|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#81 | |
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Керак эди. Баъзи уринда шундай булди хам. афзалликларга тез куникишимиз боис бунга куп хам эътибор беравермаймиз. Чунки эзгулик инсонга сув билан хаводай гап. Аммо башарият олдинга бир кадам босиши учун минглаб муаммоларни ечишга тугри келади. Шу сабабдан булсамикан, нуксонлар, камчиликлар ва муаммолар хакида купрок гагапирилади. Бу хам табиий хол. Биз мамлакатимизни илгор, узбек халкини замонавий миллат макомида куришни истаймиз. Узбекистонда замонавий технологияни узлаштириш даври бошланган. Аммо Шарку Гарбнинг якинлашуви, глобаллашувдан келадиган кулайликлардан биз кандай фойдаланишимиз лозим? Шу уринда "замонавий миллат" тушунчасига изох бериш зарурати сезилади. Глобал бозор окибатида юзага келаётган постиндустриал ахборот мухити, бизнингча бир томонлама ривожланмокда. У бутун жахонни умумий бир бозорга айлантириб булди хисоб. Бозор эса, табиийки, фойда йулида хеч нарсадан кайтмайди. Уни муаййан маънавий-ахлокий доирада ушлаб туриш учун инсон эътикодда собит булмоги даркор. Интернет ва бошка замонавий технологияларни факат ва факат ахборот воситаси деб билсаккина бунга эришиш мумкин. Уни инсон рухига озик берадиган ягона манба сифатида кабул этиш эса бу жараёнга биздан олдин кирган айрим Овропа халкларининг хатосини такрорлаш булур эди. Окибатда корни тук "тор мутахассис"лардан ташкил топган, лекин рухи ва юраги тор миллатга айланамиз. "Маданиятли халк" деган улуг макомимиздан жудо буламиз. Хусусан, адабиёт ва санъатга моддий манфаат келтирадиган манба сифатида караш, уни эрмакка айлантириш-хар холда бизга ярашмаган иш. Хуш, бунинг олдини олиш мумкинми? Мумкин. Бунинг учун маданият ва санъат ва адабиётни асраб-авайлаш, ривожлантиришдан тортиб, уларнинг табиатини тушунишга кадар булган карашларимизни кайта куриб чикишимиз керак. Айникса, китоб чоп этиш масаласига жиддийрок ёндошмаса булмайди. Бунда тор нуктаи назар эмас, ижтимоий манфаатлар асос булмоги керак. "Адабиёт яшаса-миллат яшар" деган эди жонкуяр Чулпон. Бугун бу хикмат магзини чукур англамок фурсати етди. Жахон тажрибаси шуни курсатмокдаки, факат замонавий технологияларнигина узлаштирган миллатлар инсониятнинг инсониятнинг эзгу ва олий тилакларига эш була олмаяпти. Юксак маънавият ва илгор технологияни омухта этолсаккина, биз хакикий маънодаги замонавий миллатга айланамиз. Гарбу Шарк якинлашувига келсак, демократия ва инсон хукуклари каби масалаларга минг-минг йилларнинг синовидан утган маънавий-ахлокий мезонларимиз асосида ёндашганимиз маъкул. Биз эркинлик билан бехаёликни, хакикий ижодкорлик билан дидсизликни фаркламогимиз зарур. Эрмакка битилган китоблар, кинофильмлар, кушиклар чегара билмай онгимизга, шууримизга бостириб киряпти. Улар узбекнинг маком эшитиб, Навоий ва Кодирийни укиб юксалган диди устидан окава агдариб, "рухингизни санъатнинг покиза суви билан сугордик" деб ишонтиришга уринмокда. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#82 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Адабиётнинг бугунги даражасидан кунглингиз туладими? Гувохи булаётганингиздек, янги асрга келиб чинакам санъат асрларининг урнини маиший мавзудаги "хазми енгил" олди-кочдию куйди-чикдилар эгаллаб олди. Бошида купчилик буни утиш давридаги бир холат, хадемай бозорнинг узи уларни синдиради, деган фикрда эди. аммо, аксига олиб, улар кун сайин харидоргир булиб бормокда. Бу холни куриб, нахотки укувчининг диди, савияси, маънавий эхтиёжи шу кадар тубанлашиб кетаётган булса, деб уйланиб коласиз. Сизнингча, ана шундай мураккаб бир даврда замон адабиёти ва унга муносабат кандай булмоги лозим?
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#83 | |
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Бу саволга кисман жавоб бердим. Хозирга адабиётда эса, очиги, кунглим тулмайди. Биз адабиётни чарчатдик. Ижодкорлар турмуш ташвишларидан бушамай колди. Чинакам профессионал шоир ва ёзувчилар жуда кам. Ёзиш борган сари хаваскорларнинг ишига айланиб кетяпти. Шахсан узим кунгилга кувонч багишлайдиган зур узбекча китоб укимаганимга анча булди. Бугун хаётимизнинг барча жабхалари ислох килинаётир. Табиийки, бу ислохатлар ижодий ташкилотларда хам кечмокда. Менимча, шу жараёнда ёзувчилар ташкилоти, кези келганда, ижодкорлар касаба уюшмаси ваколатига хос вазифаларни хам зиммага олмоги лозим. Бу жуда зарур. Негаки, ижодкор "фойдахур" нашриётлар билан бир узи юзма-юз колди. Калам хаки, нашр килинган асарларга хак тулаш аллакачон рамзий тус олган. Янгича макомда ишлайдиган ижодий уюшма нашриётлар, шунингдек, Матбуот ва ахборот агентлиги, "Шарк" компанияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Узбеккино", "Узтелерадио" сингари ташкилотлар билан узаро манфаатли шартномалар тузмоги даркор. "Муаллифлик хукуки ва турдош хукуклар тугрисида"ги Конунни хам самаралирок ишлатиш даври келди... Ёзувчилар вакти-вакти билан йигилиб, муаммоларини жиддий мухокама килмаётгани окибатида адабиёт теварагидаги уч-туртта ишбилармон бирлашиб, узларининг хамтовокларини "мумтоз ёзувчи" деб бемалол эълон килиб юборяпти. Андишасизлик оркасиди бундай "мумтоз"ларнинг баъзилари мактаб дарсликларига хам "кириб" колган эди, хайриятки, кейинги вактда бу холга бархам берилди |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#84 |
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
Xуллас, рухни тарбиялайдиган, маълум тарзда муаллимлик ролини хам бажарадиган адабиётни бой беришдан сакланмогимиз даркор. Узбек миллий санъати ва адабиётининг бозори, масалан, инглиз, рус санъати ва адабиётининг бозоридан кура неча ун марталаб тор. Шунинг учун миллатимизнинг пойдевори булган бу сохаларни факат бозор ихтиёрига ташлаб куйиб булмайди. Унга чинакам мадад керак. Назаримда, адабиётдаги муаммоларни жиддий урганиб чикиб, зарур чора-тадбирлар куришга энди жазм этса булади. Бу ишни эртага колдирсак, куп нарса йукотамиз.
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#85 |
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
Бугунги парокандаликдан эса асосан истеъдодсизлик фойда куряпти. У эрмак жанрини яратди ва китобхоннинг дидини бузишдек "катта иш" билан мунтазам шугулланмокда. Бундай "асар"ларни арзон хитой молларига ухшатса булади. Харидор (китобхон, томошабин) "бугунга яраб турса булди" кабилида иш тутмокда. Бу жараённи "бозорнинг узи синдиради" дегувчилар, афтидан, унинг "феъл-атвори"ни дуруст англамайди. Бу бозор иктисодиётининг бутун оламга маълум нуксонларидан... Нима килиш керак? Яна кайтараман: асл адабиётни куллаб-кувватлаш даркор!
Асл адабиёт ва санъат факат ижодкорнинг эмас, мухлиснинг хам калбу рухини тозартиради. У туфайли шахс усади, миллатнинг аклий салохияти ривож топади. Маънавият юксалади. Миллатнинг шавкати ошади. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#89 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Мухтарам форумдошлар!
Эътиборингизга Узбекистон халк шоири Усмон Азимнинг янги ижод намуналаридан хавола килмокдамиз. Бизни аллакачон унутди такдир, Энди хордик олгин. Тиним бер гамга. Уртада хеч нарса колмади ахир, Сен энди хеч кимим. Хеч кимим англа. Деразага боккин-бир боксанг булди! Курасан-куёш йук-кундуз утди-тун. Бу йулда канча жон, канча дил улди- Мен сенга хеч кимман, Хеч кимман тушун. Холинг чизай десам, етмади тасвир. Дардинг кутаролмай шеър синди, кара.. Азизим, не килай? Кайтсинми такдир? Кайтсинми? Кайтсинми азоблар яна? Вох! Кузни чирт юмиб кисматни ичдим. Маст-аласт турибман шеър ичра тикка. Ёлгизим! Хечкимим! Азиз хечкимим! Мен сени севаман такдирсизликда. Усмон Азим |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#90 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Куп давру давронлар утди мендан хам,
Утган-кетганимга бокканим сари- Куёшим ботмаган туюлар баъзан, Баъзида хеч качон чикмаган каби. Сатрлар улашиб утар хар бир он, Аммо менга кунлар, ойлар, йиллар кам: Умримга сигмайман бу тарзда-аён, Хисобни бошладим асрлар билан. Буйнимга дардларин ортар хар бир он, Аммо менга мудом дарднинг вазни кам. Сузларимга замон тор келди, Рахмон, Сухбатим сен билан, энди сен билан... Усмон Азим |
|
Ответить |
|