[QUOTE=Lutfillo Tursunov;176450]
Цитата:
Сообщение от OmoN
Бизнинг тарихимиз хакида хам "ажойиб" фильмлар ишланган. Фильм кахрамонлари Абдулла Набиев, Майна Хасанова, Эргаш Курбоши, Кур Шермат... Болалигимизда бу киноларни кураётиб бу "босмачи"лар каерга бостириб боришибди деб уйлаб хам курмабмиз.
|
Бу ҳам кинонинг қай даражада ғоявий аҳамиятга эгалигини билдиради. Кинолар қайси ғояга "тўйдирилган" бўлса одамлар шу томонга энгаша бошлайди. Шунинг учун киночиликка, кино санъатига бефарқ қарамаслик керак.
Яқинда эшитиб қолдим. Экранларга чиққанига 3-4 йил ҳам бўлмаган бир ёш актёр режиссёрлик қилиб, кино ишламоқчи эмиш. У режиссёрлик тугул, актёрликда ҳам ўқимаган. Энди у ишлаган кинонинг савияси қандай бўлишини тасаввур қилаверинг![/QU
Албатта Сиз тўғри айтдингиз, инсонларни тарбиялашда кинонинг ахамияти катта, айниқса ёш авлодларнинг. Лекин хозир ўзимизнинг фильмларимизда тутуриғи йўқ нарсаларни ва воқеаларни келтиришларига қаршиман. Айниқса профессионал артистлар қолиб (асосий ролларга), фақат қўшиқчиларни жалб этилиши жуда хам тўғри бўлмаса керак. Булар кинофильмларни хам сифатини хам салохиятини пасайтиради.