Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Умумий бўлим
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 13.02.2009 17:41   #4  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mirzogolib Посмотреть сообщение
Менимча ош галаба козонса керааааак.
+100! Футбол билан ошнинг ўртасида мен ошни танлайман! Тўғрироғи, ош еб футбол кўришни ;-).

Футбол устидан мардларча "ғалаба" қозонгандан кейин, энди ош билан курашиш керак. Суратлардан келиб чиқсак, аниқ айтишим мумкинки, муҳтарам форумдашлар биринчи раундда "енгилишган":

Биринчидан, ош устидан "ғалаба" қозониш учун уни албатта қўлда (қошиқсиз) ейиш керак. Шунда мазали туюлади... (кейин, анча-мунчаси лагандан оғизгача бўлган масофани босиб ўтгунча сирли равишда "ғойиб бўлади" ;-)).

Иккинчидан, чойхонапаловни ноҳорги ошга келгандек стулда эмас, чордана қуриб ўтириб ейиш керак... Гашти бошқача бўлади, тўйганингизни сезмайсиз...

Учинчидан, ош билан қўшиб ейишга албатта турп, кўкатлар ёки бирорта серпиёз салат бўлиши керак... Идеал вариант - турптарашдан ўтказилган турпга тузланган помидорни майда қилиб тўғраб, бироз пиёз аралаштириш. Ҳам иштаҳани очади, ҳам ҳазм қилади... Қўй гўшти ва ёғига бўлган паловхонтўрага суратдагидек винегрет тўғри келмайди ахир! Бу очиқдан-очиқ паловхонтўранинг устидан кулиш, мен сизга айтсам ;-)...

Тўртинчидан, "Ошхўрлик қилиш қодалари" нинг 3 моддаси, 5 бандига мувофиқ, ош мажлисларида паловхонтўра ҳеч қачон(!) оч рангли (оқ, сариқ ва х.к.) лаганга сузилмайди (унақа қилиб қудалар уйга мехмонга келганда стенкадаги чинни лаганни мақтаниш учун сузилади). Лаган албатта ка-а-а-тта, иложи борича япалоқ (чети кўтарилмаган) ва энг асосийси - сополдан бўлиши керак...

Бешинчидан, чойхонапалов билан суратдагидек қора чой эмас, балки "мижоз" жой ичилади (бир чойнак учун таркиби: бир ярим ҳисса кўк, бир ҳисса қора чой, бир чимдим "кийик ўти"). Чойнак тунука ёки темир эмас - албатта сопол, жуда бўлмаса, чинни бўлиши керак...


PS: Қолган шунча ошни нима қилдинглар, "номардл-а-а-ар"!? :-)
PSS: Вақт топиб йиғилганлигингиз жуда ҳам зўр бўлибди...
PSSS: Одатда, ўсиб келаётган ёш авлодга азалий қадриятларимиз юзасидан бир шингил қимматли фикрлар билдирган тажрибали ошхўрлар кейинги ош мажлисига мўътабар мехмон сифатида таклиф этиладилар. Миллий урф-одатларимизга асосан - мехмондан пул олинмайди ;-).

Последний раз редактировалось Maestro; 13.02.2009 в 17:45.
Ответить 
4 "+" от:
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх