Мавзу муаллифига ўз миннатдорчилигимни билдирган ҳолда истисно тариқасида шуларни айтмоқчи эдимки, бу ҳолатни форумга дахлсиз равишда бўлишини ҳохлардим. Чунки англашимча форумда дилдан, очиқчасига гаплашамиз. Унда кундалик сўзларимиз, оғзаки сўз нормаларига асосан гаплашган маъқул. Агар адабий тил нормаларига риоя қилган ҳолда мулоқот қилсак унда барча суҳбатларимиз сунъийлик дан фарқи қолмайди. Бу мавзуни китобларга, ташкилот пештоқлари, реклама баннерларига қўлласак яхши бўларди. Чунки яқинда ўзим Дейл Карнегининг "Қандай қилиб дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш мумкин" китобининг ўзбекча таржимасини сотиб олдим. Биласиз психологик китоблар ўзининг тили орқали кишиларга таъсир кўрсатиб уларни тинч ҳолатга ва тўғри йўлга солишга ёрдам беради. Китобни биринчи саҳифалариданоқ ғиж-ғиж хатолар шунақанги одамни асабига тегдики, китобни рости улоқтириб юбориб, русча вариантини олиб ўқишга мажбур бўлди. Бундан ташқари кўчадаги магазин, ташкилотларнинг, реклама баннерларининг хатосини кўриб рости одам уялади. Хизмат тақозоси билан чет эллик меҳмонлар билан тез-тез мулоқотда бўламан. Уларнинг хато ёзувларни ўқиётганларида шуақанги уятли ҳолга тушганимни тасаввур қилолмайсиз. Шундай экан азиз бизнесменлар, нашриётлар хатоларга йўл қўйманг. Бунинг асорати нималарга олиб келишини ўйлаб иш кўринг. Эътиборингиз учун раҳмат!
|