бир ноаниқ тушунча борки, улар мўғуллар, улуғ мўғуллар деган...Улуғ муғуллар у- Чингизхон авлодлари, улар бошқа. Мўғулистон мустақил давлат, унинг ўз улуғ одамлари бор. Бобур Мирзо- Амир Темурнинг авлодлари, улар ҳаммаси бизнинг Туркистон, Туроннинг фарзандларидир. Шуни мумкин қадар дунёга тушунтиришимиз керак.

Би-би-си: Пиримқул ака, катта раҳмат Сизга! Собир исмли мухлисимиз сўраганлар: "Мана сиз темурийлар ҳақида тарихий асарлар яратгансиз, нима учун темурийлар бошқа тарихий сулолаларга қараганда, масалан, чингизийларга қараганда кам умр кўрган деб ўйлайсиз?"

Пиримқул Қодиров: Аксинча, чингизийларга нисбатан темурийлар авлоди кўпроқ умр кўрди. 150 йил Туркистон ва Афғонистон атрофларида бўлса, қолган 330 йил Ҳиндистонда...Бобурийлар сулоласи ҳам Амир Темур сулоласининг давоми эди. Чингизийлар сулоласи унча узоқ умр кўрган эмас. 150 йилнинг ўзида йўқ бўлиб, тамом бўлган.

Би-би-си: Собир яна сўраяптилар Пиримқул ака, "оилангиз ҳақида гапириб берсангиз".

Пиримқул Қодиров: Тўрт фарзандимиз бор. Ҳаммаси олий маълумотли мутахассислар. Уларнинг ичида инглиз тили бўйича мутахассис катта қизим. Бошқалари Эрон, афғон тилларини ўрганган. Шу жаҳон тилларини ўрганишга алоҳида эътибор беришади оиламизда фарзандларимиз.

Би-би-си: Катта раҳмат Пиримқул ака, биз билан суҳбатга рози бўлганингиз учун! Энди Би-би-си мухлисларига тилакларингиз бўлса, марҳамат!

Пиримқул Қодиров: Энг катта тилагим шуки, ҳақиқатни билишимиз керак-да биз ҳамма нарса тўғрисида. Шу ҳақиқатни тўлиқ етказиш...баъзи бировлар уни ўзининг манфаатига хизмат қилдирмоқчи бўлади, бу йўлдан эмас, ҳақиқат бу илоҳий бир қудратнинг давомидай бўлиши керак. Ҳақиқатга муқаддас нарса деб қарашимиз керак. Ва уни ҳамиша аслидек, тўлиқ халққа етказиб беришмиз керак. Мана шу йўлда мен Би-би-си ижодкорларига катта, янги муваффақиятлар тилайман. Ва Би-би-си тингловчиларининг ҳаммасига, мана янги 9-чи йил кириб келди, янги йилда бахт-саодат, омад ва оилавий баркамоллик тилаб қоламан!

Би-би-си: Катта раҳмат Пиримқул ака! Эзгу ниятларингиз ўзингизга ҳам ҳамроҳ бўлсин!
Ответить 
Старый 24.02.2009 16:16   #77  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Куни кеча донишманд адибимиз Пиримкул Кодировнинг хонадонларида булиб, улар билан сухбатлашишга мушарраф булдим. Эътиборингизга ушбу ёзиб олинган сухбатни такдим этаман.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 24.02.2009 16:25   #78  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бобожон, “Амир Темур сиймоси” номли илмий бадиангизда сохибкироннинг ёшлик ва ўсмирлик йиллари тасвирида Амир Темурнинг буюк жа?онгирлик рутбасига эришуви бежиз эмаслигига ахамият каратгансиз, у китоб мутолаасини севишини, алломаларни жуда хурмат килишини асословчи кўпгина тарихий манбаларга мурожаат килгансиз. “Темур тузуклари”дек буюк асарни Амир Темурга раво кўрмаган хорижлик тарихчиларнинг (Бартольд ва Якубовский) бўхтонларини пучга чикарувчи мисолларни тахлил килгансиз. Афтидан, “Темур тузуклари”ни Амир Темур ёзмаган дейиш буюк Сохибкироннинг марказлашган давлат асосчиси, улуг маърифатпарвар сиймо эмас, балки ўзга мамлакатларни куч билан бўйсундиришга ишкибоз шахс сифатида талкин этиш учунгина зарур бўлган кўринади.
Сиз хакикатдан юз ўгириб, гирром сиёсатни асослаш учун Сохибкиронни саводсиз деб ёзган айрим шўро олимлари галамислигини хам фош этгансиз. Аждодларимизга гайрикўз билан караган бундай тадкикотчилар “Амир Темур китобларни бошкаларга ўкиттириб эшитарди”, дея даъво килишган. Сохибкирон ўз юришлари чогида зарурат юзасидан ислом уламолари, мулла ва корилар, илмли, зехни ўткир кишиларга эхтиёж сезган. Амир Темур солномасини ёзган барча тарихчилар унинг ўзи билан бирга Куръони каримни олиб юрганини, бу мукаддас китобни ёд билган сиймо эканини кайта- кайта эътироф этадилар...
Ответить 
Старый 24.02.2009 16:38   #79  
Offline ID
Аватар для Pirimqul Qodirov
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 25
+ 10  74/24
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бобожон, “Амир Темур сиймоси” номли илмий бадиангизда сохибкироннинг ёшлик ва ўсмирлик йиллари тасвирида Амир Темурнинг буюк жахонгирлик рутбасига эришуви бежиз эмаслигига ахамият каратгансиз, у китоб мутолаасини севишини, алломаларни жуда хурмат килишини асословчи кўпгина тарихий манбаларга мурожаат килгансиз...
Сиз хакикатдан юз ўгириб, гирром сиёсатни асослаш учун Сохибкиронни саводсиз деб ёзган айрим шўро олимлари галамислигини хам фош этгансиз. Аждодларимизга гайрикўз билан караган бундай тадкикотчилар “Амир Темур китобларни бошкаларга ўкиттириб эшитарди”, дея даъво килишган. Сохибкирон ўз юришлари чогида зарурат юзасидан ислом уламолари, мулла ва корилар, илмли, зехни ўткир кишиларга эхтиёж сезган. Амир Темур солномасини ёзган барча тарихчилар унинг ўзи билан бирга Куръони каримни олиб юрганини, бу мукаддас китобни ёд билган сиймо эканини кайта- кайта эътироф этадилар...
Сохибкирон икки аср мобайнида мўгул боскинчилари асоратида азоб тортиб ётган Евроосиёдаги канчадан-канча мамлакатлар, хонликлар, князликларни чингизий Олтин Ўрда асоратидан батамом озод килган ва шу элларнинг хам хакикий халоскори бўлган улуг сиймо булганлар.
Амир Темурнинг жахон такдирини хал этган ва тарихнинг буюк бурилиш нукталарида амалга оширилган хал килувчи мукорабаларидан бири 1391 йили Волганинг чап сохилидаги Кандирча дарёси бўйида, иккинчиси эса, 1395 йилнинг 15 апрелида Кавказ тогларидан бошланиб Каспий денгизига куйилувчи Терек дарёси бўйида юз берган эди. Кандирчадаги жангда Тўхтамишнинг енгилиб кочиши, туткун элларни чингизийлар асоратидан куткаришида янги сахифа очган бўлса, Терек бўйида Тўхтамиш лашкарлари билан бўлган сўнгги мукораба ва кўп ўтмай Сарой Беркадан Занжирсарой ўчининг олиниши, француз олими Люсьен Кэрэн эътироф этганидек, Олтин Ўрданинг тиз чўкиб хеч ўнгланмайдиган даражада тор-мор этилишига, рус князликларини озодликка чикариб, бўлажак рус империясига пойдевор кўйилишига шарт- шароит яратди.
Узок йиллар мобайнида эътироф этилмай келган бу хакикат, нихоят, 2004 йили ёш рус тарихчиси Михаил Арнолдов томонидан “Наука и жизнь” журналида босилган маколада мардона эътироф этилгани ибратлидир: “Куликова майдонидаги жангдан кейин... юз йил давомида Россия бирор марта хам Олтин Ўрда билан йирик тўкнашувга борган эмас. Аммо шу вакт ичида Олтин Ўрданинг ўзи тор-мор бўлиб тарих сахнасидан гойиб бўлди. Бундан келиб чикадики, бизни кимдир ўзимизнинг иштирокимизсиз озод килган экан-да? Ким у жўмард? Ким бўларди, айни ўша зот – кўп йиллар нохак коралаб келинган “буюк ва шафкатсиз” Амир Темур бизни озод килган. Тўгрироки, Олтин Ўрда зулмидан озод бўлишимизга олиб келган”....
Ответить 
"+" от:
Старый 24.02.2009 16:40   #80  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Амир Темурни ХV аср такдирини хал килган инсон деб аташган. Бу хакида хам маълумот берсангиз.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх