Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.11.2008 18:28   #71  
Offline ID
Аватар для Utkir Hoshimov
Оффлайн
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42  316/64
– 0  0/0

Uzbekistan
Бундан ташкари "самоиздать" деган нарса пайдо булди. Энди буни йулини кандай тусиш мумкинлигини билмайман. Минг афсусларким шундайлар хам пайдо булганки, улар мендан хафа булмасин, хамма хам асар ёзгиси келади. Лекин уларга карата Абдулла Каххор домланинг бир зур гаплари бор: "Учувчиликни билмаган одам самолёт штурвалига утирмайди-ку!.. Саводсиз одам кандай килиб роман ёзиши керак? " Шу гап туппа-тугри. Хатто шундай "адиблар" борки, нашриётларга отнинг калласидек пулни бериб "Шунча китоб чикариб берасан" деб дагдага ёки илтимос килади.
Балки самиздат керакдир, балки нашриётларнинг хам ахволи шуни таказо килаётгандир. Лекин маънавиятни сарик чакага сотиб, бундай асарларни чоп этиш бу яхшиликка олиб келмайди.
Ответить 
Старый 04.11.2008 18:30   #72  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Хозир қандай асарлар устида иш олиб бораяпсиз?
Ответить 
"+" от:
Старый 04.11.2008 19:05   #73  
Offline ID
Аватар для Utkir Hoshimov
Оффлайн
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42  316/64
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Хозир қандай асарлар устида иш олиб бораяпсиз?
Бу жуда хам анъанавий савол.Купинча бундай саволга жавоб беришдан узимни сал тияман.Чунки тажрибали ёзувчими, тажрибасиз ёзувчими, ёш ёзувчими, ёши бир жойга бориб колган ёзувчими, бундан катъий назар, ижод билан шугулланади. Ижод- изланиш дегани. Чунки кеча ёзилган асар, бугунгидан, бугуе ёзиладиган асар эртангидан фарк килиши шарт. Тажриба нима билан тугашини олдиндан айтиб булмайди. Мен буни айта олишдан куркаман. Агар асар узимга маъкул булса, яхши асар булиб инсонлар калбига етиб бора одади деб ишонсамгина эълон киламан.Бунгача мен буни гапирмайман хам, гапиришни лозим деб топмайман хам. Бир нарсани айтишим мумкин. Одамнинг фикри хеч качон тухтаб колмайди. Айникса, ижодкорнинг тафаккури тухташи мумкин эмас. Шу маънода кейинги йилларда яратилган асарларнинг, китобларнинг ичида узим учун энг кимматли асар деб "Дафтар хошиясидаги битиклар"ни хисоблайман. Менинг куп йиллик фалсафий кузатувларим, укинчларим, кувончларим, орзуларим шу асаримда акс этган. Жиддий нарсалар хам, хушчакчак нарсалар хам бор. Шу изланиш давом этяпти. "Шарк" нашриётидагилар барака топишсин, бу асарни кайта-кайта нашр килишди.
Худо умр берса, "Танланган асарлар"имни нашр этиш ниятим бор. Бу нарсани танлаб, жиддий уйлаб нашриётга беряпман. Оллох насиб килса, шуларни нашр этаман.
Бир нарсани ички мамнуният билан Оллохга шукур деб айтишим мумкин, биринчи хикоямдан тортиб, охирги романларимнинг марказида инсон турган экан. Мана шундан мен жуда хурсандман. Инсон хакида ёзилган нарса эскирмайди. Одам хамиша одам-де!.. Унинг дарди хам кувончлари хам инсонларча булади. У эскирмайди.!964 йилда ёзилган асарларимни укиб чикиб мен бунга икрор булдим. Улар бугун укилса, худди шу бугун ёзилгандек. Мен буни мактаниб айтаётганим йук, бор гапни айтяпман. Саид Ахмад ака (Худо рахмат килсин) икки томликка ёзган суз бошисида шундай гапларни ёзган эди:"Бу укамизнинг асари шундайки, кирк йил олдин ёзилган асарини укисанг, бугун ёзилганга ухшайди". Бу гапларни узимдан рози булган холда айтяпман. Бирок бу асарни ёзувчи узи кайта куриб чикиш керак деган гап эмас. Асарни кайта куриб чикиш керак. Тафтология деган гап бор. 70 йилларда "скамейка" деган суз ишлатилган, хозир ишлатилмайди. "Остоновка", яъни "автобус тухташ жойи" дейиларди, хозир бекат, олдин "такси" дейиларди, хозир "киракаш машина" дейилади. "Студент" сузи хозирги узбек тилида "Талаба" деб ишлатилади. Асарларимни факат шу жихатдан тугриласам булди экан. Вокеалар, кахрамонлар эса уз ахамиятини йукотмаган.
Ответить 
Старый 05.11.2008 08:49   #74  
Аватар для Nasiba
Оффлайн
учитель
Сообщений: 3
+ 48  6/2
– 0  0/0

Uzbekistan
Уткир ака авваламбор ижодий фаолиятингизга ривож, узингизга оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаб коламан.
Саволим: Асарларингизда аёллар психологиясининг нозик киррасигача очиб берасиз. Бу жараён кийин кечмайдими? Аёллар психологиясини кузатиш хаётий кузатишлар оркали келиб чикадими ёки бошка омиллари хам борми?
Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Последний раз редактировалось Nasiba; 05.11.2008 в 08:58.
Ответить 
Старый 05.11.2008 14:39   #75  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Assalomu alaykum!

Hurmatli ustoz, ommaviy axborot vositalarida, jamoat joylarda uchrashi odatiy hol bo'lib qolgan imloviy xatoliklarga kurashish uchun qanday choralar ko'rish kerak?


Цитата:
Сообщение от Utkir Hoshimov Посмотреть сообщение
Шу маънода устоз Абдулла Каххорнинг бир гапини яхши эслайман: "Лойка булса хам дарё тулиб оксин, лекин хаммаёк бутана булиб кетса бу хам яхши эмас". Албатта, биз сарик матбуот деган матбуотда яхши нарсалар хам чикяпти, жонкуярлик билан ёзилган маколалар хам эълон килиняпти, буларнинг хаммасини "бачкана, уч пулга киммат" десак инсофдан булмайди. Буни эътироф этиш керак. Бирок шу билан бирга бачкана, енгил-елпи асарлар хам эълон килиняпти. Бундан куркиш керак.


Оффтоп:
Assalomu alaykum.
Avvaldan, bildirayotgan izohim uchun uzr so'rayman...

Fikrimcha, o'shanday "bachkana, uch pulga qimmat" asarlarning chop qilinishi kerakdir, ma'lum ma'noda.. Chunki yaxshi asarlarni bilishimiz uchun, o'shandaylarni ham ko'rishimiz kerak-ku... Boshqa tomondan olib qaraganda ham, o'quvchilar shunday asarlarga qiziqib, o'sha sariq matbuotni sotib olayabdiki, ular chop qilishmoqda. Ya'ni, o'quvchi saviyasi pasayib ketayapti... Talab bo'lmasa, taklif rivojlanmaydi...
Eng achinarli narsa shuki, yosh avlod sara asarlarni o'qimay, o'shanday yengil asarlarni o'qishga o'tib ketishgan (Huddi seriallar kabi). Bu esa, tabiiyki, jamiyat dunyoqarashiga o'zining salbiy ta'sirini ko'rsatmay qo'ymaydi...

__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
"+" от:
Старый 05.11.2008 15:03   #76  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение

Оффтоп:

Эсим қурсин. Янглишмасам, Худойберди Тўхтабоевнинг дастхатлари туширилган китоб менга ҳам бор эди. ZiyoNet ва Uzinfocomчиларни неча кундан бери кўраману, китобни сўраш эса ёдимда йўқ
Оффтоп:

Китобингиз сизни интизорлик билан кутмокда...
Ответить 
"+" от:
Старый 06.11.2008 10:58   #77  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Адашмасам, 25 йиллар олдин ТВда "Бахс" деган кўрсатувнинг муаллифи ва бошловчиси эдингиз. Гарчи у пайтлар бола бўлган бўлсамда, шу кўрсатувни бутун оиламиз билан томоша қилганларимиз эсимда. Кўрсатув давомида бир бадиий асар тахлил қилиниб, асардаги воқеалар ва қаҳрамонлар юзасидан иштирокчилар фикр алмашардилар. Ажойиб кўрсатув эди...

Бугунги кунда кўрсатувни қайта жонлантириш ёки шу йўналишдаги янги кўрсатув ташкил қилиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? Имкони бўлганда, бевосита ўзингиз иштирок этармидингиз?
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 06.11.2008 11:30   #78  
Offline ID
Аватар для Utkir Hoshimov
Оффлайн
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42  316/64
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Адашмасам, 25 йиллар олдин ТВда "Бахс" деган кўрсатувнинг муаллифи ва бошловчиси эдингиз. Гарчи у пайтлар бола бўлган бўлсамда, шу кўрсатувни бутун оиламиз билан томоша қилганларимиз эсимда. Кўрсатув давомида бир бадиий асар тахлил қилиниб, асардаги воқеалар ва қаҳрамонлар юзасидан иштирокчилар фикр алмашардилар. Ажойиб кўрсатув эди...

Бугунги кунда кўрсатувни қайта жонлантириш ёки шу йўналишдаги янги кўрсатув ташкил қилиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? Имкони бўлганда, бевосита ўзингиз иштирок этармидингиз?
Чиндан хам 80-йилларнинг урталаридаги "Бахс" курсатуви жуда оммалашиб кетган эди. Эсимда бор "Нон тугрисида"ги курсатувга 2000 хат келган эди. Демак, 2000 минг киши хат ёзган булса, жон куйдириб мурожаат килган булса, курсатув одамларнинг дилидаги гапни айтгани учун шундай булган. У пайтда хозиргидек техника йук эди. Курсатув тугридан-тугри эфирга узатиларди. Асосан, ёшлар-талабалар билан утириб гаплашардик. Саволда айтилганидек маълум бир асар хакида, унинг фазилатлари хакида утириб гаплашардик. Купрок бугунги кунда фикр билдирилаётган маънафият инсоннинг киёфаси: унинг Ватан олдидаги, одамлар олдидаги бурчи ёки булмасам инсонни ташвишга солаётган муаммолар: укитувчининг обру-эътибори, унитилаётган миллий кадриятлар хакида жуда жиддий ва кизикарли гаплар айтиларди. Хозир хам телевиденияда шунга ухшаш курсатувлар куп бериляпти. Бунинг учун ТВ рахбариятидан миннатдор булишимиз керак.
Адабий асар хакида тухталишга тугри келади. Хамма нарсанинг рекламаси бор. Реклама хакида конун кабул килинаётганида узим хам иштирок этганман. Реклама албатта, керак. Бирок утмас матохларнинг реклама килиш эмас, бадиий асарларни хам реклама килиш керак. Масалан, хафтада бир мартами, ойда икки мартами, мана бу китоб чикди, бу мана шу хакида, мана бу деталлар асарнинг узига хос жихатлари, деган 20-30 дакикалик курсатув килиниши керак. Олдин "Шарк юлдузи" журналининг хар битта янги сонига багишлаб 20 дакикалик курсатув буларди. Эълон килинган асарлардан парчалар укиларди ёки булмасам мазмуни хакида адабиётшунослар ва асар укувчилари уртасида кискача сухбат, диалоглар булиб утарди. Шу ишни менимча, ТВ даги уртоклар килишса ёмон булмасди. Адабий асарларни рекламаси булмаса, боягидаги сифати паст асрларнинг бозори чаккон булиб кетаверади. Яхши асарнинг рекламаси булмаса, ёмон асарларга шунча куп йул очилиб кетаверади. Бу нарсани албатта, амалга ошириш керак. Шуни таклиф килган булардим.
Иккинчидан, "Бундай курсатув булса иштирок этармидингиз?"- деган саволга, албатта, маънавият, менталитетимиз хакидаги, глобалл муаммоларнинг менталитетимизга таъсири, салбий ва ижобий тарафлари хакидаги "Бахс" йуналишидаги курсатув булса иштирок этардим.
Авваллари "Оталар сузи-аклнинг кузи" курсатувига сценарийлар ёзиб берардим. Шундай менталитетимизни ёритиб берадиган курсатувлар сони купайтирилса..

Последний раз редактировалось Utkir Hoshimov; 06.11.2008 в 11:36.
Ответить 
Старый 06.11.2008 11:34   #79  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Яна хурматли форумдошимиз Маэстронинг узларига хос анъанавий саволлари бор.

Цитата:
Маэстро
Хаётда нимадан куркасиз?
Ответить 
Старый 06.11.2008 11:58   #80  
Offline ID
Аватар для Utkir Hoshimov
Оффлайн
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42  316/64
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Яна хурматли форумдошимиз Маэстронинг узларига хос анъанавий саволлари бор.

Цитата:
Маэстро
Хаётда нимадан куркасиз?
Хар битта камчиликлардан, билиб-билмай килган гунохлардан холи булмаган шахс сифатида мен авваламбор Худодан куркаман. Менимча, бу хар бир инсонга хос хусусият. Ундан ташкари Менга болалигимдан хамма ака-укаларим сингари кулогимга куйишган:"Бировнинг дилини огритмагин. Ростгуй булгин. Бировнинг хакини емагин. Ноинсоф булмагин", шуни ургатишган. Шу нарса менинг рухиятимга утган ва рухиятим оркали асарларимга хам кучган. Масалан, "Икки эшик ораси"даги мавзу хам халол ва харом уртасидаги зиддият. Шу нарса асарларимда акс этаркан, демак узимниг хам рухимда бу нарса бор.
Кейин яна бир нарса бор: Мен купинча хасадгуйлардан ва хасаддан жуда куркаман. Хасад ёмон нарса. Сен бировга ёмонлик тиламасангда, сенга хасад киладиган, хар хил гийбатлар киладиган одамлар булиши мумкин. Бу жуда хатарли нарса. Айникса, истеъдодлилар бир-бирини химоя килиши керак. "Дафтар хошиясидаги битиклар" да бир нарса бор:
Цитата:
-Истеъдодсиз истеъдодсизни ёмон курса нима булади?
-Хеч нима булмайди!
-Истеъдодсиз истеъдодлини ёмон курса нима булади?
-Хеч нима булмайди!
- Истеъдодли истеъдодсизни ёмон курса нима булади?
-Хеч нима булмайди!
- Истеъдодли истеъдодлини ёмон курса , нима булади?
- Фожиа булади!
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх